Эгамбердиева Т


Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди



Download 4,72 Mb.
bet45/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди ва Нью-Йоркдаги Бош Ассамблея бош қароргоҳида мамлакатимизнинг давлат байроғи ҳилпиради. Ушбу кундан эътиборан Ватанимиз глобал ва минтақавий муаммоларнинг муҳокамасида ҳамда муҳим халқаро қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлди. Булар, жумладан, бугунги кундаги хавфсизлик ва барқарорликка нисбатан таҳдидларга қарши курашиш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклаш, минтақада оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига йўл қўймаслик, экологик муаммоларни ҳал этиш, Орол денгизи фожиасининг оғир оқибатларини юмшатиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалардир.
БМТ билан Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий йўналиши ўзаро фаол сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш ҳисобланади. Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо давлат сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида (1993 йил 28 сентябрь) иштирок этиб, унинг юксак минбаридан туриб нутқ сўзлади ва Ватанимиз тарихида илк бор Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги улкан салоҳияти ва имкониятлари ҳақида халқаро ҳамжамиятни атрофлича хабардор қилди. БМТ Бош Ассамблеясининг ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган сессиясида (1995 йил 24 октябрь) сўзлаган нутқида эса Юртбошимиз ўтган давр мобайнида БМТ фаолиятида муҳим ўзгаришлар юз берганини таъкидлаб, унинг ишини такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар билдирди. Маълумки, ўтган асрнинг 90-йиллари бошида собиқ СССР давлати парчаланиб, унинг ўрнида янги мустақил давлатлар ташкил топди ва улар БМТнинг тўлақонли аъзоларига айланди. Ўтган асрнинг 50-60-йилларида эса Япония, Германия, Италия каби илгари тажовузкор режалар остида бўлган давлатлар демократик ривожланиш йўлидан бориб, жаҳон мамлакатлари ўртасида катта мавқега эга бўлди. Бу эса, ўз навбатида, БМТнинг Хавфсизлик кенгаши ҳамда унинг таркибидаги ихтисослашган муассасалар фаолиятини тубдан қайта қуриш заруратини келтириб чиқарганини Президентимиз БМТнинг 50-сессиясида қилган маърузасида баён этиб, Хавфсизлик кенгаши фаолиятини кенгайтиришни, бунинг учун унинг аъзолари сафига Германия ва Японияни киритишни, БМТ Бош котиби ваколатларини кенгайтиришни таклиф қилган эди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик саммити (2000 йил сентябрь)даги нутқи ҳам дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Давлатимиз раҳбари халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнесга қарши бир ёқадан бош чиқариб, самарали кураш олиб бориш, минтақавий хавфсизлик, жумладан, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жаҳон хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, БМТ фаолияти ва таркибий тузилишини ислоҳ қилишга оид таклифлар билан чиқди. Наркобизнес ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашда барча БМТга аъзо давлатлар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, Марказий Осиёда экологик вазиятни (айниқса Орол муаммосини ҳал қилиш) соғломлаштириш мақсадларини илгари сурди.
Мазкур анжуманда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий, экология ва хавфсизлика доир муаммолар муҳокама қилиниб, янги юз йилликнинг дастлабки йилларида амалга ошрилиши мўлжалланаётган тадбирлар белгиланди. Саммит иштирокчилари якдиллик билан қабул қилган декларацияда 2015 йилгача ўта қашшоқликда яшаётган одамлар сонини ярмига камайтириш, орттирилган иммунитет тақчиллиги синдроми – ОИТС (СПИД) касаллигининг тарқалишини тўхтатиш, барча болалар учун бошланғич таълимни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олишди.
БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича конвенциясида ва БМТ томонидан 2000 йилнинг 15 декабрида қабул қилинган “Одамлар, айниқса аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида”ги баённомада одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали чораларини кўриш белгилаб берилган эди. Бундай жиноятнинг олдини олиш, бу фаолият билан шуғулланувчи шахсларни жазолаш ва одам савдоси қурбонларининг халқаро эътироф этилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни ўз ичига олган кенг қамровли халқаро ёндашув зарурлиги ушбу ҳужжатда мустаҳкамлаб қўйилди.
Одам савдосига қарши курашни кучайтириш ҳамда мазкур баённома қоидаларини миллий қонунчиликка сингдириш мақсадида 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қонунда “одам савдоси” ва “одамлардан фойдаланиш” тушунчаларига аниқ таъриф берилган, одам савдосига қарши курашиш тизимининг ташкил этилиш тартиби, бу соҳадаги ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, шунингдек, одам савдоси қурбонларининг ҳимояси ва ижтимоий-ҳуқуқий реабилитацияси масалалари ёритилган.
Юртбошимиз БМТ минбаридан бутун Афғонистонда, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббусини илгари сурганидан сўнг бу ҳақда шартнома 2006 йил сентябрь ойида Семипалатинск шаҳрида имзоланди. БМТ Бош Ассамблеясининг 61 ва 63-сессияларида ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг кўпчилик овози билан “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд” резолюцияси қабул қилинди, 2009 йилнинг март ойидан бошлаб эса, бу ҳақдаги шартнома кучга кирди.
Бугунги кунда ядродан холи ҳудудлар бутун ер шарининг 70 фоизини ташкил этади. Дунёнинг кўпгина давлатлари ядродан холи ҳудудлар ҳақидаги 6 та шартномани қўллаб-қувватламоқда.
1. Антарктида шартномаси 1959 йил 1 декабрда қабул қилинди ва 1961 йил 3 июнда кучга кирган.
2. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида ядро қуролини тақиқлаш ҳақидаги Тлателолко шартномаси 1967 йил 14 февралда қабул қилинди ва 1969 йил 25 апрелда кучга кирди.
3. Тинч океанининг жанубий қисмини ядродан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Раротон шартномаси 1985 йил 6 августда қабул қилинди ва 1986 йил 11 декабрда кучга кирган.
4. Жануби-Шарқий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Банкок шартномаси 1995 йил 15 декабрда қабул қилинди.
5. Африкани ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ҳақидаги Пелиндаб шартномаси 1999 йил 11 апрелда қабул қилинди.
6. Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ташкил этиш тўғрисидаги Семипалатинск (Қозоғистон) шартномаси 2006 йил 8 снтябрда қабул қилинди ва Марказий Осиёдаги 5 та давлат раҳбарлари томонидан имзоланди.
Демак, дунёнинг 110 мамлакати, яъни жаҳон ҳамжамиятининг ярмидан кўпи ядро қуролидан бутунлай воз кечиш тарафдоридири1. Бундан кўзланган мақсад ядро қуроли мавжуд бўлган ҳудудларни чеклаш, ядро уруши хавфини камайтиришдир.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ядросиз ҳудуд барпо этиш ҳақидаги ташаббуси БМТ ва жаҳон жамоатчилиги томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда. Бу таклиф БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида муҳокама қилинди ва у бўйича махсус резолюция қабул қилинди.
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш фақат минтақада эмас, балки бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори унинг нафақат иқтисодий, ҳарбий қудрати, балки шу мамлакатдаги демократик жараёнларнинг қандай бориши билан ҳам белгиланади. Шу жиҳатдан қараганда, Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилаётган демократик ислоҳот жараёнлари юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкам ўрин эгаллаши ва миллий манфаатларимиз асосида ташқи сиёсат юритиши учун қулай имкониятлар яратмоқда.
Ватанимизнинг халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки орқали жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош котиби Пан Гу Муннинг таклифига кўра, 2010 йил 20-21 сентябрь кунлари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Юртбошимизнинг нутқи дунё жамоатчилигида улкан қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар, сақланиб қолаётган давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва бошқа муаммолар инсониятнинг умумий тараққиёт йўлида энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди1.
Ҳақиқатан ҳам, жафокаш Афғонистон мисолида 30 йилдан буён давом этаётган фуқаролар урушининг аянчли оқибатларини кўриш мумкин. Бугунги кунда афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги янада аён бўлмоқда. Халқаро террористлар томонидан 2001 йил 11 сентябрда АҚШ ҳудудида содир этилган жиноий ҳаракатлар муносабати билан халқаро коалиция (НАТО) кучларининг Афғонистонга киритилиши ва у ерда тинчлик ўрнатиш бўйича танланган стратегия кутилган натижаларни бермаяпти. Йиллар давомида чўзилиб бораётган уруш Афғонистон халқининг аҳволини табора оғирлаштирмоқда. Бу мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида тор-мор этилган толибон қўшинларининг жангарилари яна қайтадан бош кўтариб, Ҳамид Карзай ҳокимиятига, тинч аҳолига нисбатан террорчилик ҳаракатларини содир этмоқда.
Шу боисдан Президентимиз ўз нутқида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишнинг муқобил йўлларини яна бир бор атрофлича асослаб берди.
Маълумки, 1997-2001 йиллар давомида фаолият олиб борган “6+2” гуруҳи 1997 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан БМТ котибиятида ташкил топган эди. Бу гуруҳ Афғонистонда ўша пайтда ҳуқмрон бўлган икки асосий ҳарбий куч ­­­- Аҳмадшоҳ Маъсуд бошчилигидаги шимолий кучлар қўшинлари ва Мулла Умар бошчилигидаги Толибон ҳаракати қўшинлари ўртасидаги қуролли тўқнашув ва можароларни сиёсий йўл билан ҳал этиш ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатишга қаратилган эди. Мазкур мулоқот гуруҳига: Афғонистонга чегарадош 6 та мамлакат: Эрон Ислом Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон билан бирга АҚШ ва Россия давлатлари киритилган эди. Мулоқот гуруҳининг биринчи учрашуви 1997 йил 16 октябрда Нью-Йоркда бўлди. Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари натижаси эди. Афғонистондаги урушнинг ўз вақтида тинч йўл билан ҳал этилмаслиги минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини олдиндан кўра билган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблиясининг 1993 ва 1995 йиллардаги сессияларида, ЕХҲТ (1999) Истанбул саммити ҳамда бошқа бир қатор нуфузли анжуманларда халқаро ҳамжамиятнинг диққат-эътиборини афғон халқини ўзаро биродаркушлик урушидан халос этиш, мавжуд можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш масалаларига жалб этган эди.
1999 йил 19-20 июлда “6+2” мулоқот гуруҳининг навбатдаги Тошкент анжуманида “Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этиш тамойиллари тўғрисида”ги Тошкент декларацияси имзоланди. Бу ҳужжатда Афғонистонда янги ҳукумат тузиш, можарони тинч йўл билан ҳал этиш, қочоқларни ўз яшаш жойларига қайтариш, мамлакат ҳудудини миналардан тозалаш, умумий битим имзолаш, молиявий ёрдам каби минтақавий долзарб масала кўтарилган эди. Лекин 2001 йил 11 сентябрдаги АҚШга террористик ҳужумдан сўнг НАТО блокига аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари Афғонистонга киритилиб, Толибон қўшинлари тор-мор этилгач, “6+2” гуруҳи фаолияти ўз-ўзидан тўхтаб қолди. Лекин 2005 йилдан кейинги даврда Толибон ҳаракати яширин фаолият юритиб, яна жонлана бошлади. Афғонистон яна ҳарбий тўқнашувлар гирдобида қолди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Президенти 2008 йил 3 апрелда Бухарестда НАТО/СЕАП (Евроатлантика ҳамкорлик кенгаши) саммитида иштирок этиб, 30 йилдан буён ҳозиргача давом этиб келаётган Афғонистон можаросини ҳал этиш юзасидан бир қатор амалий таклифларни илгари сурди. Юртбошимизнинг 2008 йил августида ШҲТ саммити доирасидаги маърузасида эса бу масала яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, “6+3” гуруҳини тузиш ғояси Президентимиз томонидан 2009 йил 15-16 июнда Россия Федерациясининг Екатеренбург шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ анжуманида ҳам илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари ушбу гуруҳ энг аввало Афғонистонда ўз ечимини кутиб турган қуйидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда муҳим роль ўйнашига эътибор қаратди:
- оддий халқнинг эҳтиёжини қондириш;
- аҳоли бандлиги (иш билан таъминлаш);
- ҳокимиятнинг вертикал бошқарув идоралари нуфузини мустаҳкамлаш;
- афғон халқининг халқаро коалиция кучларига нисбатан ишончини қозониш;
- халқаро ҳамжамият имкониятлари ҳисобидан Афғонистонга моддий ёрдам ва кўмак ажратиш;
- афғон халқининг диний, миллий, маданий қадриятлари ва урф-одатларини ҳурмат қилиш;
- “6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” мулоқот гуруҳига айлантириш, яъни унда НАТО ваколатхонасининг иштирокини таъмин этиш лозим.
Президентимиз Ислом Каримов “6+3” гуруҳи ғоясига 2010 йил 27 январда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган “Мамалакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш – устувор вазифамиздир” мавзусидаги маърузасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган эди. “6+3” мулоқот гуруҳининг энг муҳим мақсади – Афғонистонда бир-бирига қарши курашаётган кучларга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш дастурини таклиф этиш, мамлакатни пароканда қилаётган асосий муаммо ва зиддиятлар бўйича ўзаро муроса асосидаги ечимларни топиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда зарур кафолатларни бериш лозимлиги қайд этилди.
Ушбу дастурда иқтисодий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий, инфратузилма ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлиги муаммоларини, қашшоқлик, ҳуқуқсизликка қарши кураш бўйича энг долзарб вазифаларни ҳал этиш зарурлиги айтилди. Бундай мақсадларга эришиш учун ҳозирча Афғонистонда турган тинчликсевар коалиция кучлари ёрдам бериши мумкин.
Президентимиз Ислом Каримовнинг БМТ саммитида сўзлаган нутқида 2010 йилнинг июнида Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеаларнинг сабаб ва оқибатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу мамлакатларда юзага келган кескинлик ва қарма-қаршиликлар, шунингдек, қонуний ҳокимиятнинг заифлиги Қирғизистон жанубида миллатлараро қонли ва шафқатсиз воқеаларнинг рўй беришига сабаб бўлди. Натижада юзлаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлди, минглаб тинч аҳоли жабр кўрди. Қирғизларнинг ўзи ҳам, республика жанубида яшаётган кўп сонли ўзбеклар ҳам учинчи кучлар томонидан пухта ўйланган ва уюштирилган акциянинг қурбонига айланди.
Мамлакатимиз Президенти ҳаққоний равишда таъкидлаб ўтганидек, узоқни кўзлаб амалга оширилган бу акциядан мақсад мамлакатда нафақат тартибсизлик ва парокандаликни юзага келтириш, балки Ўзбекистонни ҳам ушбу ваҳшиёна хунрезликка тортиш, пировард натижада миллатлараро қарама-қаршиликни икки қўшни мамлакат – Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги давлатлараро қарама-қаршиликка айлантиришдан иборат эди.
Ўта мураккаб ва ўт олиб кетиш хавфи бўлган мазкур вазиятда қабиҳ ният билан ташкил этилган қонли воқеаларнинг кенг ёйилиб кетишига йўл қўймаслик биз учун ниҳоятда оғир муаммога айланди. Ўз ҳудудимизда минг-минглаб қочқинлар, болалар, хотин-қизлар, қарияларни қабул қилиш, уларни жойлаштириш ва барча зарур нарсалар билан таъминлаш жуда катта куч, меҳнат ва ресурсларни талаб қилди. Шу билан бирга, чегара ҳудудида осойишталикни сақлаш, фавқулодда оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қаҳру ғазабни жиловлаш, экстремизмнинг шиддатли тус олишининг олдини олиш зарур эди. Яхши биламизки, ушбу заминда ўзбеклар ва қирғизлар азал-азалдан ёнма-ён яшаб келгани ва бундан буён ҳам уларнинг фарзандлари ҳамда авлодлари кўп асрлар мобайнида бирга яшашини теран англаш бизга ва халқимизга мазкур фожианинг Марказий Осиёда қарама-қаршиликларнинг янги, кенг ўчоғига айланиб кетишининг олдини олишда муҳим омил бўлди.
Ўзбекистон БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги ва бошқа ҳалқаро институтлари билан Ўзбекистон ҳудудидаги қирғизистонлик қочоқларга ёрдам кўрсатиш борасида яқиндан ҳамкорлик қилди.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон жанубидаги зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлари ҳамда бу масала бўйича оқилона ва вазмин сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. Бир қатор давлатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби жаноб Пан Ги Мун ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубидаги фожиали воқеалар оқибатида юзага келган вазиятни бартараф этиш борасидаги Ўзбекистоннинг конструктив саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдиришди.
Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, 2010 йил 11-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида содир этилган талон-тарожликлар, хунрезлик ва зўравонликлар бўйича мустақил халқаро текширув ўтказиш, ушбу қонли вахшийликларнинг барча буюртмачилари, ташкилотчилари ва ижрочиларини жиноий жавобгарликка тортишни муҳим вазифа сифатида яна бир бор қатъий таъкидлади. Бу, албатта, қўшни Қирғизистонда мамлакатлараро қонли воқеаларнинг яна авж олишининг олдини олиш имконини беради.
