Эгамбердиева Т


-БОБ. БМТНИНГ БОЛАЛАР ФОНДИ (ЮНИCЕФ) БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 4,72 Mb.
bet63/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

8-БОБ. БМТНИНГ БОЛАЛАР ФОНДИ (ЮНИCЕФ) БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


8.1. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари ва ривожланиши
Мустақил Ўзбекистон ўз халқи танлаб олган йўл – очиқ эркин бозор шугисодиётига асосланган одил жамият, кучли демократик ҳуқуқий давлат ҳуриш йўлидан босқичма - босқич олға бормоқда. Биз барпо этаётган давлат, аввало умумжаҳон цивилизациясига, лавлат ҳурилиши соҳасида тараний этган бошқа тажрибаларга ва ўзимизга хос миллий анҳаналарга, ижтимоий қадриятларга асосла Мустақил давлатимиз ушбу катта обрў ва нуфузга эга бўлган ташкилотга тенг ҳудуқи аoзо бўлиб кирди. 1995 йил январ ойида БМТ ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг стратегик муаммоларни ва ўзаро ҳамкорликни янада чудурлаштиришга багишланган семинар кенгаши ўтказилди. Ҳозирги вақтда БМТнинг Ўзбекистон билан ҳам шу масалалар бўйича мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган. Ўзбекистон БМТнинг жаҳон тартиботини шакллантириш борасидаги илғор йўлини ҳамиша қўллаб - қувватлаб келмоқда. Унинг мавқеини тобора юксалтириш учун Республикамиз барча ишларни рлиши шубҳасиздир.
Юртбошимиз И.А. Каримов таҳкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон бутун дунё учун очиқ ва биз сайёрамизда руй бераётган жараёнларни теран ва пухта идрок этишга демократик қурилиш, бозор муносабатларига асосланган хўжалик юритиш борасида давлатлар тупланган улкан тажриба асосида замонавий цивилизация ютутушри билан танишиш, Европа ва жаҳон ҳамжамиятига янада фаол қўсқилишига ҳаракат қиламиз.1 Дарҳақиқат, мустақил мамлакатимизнинг БМТ тадбирларига яқиндан қатнашиш, дунё ишлари, жаҳон сиёсати ва муносабатларида фаоллик кўрсатаётганлиги, бунинг учун қулай шароитлар, кенг имкониятлар туғдириб бермоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг уйғунлиги давлатимиз халқаро обрў - эҳтибори ва унинг дунё ишларига бўлган таoсирини тинмай ошириб бормоқда.
Ушбу ҳамкорлок кўлами кенгаймоқда, хусусан, 1995 йил 15-16 сентябр кунлари Тошкентда Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича кенгаш - семинар, 12 - 20 сентябр кунлари эса Нукус шаҳрида БМТ раҳнамолигида Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш масалаларига багишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон пойтахтидаги йигин «Марказий Осиё хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича Тошкент кенгаш - семинари баёноти» ни қабул Қилди. Нукусдаги халқаро анжуман эса муҳим хужжат -«Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш муаммолари бўйича Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Нукус декларацияси» ни тасдиқаш билан якунланди. «Марказий Осиё давлатлари», - дейилади Тошкентда ўтган халқаро кенгаш - семинарда қабул қилинган баёнотда, - БМТ нинг янги жаҳон тартибини шакллантириш жараёнида энг илгор воситалардан бири сифатида унинг бу борадаги урнини юксак баҳолайдилар ва БМТ нинг имкониятлари ҳамда орттирган тажрибаси минтақадаги мавжуд муаммоларни муваффақият билан бартараф этишга имкон яратишга ишонадилар.
Ўзбекистон Республикасида белгиланишича, «Ўзбекистон Республикаси халқаро алоқаларнинг тенг ҳуқуқий субъектидир».2 Мустақил Ўзбекистон ўзини Дунё ҳамжамияти олдида турган муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. 1992 йилги Ўзбекистон Конституциясининг Муқаддимасида халқаро ҳуқуқий умум тан олган нормалари Ўзбекистон Республикаси нафақат уз халқи балки бутун дунё давлатлари халқларининг демократик ривожланиши шарти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган тамойиллари ва нормаларига амал қилиш, боннқа давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мажбуриятларини олади.
Ўзбекистон Республикаси Президента И.А. Каримов тарихда биринчи марта БМТ Бош Ассамблеясининг 48 - сессиясида сўзга чизди. Бизнинг мустақил мамлакатимиз жаҳоннинг энг олий анжуманида зур қадр - қиммат билан иштирок этди. Бош Ассамблеяда сўзлаш янги мустақил мамлакат учун умуммаoрифатли инсоният кўз олдида ўзлигини намоён этиш билан тенгдир. И.А. Каримов БМТнинг бутун жаҳон ҳамжамияти учун энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш ва ҳал қилишдаги, тинчлик ва хавфсизликни қўллаб - қувватлашдаги, жамики халқлар тараққиётига кўмаклашишдаги ролини алоҳида таҳкидлади. Ўзбекистонда сиёсий барқарорликнинг, тинчлик ва миллатлараро ҳамжиҳатликнинг сақланиб турилганлиги бунинг яқол исботидир. Ўзбекистон Республикасининг БМТ тадбирларида қатнашиши, дунё ишлари, жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатларда фаоллик кўрсатаётганлиги бунинг учун қулай шароитлар, кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг жушқинлиги давлатимиз халқаро обрў-еoтибори ва унинг дунё ишларига бўлган таoсирини тинмай ошириб бормоқда.
1992 йилдан бошлаб ЮНИСЕФ Ўзбекистондаги оналар ва болалар соглигини ҳимоя қилиш, экология фожеаларини бартараф этиш борасидаги дастлабки қадамларини қуйди. 1993-1994 йиллар ичида мазкур халқаро жамьарма болаларни эмлаш мақсадида катта миқдордаги вакциналарни инсонпарварлик ёрдами сифатида юртимизга келтирдилар.
Ўзбекистон ҳукумати ЮНИСЕФ вакилларини биринчи галда она - болаларнинг касалликларининг олдини олиш ва соглиқни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш тадбирини амалга ошириш учун Ўзбекистонга таклиф этди. Мактаб ёшигача бўлган болалар касалликларга чалинмаслиги учун босқичма -босқич эмланди. ЮНИСЕФ Ўзбекистонда яшовчи болалар ўртасида кенг нафас олиш, куриш ва эшитиш аoзолари ва бошқа касалликларнинг олдини олиш, куриш ва даволашда Ўзбекистон Республикасига яқиндан ёрдам кўрсатмовда.
Бугунги кунда Ўзбекистан Республикасининг ЮНИСЕФ билан ҳамкорлиги кенг қулоч ёзиб бораётганлиги унинг халқаро майдонда обрўси ошиб бораётганлигидан далолат беради.
Бундай хайрли ишнинг вужудга келишида асосий омиллар Ўзбекистоннинг ўз ҳудудида ҳуқуқий - демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришга жиддий киришганлиги, бозор иқтисодиётига ўтишда сезиларли натижаларни қўлга киритганлиги, мамлакатда миллатлараро тотувликни ва барқарорликни таoминланганлигидир. БМТга қарашли махсус ташкилотлар, жумладан, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва БМТ Қочқинлар билан ишлаш олий комиссарлиги Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан ҳамкорликда муҳим роль ўйнашда давом этади. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукумати ва тегишли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу инсонпарварлик буҳронини ҳал этиш ва минтақада барқарорлик ўрнатиш учун ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият олиб бормоқда. Америка Қўшма Штатлари ва ЮНИСЕФ қочқинларга инсонпарварлик ёрдами етказиб бермоқда.
БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тарқатган баёнотда айтилишича, шаҳарларда биринчи навбатда қашшоқлик тугатилмас экан, болалар соғлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бўлмайди.  Ташкилот тахминича, 2050 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг 70 фоизи шаҳарларда яшайдиган бўлади. Ҳар йили дунё бўйича шаҳарлар аҳолиси 60 миллионга кўпаймоқда ва бунинг анчагина қисми ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Ер юзида миллиардлаб шаҳарликлар қашшоқликка маҳкум, бундан эса биринчи навбатда болалар жабр кўради.  «2010 йилда асосан зотилжам ва диарея касалликлари, туғуруқ асоратлари туфайли 5 ёшга етмаган деярли 8 миллион бола нобуд бўлди. Ҳар йили 2,5 миллион нафарга яқин бола бўғма, кўкйўтал, қоқшол ва қизамиққа қарши эмланмагани учун ҳаётдан кўз юмади», – дейилади ЮНИСЕФ баёнотида. Ташкилот мамлакат ҳукуматлари, донорлар ва кенг жамоатчиликни шаҳарларда қашшоқликка қарши қатъийроқ курашишга чақирмоқда1.
Президентимиз ИА.Каримов таҳкидлаб ўтганидек, (Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳам узоқ муддатли ҳам қисқа муддатли аҳамиятга эга бўлган энг муҳим вазифаларни бирга қўшиш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилди ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Биринчидан, жаҳон иқтисодиётига қўсқилишдан иборат бўлган стратегик интеграцион вазифа - Ўзбекистондаги барча хўжалик субъектларининг ташқи дунё билан ўзаро алоқалари учун тенг ҳуқуқий ва миллий манфаатларга моқ келадиган шарт - шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўсқилиш назарда тутилади.
Иккинчидан, Республиканинг жорий муаммоларини ҳал этишга бевосита кўмаклашиш, мавжуд халқаро тажриба асосида, юқорида санаб ўтилган муассасалардан молиявий, техникавий ёрдам ва маслаҳат олиш йўли билан ўтказилаётган ислотатларни қўллаб - қуввватлаш кўзда тутилмоқда».2
Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқарининг ривожланиши Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам жиддий таoсир қилади. Чунки ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг бир нечта омили бор. Биринчидан, бу корхоналарни ишлаб чиқариш маблағлари ҳисобига ривожлантириш, кенгайтириш, иккинчидан эса давлат бюджети хисобидан янги корхоналар бунёд этишдир. Учинчидан, кредит ресурсларидан фойдаланиб, корхоналар қуриш, ташқи кредит ресурслари, Шунингдек ташқи сармоялар ҳисобига ишлаб чиқариш ривожлантиришдир. Ўзбекистонда мана шу учинчи йўлга, қўшма корхоналарни кўплаб қуришга алоҳида эътибор берилди. Бунинг учун 1991 йил 12 ноябрда Вазирлар маҳкамасида муҳим қарор қабул қилинди. «Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар, шу жумладан қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар Шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш фаолияти ва уларнинг давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби ҳақида»ги 290 - қарори бу соҳада катта аҳамиятга эга бўлди. Кейинги йилларда Ўзбекистон бир қатор БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатларни йўлга қўйди. Жумладан, БМТнинг ЮНИСЕФ, УНЭСКО билан ўрнатилган ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликлар ўз натижаларини бера бошлади. Умуман элганда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий йўли барча халқаро ташкилотлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга қаратилган. Асосий эътибор ижтимоий масалалар бўйича БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти билан алоқаларни ўрнатишга ва мустакамлашга қаратилмоқда.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish