Муҳокама учун саволлар:
1.
Лавлагининг келиб чиқиш маркази каерда?
2.
Лавлаги қайси оила туркумига киради?
3.
Beta туркумининг селекциялари?
4.
Beta селекциясига лавлагининг қайси тури киради?
5.
Ҳашаки лавлаги қанд лавлагидан қайси кўрсаткичлар билан фарқ
қилади?
6.
Лавлаги ўсимлиги качон маданийлаштирилган?
7.
Қанд лавлаги селекциясининг асосий вазифалари.
8.
Ҳашаки лавлаги селекциясининг асосий вазифалари.
9.
Лавлаги селекциясида танлаш усуллари.
10.
Лавлаги селекциясида эксперементал полиплоиддан фойдаланиш.
1.11.1. Амалий-лаборатория машғулоти. Қанд ва ҳашаки лавлаги нав
ва дурагайларининг қисқача тавсифи
Машғулот мақсади:
Топшириқ. 1.
176
2.
3.
Астро
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Бухоро, Қашқадарѐ, Навоий, Сирдарѐ ва Тошкент вилоятлари
бўйича Давлат реестрига киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, ўртача
катталикда, юзаси нотекис, пўсти ва этининг ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа
ботиш даражаси 89,0 % ўртача вазни 699 – 750г., таркибидаги қуруқ модда
миқдори 23,7 %, қанд 17,7 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бўхоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 40 – 41т, Чиноз нав синаш шахобчасида 39 – 42т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 45 – 47т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 40 – 41 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 167 – 170 кун.
Крезус
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
1988 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича
Давлат реестрига киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, ўртача
катталикда, юзаси нотекис, пўсти ва этининг ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа
ботиш даражаси 100,0 % ўртача вазни 550 – 750г., таркибидаги қуруқ модда
миқдори 16,9 %, қанд 10,8 %.
Ҳосилдорлиги 1998 йилда Бухоро нав синаш шахобчасида гектаридан 40 –
45т, Ургенч нав синаш шахобчасида гектаридан 35 – 37 т. ва Самарқанд Давлат
нав синаш станциясида гектаридан 4 – 44 т – ни ташкил этган. Ўсув даври – 150
– 160 кун.
Мария
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Андижон, Қашқадарѐ, Наманган, Навоий вилоятлари бўйича
Давлат реестрига киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, ўртача
катталикда, юзаси нотекис, пўсти ва этининг ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа
ботиш даражаси 95,0 % ўртача вазни 650 – 950г., таркибидаги қуруқ модда
миқдори 30,5 %, қанд 22,7 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 35 – 36т, Чиноз нав синаш шахобчасида 36 – 37т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 25 – 27т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 35 – 36 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 154 – 160 кун.
Ромео
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Анжижон, Навоий, Сурхондарѐ, Тошкент ва Фарғона
вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган.
Илдизмева шакли конуссимон, йирик, юзаси нотекис, пўсти ва этининг
ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа ботиш даражаси 91,6 % ўртача вазни 1750 –
2050г., таркибидаги қуруқ модда миқдори 25,1 %, қанд 19,6 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 39 – 40т, Чиноз нав синаш шахобчасида 40 – 41т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 35 – 37т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 40 – 41 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 167 – 170 кун.
Сермо
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
177
1998 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах,
Қашқадарѐ, Навоий, Самарқанд, Сирдарѐ ва Тошкент вилоятлари бўйича
Давлат реестрига киритилган.
Илдизмева шакли конуссимон, ўртача қатталикда, юзаси нотекис, пўсти ва
этининг ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа ботиш даражаси 95,0 % ўртача
вазни 690 – 800г., таркибидаги қуруқ модда миқдори 24,3 %, қанд 18,8 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 39 – 40т, Чиноз нав синаш шахобчасида 39 – 40т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 35 – 40т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 40 – 41 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 157 – 160 кун.
Флора
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Қоракалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича
Давлат реестрига киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, ўртача
катталикда, юзаси нотекис, пўсти ва этининг ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа
ботиш даражаси 99,3 % ўртача вазни 720 – 800г., таркибидаги қуруқ модда
миқдори 26,9 %, қанд 21,5 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 45 – 46т, Самарқанд Давлат нав синаш станциясида гектаридан 40 –
41 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 155 – 160 кун.
Цериз
– Франциянинг “Делепланк” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Андижон, Бухоро, Қашқадарѐ, Навоий, Сурхондарѐ, Сирдарѐ,
Тошкент ва Хоразм вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган.
Илдизмева шакли конуссимон, йирик, юзаси нотекис, пўсти ва этининг ранги
оқ. Илдизмеванинг тупроққа ботиш даражаси 90,0 % ўртача вазни 1300 –
1400г., таркибидаги қуруқ модда миқдори 25,0 %, қанд 20,0 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 42 – 45т, Чиноз нав синаш шахобчасида 40 – 43т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 35 – 40т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 40 – 45 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 155 – 160 кун.
Гина
– Германиянинг “КВС” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича
Давлат реестрига киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, йирик, юзаси
нотекис, баъзан юзасида кам лекин қаттиқ туклар мавжуд. Пўстининг ва
этининг ранги оқ, баъзан сарғиш. Илдизмеванинг тупроққа ботиш даражаси
92,6 %, илдизмеванинг ўртача вазни 1,2 – 1,5 кг., таркибидаги қуруқ модда
миқдори 21,3 %, қанд 17,7 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 43 – 44т, Чиноз нав синаш шахобчасида 40 – 42т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 42 – 43т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 40 – 41 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 168 – 169 кун.
Соня
– Германиянинг “КВС” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Қоракалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарѐ,
Сурхондарѐ, Сирдарѐ, Тошкент ва Хоразм вилояти бўйича Давлат реестрига
киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, йирик, юзаси нотекис, пўстининг ва
178
этининг ранги оқ. Илдизмеванинг тупроққа ботиш даражаси 100,0 %, вазни
1228 – 1236 г., таркибидаги қуруқ модда миқдори 214,2 %, қанд 18,2 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 41 – 42т, Чиноз нав синаш шахобчасида 39 – 41т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 41 – 43т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 40 – 42 т–ни ташкил этган. 1999 йилда эса Чиноз НСШ да 63 т – ни
ташкил этди. Ўсув даври – 170 – 173 кун.
Лена
– Германиянинг “КВС” фирмасининг дурагайи.
1998 йилдан Қоракалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича
Давлат реестрига киритилган. Илдизмева шакли конуссимон, йирик, юзаси
нотекис, пўстининг ва этининг ранги оқ, баъзан сарғиш. Илдизмеванинг
тупроққа ботиш даражаси 92,8 %, вазни 1280 – 1300 г., таркибидаги қуруқ
модда миқдори 23,0 %, қанд 18,0 %.
Ҳосилдорлиги 1997 – 1998 йилларда Бухоро нав синаш шахобчасида
гектаридан 38 – 39т, Чиноз нав синаш шахобчасида 37 – 38т, Ургенч нав синаш
шахобчасида гектаридан 27 – 30т ва Самарқанд Давлат нав синаш станциясида
гектаридан 38 – 40 т–ни ташкил этган. Ўсув даври – 158 – 170 кун.
Do'stlaringiz bilan baham: |