«buxgalteriya hisobi va audit» kafedrasi «buxgalteriya hisobi»


Корхона умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби



Download 2,81 Mb.
bet120/139
Sana21.02.2022
Hajmi2,81 Mb.
#6306
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   139
10. Корхона умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби
Умумишлаб чиқариш харажатлари – асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқариш, уларга хизмат қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлардир.
Счётлар режасига мувофиқ умумишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби «Умумишлаб чиқариш харажатлари» деган 2510-счётда юритилади. Мазкур счёт корхонанинг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларига хизмат кўрсатиш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хусусан, мазкур счётда қуйидаги харажатлар акс эттирилиши мумкин:

  • машина ва ускуналарни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш чиқимлари;

  • ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари ҳамда уларни ремонт қилиш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш мол-мулкини суғурта харажатлари;

  • ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи бошқа ижарага олинадиган воситалар учун ижара ҳақи;

  • ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш хақи тўлаш;

  • шунга ўхшаш мақсадлардаги бошқа харажатлар.

Умумишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш заҳиралари, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқалар ҳисоби юритиладиган счётларнинг кредит қисмидан олиб «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли 2510-счётда акс эттирилади. «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли 2510-счётда ҳисобга олинадиган харажатлар «Асосий ишлаб чиқаришлар» номли 2010-счёт ва «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» номли 2310-счётнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Юқорида келтирилган муомалалар счётлар режасидаги счётлар бўйича қуйидагича бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
- ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда:
Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» - 37000 сўм.
К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб китоблар» - 37000 сўм.
- умумишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотлар таннархига ўтказилганда:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқаришлар» - 20000 сўм.
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» - 20000 сўм.
Д-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» - 17000 сўм.
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» - 17000 сўм.
Умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби алоҳида юритиладиган объектлар ўртасида тақсимлаш тартиби тегишли меъёрий ҳужжатларда акс эттирилган.
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг таҳлилий ҳисоби корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
Корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот таннархига тўғри тақсимлаш катта аҳамиятга эга. Агарда, умумишлаб чиқариш харажатлари турли маҳсулотларга тақсимланса, шундай оптимал усуллардан фойдаланиш керакки, у маҳсулотлар таннархини ошириб юбормасин.
Хорижий амалиётда қуйидаги тақсимлаш усулларидан фойдаланилади:

  • бевосита тақсимлаш усули;

  • қайта тақсимлаш усули;

  • тенгламалар системаси усули;

  • кетма-кет тақсимлаш усули.

Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш усулларининг таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналар учун энг мақбул усуллар бу - тенгламалар системаси ва қайта тақсимлаш усулларидир. Агарда, бу усуллар билан умумишлаб чиқариш харажатлари тақсимланса, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳеч қайсисининг таннархи ошиб ёки камайиб кетмайди. Бу маҳсулотни бозордаги мавқеини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Тақсимот базасини аниқлаш умумишлаб чиқариш харажатларни тақсимлашдаги яна бир муаммолардан биридир. Умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги тақсимот базаларига нисбатан тақсимланса мақсадга мувофиқ бўлади:
-ишлаб чиқариш бинолари ижара ҳақи уларнинг жойлашган майдонига мувофиқ;
-ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналар ижара ҳақи ҳақиқатда ишлаган иш соатларига мувофиқ;
-ишлаб чиқариш биноларини ёритиш, иситиш ва сақлаш харажатлари уларнинг жойлашган майдонига мувофиқ;
-ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш ҳақи харажатлари ҳисобланган иш ҳақига мутаносиб равишда;
-асосий ишлаб чиқариш воситаларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари ҳамда уларни ремонт қилиш харажатлари уларнинг бошланғич қийматларига мувофиқ.
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш бўйича қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, шакар ишлаб чиқариш корхонасида иккита ишлаб чиқариш ва битта ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи бўлинма мавжуд. Ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи бўлинмада тўртта ишчига 55000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Биринчи ишлаб чиқариш бўлинмасидаги ишчиларга 300000 сўм иш ҳақи ҳисобланган, иккинчисидаги ишчиларга эса 250000 сўм ҳисобланган. Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаймиз:
Ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи бўлинмадаги ишчиларга иш ҳақи харажатлар маҳсулотлар таннархига тақсимланиши керак. Бунда, тақсимот базаси иш ҳақи ҳисобланади. Тақсимлаш базаси фоиз кўрсаткичларда қуйидагича бўлади.
300000: (250000+300000) x 100% = 55%
250000:(250000+300000) x 100% = 45%
Демак, тақсимланиши лозим бўлган 55000 сўм юқоридаги фоиз нисбатларида тақсимланади.
55000:100 x 55% = 30250 сўм
55000:100 x 45% = 24750 сўм
Биринчи ишлаб чиқариш бўлинмасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига 30250 сўм ўтказилади, иккинчи ишлаб чиқариш бўлинмасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархига 24750 сўм ўтказилади. Умумий харажатлар миқдори 55000 (30250+24750) сўм. Юқоридаги муомалалар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти - 30250 сўм.
К-т 2510-«Умумишлаб ишлаб чиқариш харажатлари» счёти - 30250 сўм
Д-т 2020-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти - 24750 сўм
К-т 2510-«Умумишлаб ишлаб чиқариш харажатлари» счёти - 24750 сўм.
Ҳар қандай умумишлаб чиқариш харажатлари ўзларининг тақсимот базасига нисбатан юқоридаги тартибда тақсимланади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish