Директор Т.Ортиқов
№65 “Tandem pharm”
МЧЖ раҳбарига
Маълумот учун нусхаси: Тошкент вилояти
инвестиция ва ташқи савдо бошқармасига
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032 фармонини ижросини таъминлаш мақсадида “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун, Сиз раҳбарлик қилаётган “Tandem pharm” МЧЖ нинг “Икки босқичли гален дори воситаларини ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий Кенгашининг 2018 йил 15 январдаги 1-сонли мажлис баёнига асосан маъқулланган эди.
Ҳозирги кунда, Сиз раҳбарлик қилаётган корхона ишга туширилганлигига қарамай “Паркент-фарм” ЭИЗ ва Сиз (Инвестор) ўртасида тузилган инвестиция Битимида (кейинги ўринларда Битим деб юритилади) белгиланган шартларни тўлиқ бажарилмаётганлиги (Битимнинг7.1-7.1.3-7.1.5-7.1.6-7.1.7-7.2.2-7.2.3 бандлари) натижасида лойиҳанинг фаолият юритиши, ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши, маҳсулотнинг экспорт қилиниши, маҳаллий ходимларнинг ўқитилиши, экологик хавфсизлик ва табиат муҳофазаси соҳасидаги амалдаги қонунчилик нормаларининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олиб “Паркент-фарм” ЭИЗД ДУК раҳбарияти Сиз амалга ошираётган инвестиция лойиҳаси жойлашган ҳудудда ишлаб чиқариш биноси, маъмурият биноси, асосий кириш дарвозаси олдида қурилиш ишларини зудлик билан амалга оширишингиз, ободонлаштириш ишларини тўлиқ якунлаш чоралари кўришингизни, яратиладиган иш ўринларига малакали ва тажрибали ишчи ходимларни тўлиқ қамраб олишингиз, битимда белгиланган мажбуриятларингизни тўлиқ ва сифатли амалга оширишингиз зарурлиги ҳақида ОГОҲЛАНТИРАДИ!
Директор Т.Ортиқов
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонуниниг (8-боб, 29-моддаси “Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини олиш” бандларида асосан, инвестиция битимини тузиш, битимга асосан Республика Маъмурий Кенгаши томонидан белгиланган миқдордаги бир марталик аъзолик бадалини тўлаш, ЭИЗ ҳудудида лойиҳани қурилиш ишларини бошлаш каби жараёнлар муддатидан ортда қолаётганлиги ҳақида Дирекция томонидан огоҳлантирилишларга қарамай Сиз (инвестор) томонидан бир ярим ой мобайнида ижобий ишлар олиб борилмади.
Шу муносабат билан “Паркент-фарм” ЭИЗ раҳбарияти Сиз амалга оширмоқчи бўлган инвестиция лойиҳасини тақдим этилган тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатлардан ортда қолаётганлиги, ҳамда Сиз томонингиздан лойиҳани амалга оширишда сезиларли ишлар амалга оширилмаётганлиги сабабли такроран ОГОҲЛАНТИРАДИ!
Do'stlaringiz bilan baham: |