Ўзбекистон БМТ ва унинг наркоагрессияга қарши ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2002 йил октябрида БМТ Бош котиби Кофи Ананднинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТнинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди ва ушбу марказ Алмати шаҳрида очилиши ҳақида келишиб олинди.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларацияда белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва БМТнинг экология соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида Оролбўйидаги вазият деградациясининг олдини олиш ва Орол фожиаси оқибатларини енгиллаштириш бўйича қабул қилинган тезкор чоралар устувор аҳамиятга эга.1 Ушбу масалани ҳал этиш борасида БМТнинг Ўзбекистонга кўмак беришга тайёрлиги баён этилди.
Орол денгизи экологик фожиасининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда, 2008 йилнинг 11-12 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва БМТ вакилларининг фаол иштирокида “Орол муаммоси, унинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири, оқибатларини енгиллаштириш борасида халқаро ҳамкорлик чоралари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Аслида Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланмоқда. Қирқ йил мобайнида Орол денгизи акваторияси 7 баробар қисқарди, сув ҳажми 13 марта камайди, унинг минералллашуви эса ўнлаб баробар ошиб, денгизни тирик организлар яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада бу ердаги қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди.
2010 йил апрель ойида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Оролбўйи минтақасига ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, кўрган манзаралари унда ўчмас таассурот қолдирган. Пан Ги Мун Орол муаммосини ҳал этишга кўмаклашишга, ушбу экологик фожиа оқибатларини бартараф қилиш учун БМТнинг эксперт салоҳияти, молиявий ва бошқа ресурсларини жалб этиш борасида барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёр эканини билдирди.
Президентимиз Ислом Каримов Орол денгизининг қуриши давом этаётганини ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Оролнинг табий биологик фондини асраб-авайлаш, денгиз инқирозининг атроф-муҳитга, минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш ҳозирги вақтдаги энг муҳим долзарб вазифа эканини таъкидлаб ўтди.
Юртбошимиз ўз нутқида Оролбўйи ҳудуди иккита асосий манба – Амударё ва Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланиши, ушбу дарёлар оқимининг камайиши мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур эканини баён этди. Бундай шароитда, Президентимиз таъкидлаганидек, 30-40 йил аввал, собиқ совет даврида ишлаб чиқилган, мазкур дарёларнинг юқори қисмида улкан гидроиншоотларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳар қандай уринишлар, ушбу иншоотлар барпо этиладиган зоналарнинг сейсмик хавфи 8-9 баллни ташкил этиши ҳисобга олинадиган бўлса, буларнинг барчаси экологияга ўнглаб бўлмайдиган зарар етказиши ва хавфли техноген ҳалокатларга олиб келиши мумкинлиги аён бўлади.
Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл экани мазкур нутқда алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Қуриб бораётган Орол муаммоси – ушбу минтақада яшаётган, БМТдек нуфузли ташкилотга умид билан ёрдам сўраб мурожаат қилаётган миллионлаб одамларнинг муамосидир.
Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган “Оролни қутқариш халқаро жамғармасига БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчилик мақомини бериш” тўғрисидаги резолюция БМТ Бош Ассамблеяси 63-сессиясида барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Пан Ги Мун Марказий Осиё давлатлари томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлади.
Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масалалари билан бевосита боғлиқ. Трансчегаравий дарёларни экологик нуқтаи назардан ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя этиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу масала бўйича БМТнинг 1991 йил 25 февраль, 1992 йил 17 март ва 1997 йил 21 майдаги конвенциялари давлатларнинг “трансчегаравий таъсирга эга бўлган фаолиятини амалга оширишда трансчегаравий дарёларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, улардан оқилона ва адолатли тарзда фойдаланишга” мажбур эканини уқтиради.
Ўзбекистон, халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра, Марказий Осиёнинг сув- энергетика муаммоларига учинчи давлатларнинг аралашувини маъқул кўрмайди. Ўзбекистон БМТ конвенцияларига биноан трансчегаравий дарёлардаги барча гидроэнергетика лойиҳаларини (Қирғизистондаги Қамбарота-1, Қамбарота-2, Тожикистондаги Рогун ва ҳоказо) БМТ шафелиги остида халқаро экспертизадан ўтказиш нуқтаи назарини қатъий илгари суради.
Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлиги, мамлакатимиз тараққиётини жадаллаштиришга, Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish