Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг


-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби



Download 295,35 Kb.
bet12/24
Sana22.02.2022
Hajmi295,35 Kb.
#99690
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Qaror.Ayam

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
7. Ариза берувчилар рухсатномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Давлат хизмати кўрсатилишида учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисоб рақамига;
(10-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
13. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ва Давлат экология қўмитаси органларига юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ва Давлат экология қўмитаси органларига юборилади.
14. Давлат экология қўмитаси органлари сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:
дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек, уларнинг кесилиши ушбу Регламентнинг 2-бандига мувофиқлигини ўрганади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига, шунингдек, Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки аризачи берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хулосани электрон тарзда юборади.
15. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази хулоса тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.
16. Дарахтлар ва буталарнинг кесилиши ушбу Регламентнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ эмаслиги ижобий хулоса бериш рад этилиши учун асос бўлади.
Бошқа асослар бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
17. Ариза берувчи ижобий хулоса олинган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Рухсатномани бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Рухсатномани бериш учун тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
18. Рухсатномани бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ариза берувчи рухсатномани олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
19. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўланганидан сўнг, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рухсатномани Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси олинганидан сўнг бир иш куни мобайнида расмийлаштиради.
20. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рухсатнома расмийлаштирилган куни уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.

Download 295,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish