Датчиклар



Download 38,99 Mb.
bet42/82
Sana16.04.2022
Hajmi38,99 Mb.
#557890
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82
Bog'liq
Датчиклар китоб охирги

2.6-расм. Рақамли норекурсив фильтр структуравий схемаси.
2.6-расмдаги схемада Т-звеноси кириш сигналини бирламчи аналог (узлуксиз) сигнални дискретлаш оралиги Т вақтга кечиқтиради. Ушбу Т- звенонинг Z алмаштириш натижасидаги кўриниши Z-1 шаклида бўлади.
Рақамли фильтрнинг импульс характеристикаси унинг бирлик импульсга акс таъсирига тенг бўлиб, натижада қуйидаги кўринишда бўлади:
(2.3.6)
ва унинг фаза-частота характеристикасини аниқлаймиз:
бунда(k-m) - бирлик дельта импульс.
Рекурсив фильтр чекланган фарқли тенглама билан ифодаланади. (2.3.6) тенгламани туғридан-туғри амалга ошириш 2.7-расмда келтирилган рақамли рекурсив фильтр структуравий схемасини келтириб чиқаради.
Рекурсив фильтрнинг норекурсив фильтрдан фарқи, унда фильтрнинг чиқиши ва киришининг тескари боғланишга эгалигидир. Бу боғланиш занжири рақамли фильтр унинг характеристикасининг сифат бўйича яхшиланишига олиб келади. Тескари боғланиш занжирида кириш сигнали фазасини 180° га ўзгартирувчи "И" элемента бўлиб, у +1 импульсни -1 импульсга айлантиради ва аксинча.

2.7-расм. Рақамли рекурсив фильтр структуравий схемаси.


Z-алмаштиришни қўллаб рекурсив фильтр узатиш коэффициента ифодасини оламиз: •:


(2.3.7)
(2.3.8)

z=ejT ни киритиб рекурсив фильтр комплекс частота характеристикасини аниқлаймиз:


(2.3.9)

рекурсив фильтр амплитуда-частота характеристикасини қуйидагича аниқлаймиз:


(2.3.10)

Шунингдек норекурсив фильтр фаза-частота характеристикаси учун қуйидаги ифодани оламиз:




(2.3.11)

Тескари боғланиш занжирини ўзиб, рақамли рекурсив фильтрнинг туғри ва тескари занжирларининг импульс характеристикасини аниқлаш мумкин.




(2.3.12)

Рекурсив рақамли фильтрнинг частота характеристикаси дискрет сигнал спектридек даврий бўлади, аммо такрорланиш частотаси F =1/T га тенг бўлмайди. Амплитуда-частота характеристикаси ai ва bi коэффициентларга боғлик равишда ўзгаради.


Норекурсив ва рекурсив рақамли фильтрларнинг амплитуда-частота характеристикаларининг фарқланиши рекурсив фильтрда тескари боғланиш занжирининг мавжудлиги билан асосланади. Натижада рекурсив фильтр ёрдамида тор полосали амплитуда-частота характеристика олиш мумкин, аммо унинг фаза-частота характеристикаси тебранувчан шаклга эга бўлади, натижада рекурсив рақамли фильтрнинг генерация ҳолатига ўтиш эхтимоллиги ошади.
Рақамли фильтрлашда аналог сигналларни рақамлига ўзгартиришдаги квантлар шовқинини хам эътиборга олиш керак. Ушбу масалани кўриб чиқамиз. Квантлаш натижасида аналог сигналнинг оний қийматлари рухсат этилган стахлар билан алмаштириладй ва рақамлар билан белгиланади. Сатҳлар сони эса ўз навбатида икқилик код билан кодланади. Бунда сигналнинг умумий сатҳи ва унинг каршилиги 1 Ом бўлган юкламада хосил қиладиган қуввати (22.2-расм) қуйидагига тенг бўлади:


(2.3.13)

бунда N - квантланган сатҳлар сони ва U - икки қушни квантлаш сатҳи орасидаги фарқ.



2.8-расм. Квантлар шовқинини аниқлашга доир.

Оддий қараганда квантлаш хатолиги икки қушни квантлаш сатҳи орасидаги фарқ U нинг ярмидан ошмайди ва такрорланувчи аррасимон бўлади, яъни uu(t) = Uш(t/) (2.8-расм). Бу хатоликни квантлаш шовқини ёки халақит деб хисоблаш мумкин. ушбу квантлаш халакитининг каршилиги 1 Ом бўлган юкламадаги қуввати


(2.3.14)
(2.3.15)

(Юкоридаги ифодалардан фойдаланиб рақамли фильтр чиқишидаги фойдали сигнални халакитга нисбатини аниқлаш мумкин,


Шундай қилиб сигнал-ҳалақит нисбати бир квантлаш разряди квантлаш шовқини таъсирида 6 дБ бўлади.
Рақамли фильтр сифатида чекланган фарқли тенгламадаги алгоритмларни амалга оширувчи махсус сигнал процессорларидан фойдаланиш мумкин. сигнал процессорлари бир вақтнинг ўзида АРУ ва РАУ вазифаларини хам бажаради.



Download 38,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish