Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқИҚотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўҒрисида


б) физика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш



Download 147 Kb.
bet6/19
Sana10.03.2022
Hajmi147 Kb.
#488984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

б) физика соҳасидаги илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини ошириш

26.

Олий таълим тизимида физика таълими ва фани (фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар) ривожланишини танқидий таҳлил қилиш.

1. Олий таълим тизимида физика таълими ва илм-фанинг ривожланиш ҳолатини ўрганиш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш.

2021 йил май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Таҳлилий материаллар асосида 2021 — 2023 йилларда олий таълим тизимида физика фанларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил август

3. «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тизимли амалга ошириш.

2021 — 2023 йиллар

27.

Олий таълим муассасаларида физика илмий мактабларини шакллантириш ва физик кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Физика фанларини ўқитишда дунёда юз бераётган янгиликлар асосида фан дастурлари ва ўқув адабиётларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ҳамда мавжуд муаммоларга тез ва тўғри ечим топишга ёрдам берувчи илмий мактабларни шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2021 йил июнь

Олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Ўзбекистон Миллий университети (Маджидов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган ватандош олимлардан иборат «Физиклар кенгаши»ни ташкил этиш.

2021 йил декабрь

3. Физика таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг иқтидорли талабалари учун олий таълим муассасаларида фаолият юритган машҳур олимлар номидаги стипендияларни жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан

28.

«Физика», «Биотиббиёт физикаси», «Физика ва астрономия» каби бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган талабаларнинг илмий фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, талабаларнинг илмий фаолиятга бўлган мотивациясини ривожлантириш.

1. Олий таълим муассасаларининг «Физика», «Биотиббиёт физикаси», «Физика ва астрономия» каби бакалавриат таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага физика мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида қабул қилиш.

2021 йил сентябрь

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Физика йўналишида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида физика фани бўйича кўп босқичли (туман — вилоят (шаҳар) — олий таълим муассасаси) ўз олимпиадасини ўтказиш ва 1 — 3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан ўқишга қабул қилиш.

2022/2023 ўқув йилидан

3. Физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга бир маротаба ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида, физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаб берилишини таъминлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

29.

Физика фанларини рақамли технологиялар асосида ёшлар ўртасида оммалаштириш.

1. Ёшлар ўртасида физика фанларига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг физика, электроника соҳасидаги иқтидорини ривожлантириш ва методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Интернет тармоғида «Ёш физиклар портали»ни ташкил қилиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаш.

2021 йил октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Фанлар академияси (Юлдашев)

2. Ёшларимизни физика фанига қизиқтириш учун Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети таъсисчилигидаги «Қизиқарли физика» илмий-оммабоп журналининг мультимедиа дастурини яратиш ва амалиётга жорий этиш.

2021 йил декабрь

30.

Олий таълим билан илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш борасида республика иқтисодиёт соҳа вакиллари билан амалий учрашувлар ўтказиш. Соҳага оид муаммоларни ўрганиш натижасида илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш.

1. Мунтазам равишда семинарлар ўтказиш, физика соҳаси янгиликлари билан таништириб бориш.
2. Магистратура талабаларининг илмий ишлари мавзуларида маърузаларини эшитиш.
3. Ёш олимлар ва докторантларни ишлаб чиқариш ташкилотларига («Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Жиззах аккумулятор заводи каби), илмий ишлаб чиқариш бирлашмаларига, хорижий давлат илмий-тадқиқот муассасаларига тажриба алмашиш, соҳа илмий конференцияларида иштирок этиш учун юбориш.

2021 — 2023 йиллар

Олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
ишлаб чиқариш корхоналари

31.

Яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника йўналишларида илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро интеграциясини ривожлантириш.

1. Яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника фанлари ўқитиладиган олий таълим муассасалари рўйхатини тузиш.

2021 йил июль

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Фанлар академияси (Юлдашев)

2. Яримўтказгичлар физикаси ҳамда яримўтказгичли микроэлектроника фанлари бўйича ўқув дастурлари доирасида махсус курслар ўқитилишини ташкил этиш.

2021 йил сентябрь

32.

Талабалар, ёш олимлар ва докторантлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш ва бўлажак иқтидорли ёш олимларни физика тадқиқотлари бўйича илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Физика йўналиши бўйича семинар-тренингларни мунтазам ташкил этиш.
2. Иқтидорли талабаларни физика фани бўйича илмий тадқиқотларга жалб этиш.
3. Олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мавзусида саноат корхона вакиллари иштирокида қўшма амалий семинар-тренинглар ўтказиш.
4. Талабалар, ёш олимлар ва докторантлар томонидан яратилган ишланма ва ихтироларни рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш.

2021 — 2023 йиллар

Шериклик шартномаси асосида

Фанлар академияси (Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
ишлаб чиқариш корхоналари

33.

Олий таълим муассасалариаро илмий-ўқув марказларининг фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Илмий-ўқув марказларнинг илмий тадқиқот услубларини ўргатиш, экспериментларни амалга ошириш ва бошқа кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш шартлари ва тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Илмий-ўқув марказларининг намунавий низомини ишлаб чиқиш.

2021 йил май

3. Илмий-ўқув марказларнинг ички ва ташқи буюртмачилар билан ишлаш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда илмий тадқиқот йўналишларини белгилаш.

2021 йил май

4. Илмий-ўқув марказларида фойдаланиладиган лаборатория қурилмалари ва жиҳозларига талабларни шакллантириш.

эҳтиёждан келиб чиқиб

5. Илмий-ўқув марказларидаги лаборатория қурилма ва жиҳозларини, монтаж қилиш, сервис хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш учун мутахассислар билан таъминлаш механизмини йўлга қўйиш.

2021 йил июль

34.

«Ўзбекистон физик-талабалари ва ёш олимларининг ассоциацияси» билан биргаликда юқори синф мактаб ўқувчиларини илм-фанга, иқтидорли талабалар ва докторантларни соҳага оид илмий тадқиқотларга фаол жалб этишга шароитлар яратиш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш.

1. Олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари базасида мактаблардаги юқори синф ўқувчиларини илм-фан соҳасига қизиқишини ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

2. Олий таълим муассасаларидаги талаба ва докторантларнинг илмий лойиҳалардаги иштирокини ошириш бўйича тегишли қарор қабул қилиш.

2021 йил сентябрь

35.

Ҳар хил чуқур сатҳли яримўтказгичларнинг оптик, сиғимли, резонансли ва бошқа хусусиятларини экспериментал тадқиқ қилиш.

1. Тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқиш ва истеъмолчи корхоналарнинг илмий тадқиқотларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

2021 йил май

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Лойиҳа мавзусини танловда эълон қилишга тақдим этиш.

2021 йил июль

3. Тадқиқот мавзусини танловда эълон қилиш.

танлов шартларига кўра

4. Танловда қатнашиш учун лойиҳани тақдим этиш.

танлов эълон қилингач бир ой муддатда

5. Экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш.

танлов натижаларига кўра

36.

Яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги олий таълим муассасалариаро фаолият юритадиган конструкторлик-тажриба бюроси ҳамда Беларусь «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Конструкторлик-тажриба бюроси ва «Микро-, опто-, ўта юқори частотали электроника» инновацион-саноат кластери билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари учун зарур асбоб-ускуналар рўйхатини тузиш.

2021 йил август

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов),
Ўзбекистон Миллий университети (Маджидов)

2. Конструкторлик-тажриба бюроси фаолиятини йўлга қўйиш ва жиҳозлаш (мебель, зарур асбоб-ускуналар).

2022 йил декабрь

37.

Ишлаб чиқариш корхоналарининг эҳтиёжига мувофиқ яримўтказгичлар физикаси, микроэлектроника, материалшунослик ва муқобил энергия манбалари соҳасида илмий ишланмаларни тайёрлаш.

1. Ишлаб чиқариш корхоналарининг эҳтиёжларини аниқлаш бўйича Ишчи гуруҳни тузиш.

2021 йил март

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Ўзбекистон Миллий университети (Маджидов)

2. Докторантлар ва изланувчиларни тармоқ муаммоларини ўрганиш бўйича жадвални ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

3. Яримўтказгичлар физикаси, яримўтказгичли микроэлектроника, материалшунослик, гелиофизика ва муқобил энергия манбалари тадқиқот йўналишлари бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2021 йил декабрь

38.

Физика соҳаси бўйича олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни ошириш чораларини кўриш.

1. Олий таълим муассасаларида физика соҳаси бўйича илмий салоҳиятни таҳлил қилиш.

2021 йил апрель

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2. Физика соҳаси бўйича докторантурага қабул параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш.

2021 йил декабрь

39.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Биофизика ва биокимё институти, Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ва бошқа физика йўналишидаги илмий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш.

1. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Биофизика ва биокимё институти, Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ва бошқа физика йўналишидаги илмий муассасалар фаолияти самарадорлигини танқидий ўрганиш ва баҳолаш.
Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:
ташкилотларни трансформация қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, амалий характердаги лойиҳалар бажарилишини йўлга қўйиш;
иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларига йўналтирилган ишланмаларни тижоратлаштириш асосида илмий маҳсулотлар ҳажми ва инновацион маҳсулотлар турларини кенгайтириш.

2021 йил май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),
Ўзбекистон Миллий университети (Маджидов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Фанлар академияси (Юлдашев)

2. Қуйидагилар юзасидан таклиф киритиш:
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Биофизика ва биокимё институти, Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ва бошқа физика йўналишидаги илмий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш.

2021 йил июнь


Download 147 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish