Д. Т. Абдукаримов


-жадвал  Жаҳонда ва қатор мамлакатларда донли экинларнинг ҳосилдорлиги ц/га



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

2-жадвал 
Жаҳонда ва қатор мамлакатларда донли экинларнинг ҳосилдорлиги ц/га 
(Назаренко, 1996)
№ 
Мамлакатлар
1990 й 
1995 й 

Жаҳонда 
25,9 
26,0 

Буюк Британия 
60,1 
63,2 

АҚШ 
47,1 
46,4 

Канада 
26,3 
26,0 

Франция 
59,8 
63,2 

Германия
53,7 
59,4 

Венгрия
44,1 
44,3 
Масалан, кузги буғдой навларини яратишда асосий хўжалик белги ва 
хусусиятлардан ташқари қишга ва совуққа чидамлилик, сувли ерларда ѐтиб 
қолмаслик, дони тўкилмаслик йўналишларига эътибор қилиш керак. Лалимикор 
ерларда экиладиган экинларнинг қурғоқчиликка, гаримселга чидамлилик, ғўза 
навлари селекциясида вилтга, гоммозга чидамли, толанинг сифати, 
ялтироқлиги, тезпишарлиги, пахтани тўкилмаслиги, картошка селекциясида 
фитофторга, вирус касалликларига, колорадо қўнғизига чидамли, таркибида 
кўп миқдорда крахмал, оқсилнинг сақланишига, тезпишарлигига, бир йилда 
икки ҳосил бериш хусусиятига қараб қанд лавлаги таркибида қанд 
миқдорининг, кунгабоқарда –мойнинг миқдори ва сифатига, тезпишарлигига 
қараб йўналишлари аниқланибселекция ишлари олиб борилади. Бу 
йўналишларда селекцияни самарали ўтказилиши учун кўп миқдорда бошланғич 
материал, чатиштириш учун қулай танлаш ишлари олиб борилиб, ҳар бир 
йўналишда селекциянинг қайси усулини қўлланиши аниқланиб (танлаш, 
дурагайлаш, полиплоидия, мутагенез, гетерозис, гаплоидия, биотехнология, ген 
инженерияси) юқори даражада бажарилиши лозим. Атоқли селекционер 
олимларнинг ишлари бунга яққол мисол бўлиб ҳисобланади. 
Жаҳон селекциясининг ривожланишида йирик ҳалқаро селекцион 
марказларининг роли жуда каттадир. Масалан, Мексикда буғдой ва 
маккажўхори бўйича СИММИТ ҳалқаро селекцион марказ фаолият 
кўрсатмоқда. Бу марказнинг Туркияда жойлашган таянч пункти мавжуд. Бу 
таянч пункт олимлари билан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 
селекционер олимлари ҳамкорликда ишлаб, улар томонидан юборилган 
буғдойнинг юзлаб хил ва намуналари ўрганилиб, бошланғич материал асосида 
селекция ишлари олиб борилмоқда. 
Филипинда – шоли экин бўйича ҳалқаро Марказ, Америка Қўшма 
Штатларида икки йиллик селекцион компаниялар (“Декалб” ва “Пионер”) да 
буғдой, маккажўхори, жўхори дурагайлари, беда ва қатор бошқа экинларнинг 



селекция ишлари мужассамланган. Биринчисининг ихтиѐрида Аргентина, 
Бразилия, Канада, Мексика, Италияда жойлашган уруғчилик марказлари ва 
муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Иккинчи компания эса унга қарашли 
фирмалар орқали 100 дан кўп мамлакатларга юқори сифатли навдор уруғларни 
экспорт қилади. 
Недерландда (Вагенингенс ш.) картошка экини селекцияси ва уруғчилиги 
бўйича энг йирик марказ ташкил этилган. Бу марказда селекциянинг энг янги – 
соматик эмбриогенез, гаплоидия, биотехнология ва бошқа усуллардан 
фойдаланилмоқда. Мазкур марказда яратилган навлар 80 дан зиѐд 
мамлакатларга экспорт қилинади. Худди шундай йирик ихтисослашган 
селекцион марказлар Швеция, Болгария, Германия, Польша, Чехия, Венгрия ва 
бошқа мамлакатларда ташкил топган. 
Бу ҳалқаро селекцион марказларда юз минглаб навлар, дурагайлар, 
намуналар, популяциялар ўрганилиб генетика ютуқларига асосланиб 
селекциянинг усуллари (дурагайлаш, полиплоидия, мутагенез, гаплоидия, 
гетерозис, ген инженерияси) қўлланилиб, янги қимматли белги ва хусусиятлар 
мужассам қилинган навлар, дурагайлар яратилмоқда. Бу ерда яратилган нав, 
дурагай, 
популяциялар-бошланғич 
материал 
сифатида 
ўсимликлар 
селекциясининг бебаҳо фонди бўлиб ҳисобланади. 
Мустақил ҳамдўстлик мамлакатларида жойлашган селекцион илмий 
текшириш институтлари ҳам селекцион марказ сифатида фаолият кўрсатиб, 
қишлоқ хўжалик ўсимликларининг янги серҳосил ва юқори сифатли навларини 
яратмоқдалар. Н.И.Вавилов номида Россия ўсимликшунослик илмий-тадқиқот 
институти (ВИР), Москва яқинида жойлашган Россия картошкачилик илмий-
тадқиқот институти, Москва яқинидаги (Немчиновка) ноқари............ худуди 
қишлоқ хўжалик экинлари илмий-тадқиқот институти, Краснодарда 
П.П.Лукьяненко номидаги қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти, 
Одессада Бутун Россия селекцион-генетик институти, В.Н.Ремесло номидаги 
буғдой селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти ва бошқалар 
шулар жумласидандир. 
Ўзбекистонда ҳам Республика илмий ишлаб чиқариш Маркази қошида 
селекцион марказлар мавжуд: Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот 
институти, ҳозирги “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ғўза 
селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон шоличилик 
илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон сабзавот, полиз ва картошкачилик 
илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Р.Р.Шредер номидаги мевачилик, 
узумчилик илмий-тадқиқот институти, Республика ўсимликшунослик илмий-
тадқиқот институти, Андижонда-суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли 
ўсимликлар илмий-тадқиқот институти, Қарши шаҳрида-донли экинлар 
селекцияси илмий-тадқиқот институти, Республика чорвачилик илмий-
тадқиқот институтининг ем-хашак ўсимликлари бўлими, Самарқанд қишлоқ 
хўжалик институтининг генетика, селекция ва уруғчилик, ўсимликшунослик, 
мева-сабзавотчилик кафедралари, Республика фанлар академиясининг “Биолог” 
илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқа бу марказларда ҳам селекциянинг 
янги усуллари асосида кўплаб нав ва гетерозиисли дурагайлар яратилиб, 


10 
Республика қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш комиссиясига 
топширилмоқда ва энг яхшилари Давлат реестирига киритилиб катта 
майдонларга экишга тавсия қилинмоқда. 
Синтетик селекциянинг турли услубларидан фойдаланиш маданий 
ўсимликларни тубдан ўзгартириш, хатто уларнинг ѐввойи шаклларининг 
ижобий хусусиятларини мужассамлаган навларни яратишга кенг имкониятлар 
туғдирилади. Аммо синтетик селекциянинг асосини ташкил қиладиган ҳар хил 
нав ѐки уларни чатиштириш, чатиштиришда қатнашган шаклларни асосий 
хусусиятларини бузулишига олиб келади ва келгусида дастлабки шаклларнинг 
ижобий хусусиятларини янги дурагай навда бирлаштириш учун кўп вақт талаб 
этади. Ундан ташқари янги бўлажак навга ўтказиш учун жуда ҳам зарур бўлган 
айириш белги ва хусусиятлари тўғри келадиган, унга яқин аждодларида 
бўлмаслиги мумкин. 
Синтетик селекция билан бу муаммоларни ечиш учун селекционерлар 
кўп йиллардан бери селекциянинг янги усулларини излаб келганлар. Мақсад-
мавжуд эски навларни яхшилашда уларни бошқа навлар билан чатиштирмай, 
ўзларининг таркибидан керакли белгиларини излаб топишни таъминлайдиган 
усулларни топиш. Буни амалга оширишда линяли навда қайта танлаш, суъний 
мутагенез, полиплоидия, гаплоидия, гетерозис, биотехнологи, хужайра 
инженерияси, ген инженерияси усулларидан кенг фойдаланилади. 
Мутацион селекциянинг кўп мамлакатларда кенг миқѐсда қўлланилиши 
ўсимликлар селекциясида кўп масалаларни ечишда катта самаралилигини 
кўрсатди.
Мутантлар селекция учун қимматли бошланғич материал бўлиб 
ҳисобланади, чунки улар янги, илгари учрамаган қимматли белгиларга эга 
бўлиши мумкин. Ундан ташқари мутагенез ѐрдамида майда гулли экинларда 
(масалан тариқ) чатиштириш ўтказишда рўй берадиган қийинчиликларни ечиш 
имконияти туғилади.
Кейинги йилларда сунъий мутация ҳосил қилиш ишлари Швеция, Россия, 
Ҳамдўстлик мамлакатлари, АҚШ, Чехия, Франция, Хиндистон, Япония каби 
мамлакатларда авж олди. 
Сунъий мутантлардан селекция ишида фойдаланишнинг икки йўли 
мавжуд: 
- районлаштирилган энг яхши навларнинг сунъий мутантларини ҳосил 
қилиб, улардан тўғридан – тўғри фойдаланиш асосида (танлаш, ўрганиш, 
синаш) янги навларни яратиш; 
- энг яхши навларнинг сунъий мутантларини ҳосил қилиб, уларни бошқа 
навлар билан чатиштириш асосида янги навлар яратиш. 
Бу усулдан фойдаланиб мамлакатимизда ва чет элларда экинларнинг 
юқори ҳосилли, маҳсулот сифати яхши бўлган, тезпишар, касалликларга 
чидамли, ѐтиб қолмайдиган, пакана бўйли, нав ва хиллари яратилган. Улар 
ишлаб чиқаришга кенг жорий этилмоқда. 
Масалан, баҳори буғдойнинг Навосибирский 67, арпанинг Минский, 
соянинг Универсал, сулининг Зелѐный навлари мутантлардир. 


11 
Ўзбекистонда Н.Назаров радиацион мутантларни ҳосил қилиш учун 
ғўзанинг барги ва гул тугунчасига радиоактив фосфорни таъсир қилиб ғўзанинг 
сунъий мутантлари ва улар асосида янги мутант навларни яратган. Наибжон 
Назаров раҳбарлигида бу усулни қўллаш натижасида қимматли белги ва 
хусусиятларга эга бўлган Октябр 60, Мутант 7, АН-Самарканд 2, Самарканд 3, 
АН-401, АН-402, АН-407, АН-409 ғўзанинг мутант навлари яратилган. 
Булардан Октябр 60, Самарканд 3, АН-402 навлари районлаштирилиб, Давлат 
реестирига киритилган бўлиб, республикамизнинг вилоятларида катта 
майдонларда экилиб келинган. 
Радиацион мутагенез усулини қўллаб Ш.И.Ибрагимов ғўзанинг 108-Ф 
навидан янги йирик кўсакли (9 граммгача) юқори ҳосилли Мутант-1 навини 
яратди. 
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти олимлари томонидан яратилган ва 
Давлат реестирига киритилган арпанинг Афросиаб ва Темур навларини ҳосил 
қилишда мутантлардан фойдаланилган. Масалан, Афросиаб нави яратилишида 
Паллидум 90 (Ажерх Омар) х НБС-63180/73 билан, Темур навини 
яратилишидаа эса Паллидум 90 (Ажерх Омар) х HVS 63180/73 эльгина 
навининг радиомутанти чатиштирилиб дурагайлаш ўтказилган. 
АҚШ да кузги буғдойнинг машхур бўлган Гейнс, Хиндистонда Сонора 
деган навлари яратилган. Бу навлар пакана бўйли бўлиб, гектаридан 120-140 ц 
гача ҳосил бера олади. Улар стандарт навга нисбатан оқсил моддаси 2,5 % га, 
оқсилда эса лизин аминокислотаси 1,5 марта кўпдир. 
Янги навлар яратишда табиий мутацияларнинг аҳамияти катта. Масалан, 
Япон Nozim-10 кузги буғдойнинг пакана бўйлилик генларидан фойдаланиб, 
буғдойнинг калта бўйли навларни, маккажўхорида оқсил сифатини яхшиловчи 
Опак-2 ва Флоури-2 мутант генларидан фойдаланиб, доннинг таркибида лизин 
ва метионин аминокислоталарини миқдорини ошириш ва бошқалар. Оддий 
маккажўхори донининг таркибида (хор 100 г оқсилга тўғри келадиган) лизин 
1,6 г, метионин-2 г бўлган бўлса, Опак-2 ли маккажўхорида бу кўрсаткич 3,7 ва 
1,8 ни, Флоури-2 маккажўхорида эса 3,4 ни ташкил қилди. 
Шундай қилиб экспериментал мутагенез усулларини қўллаш натижасида 
қишлоқ хўжалик экинларининг юқори ҳосилли, яхши сифатли, касалликларга, 
зараркунандаларга 
чидамли, 
таркибида 
қимматли 
моддаларни 
кўп 
тшплайдиган, механизацияга мос навлари яратилган ва яратилмоқда. 
Ўсимликлар селекциясида 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish