Психик ҳодисаларнинг классификатсияси
Психик ҳаёт турли-туман ҳодисаларда намоён бўлади. Психик ҳаёт ҳодисаларида психик жараёнлар, психик маҳсуллар ва психик ҳолатлар ажратилади.
Психик протсесс – психик ҳодисанинг қонуний, кетма-кет ўзгариши, унинг бир стадия ёки фазодан иккинчи стадия ёки фазога ўтишдир.
Психик маҳсуллар – психик жараёнларнинг натижасидир. Буларга сезги ва идрокларнинг образлари, тасаввурлар, муҳокамалар, тушунчалар шаклидаги субъектив психик масуллар киради.
Ёқимли ва ёқимсиз туйғулар, тинчлик-фаросат, ҳаяжонланиш ва маъюсланиш, уйғоқлик ва уйқу ҳолатлари, дадиллик ва тараддудланиб қолиш ҳолатларини бошдан кечириш ҳолатларга киради.
Хилма-хил психик ҳодисаларни: билиш, эмотсионал соҳа (ҳиссиёт соҳаси) ва ирода соҳаси деб учга бўлиш қадимдан бор. Одам онги фаолиятида зоҳир бўладиган ана шу турлар психик функтсиялар деб аталади.
Билиш ҳодисалари бошқача ақлий, интеллектуал жараёнлар деб аталади. Сезгилар, идрок, хотира, хаёл, тафаккур ва нутқ – билиш жараёнларидир.
С е з г и л а р – муайян пайтда сезги органларимизга: кўрув, эшитув, туйиш, ҳид билиш ва бошқа шу каби органларимизга таъсир этиб турган нарсалардаги айрим ҳоссаларнинг акс этишидир. Масалан, қизил, оқни, ширин, аччиқни, оғир, енгилни сезамиз.
И д р о к - Теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг яхлит ҳолда акс этишидир. Масалан, уй, гул, нутқ, музика ва бошқа шу кабиларни идрок этамиз. Нарсалар сезгилар асосида идрок этилади. Сезги ва идрок – теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар ҳамда улардаги хилма-хил ҳоссаларнинг миямиздаги образларидир.
Х о т и р а. Нарса ва ҳодисалар ҳамда улардаги ҳоссаларнинг сезги ва идрок орқали ҳосил бўлган образлари ном - нишонсиз йўқолиб кетмайди - улар миямизда ўрнашиб, сақланиб қолади ва қулай шароитда яна эсимизга тушади. Илгари идрок этилган нарсаларнинг эсимизга туширилган образлари тасаввурлар деб аталади. Сезги ва идрок каби, кўнглимиздан кечган фикр, ҳисларимиз ва қилган ишларимиз ҳам мияга ўрнашиб, сақланиб қолади ва яна эсимизга тушади. Идрок этилган ва кўнгилдан кечган нарсаларнинг миямизга ўрнашиб (есимизда қолиб), сақланиши ва яна эсимизга тушишидан иборат бўлган ана шу психик фаолият хотира деб аталади.
Х а ё л. Нарса ва ҳодисаларнинг идрок орқали миямизда ҳосил бўладиган образлардан ташқари, ўзимиз бевосита идрок этмаган нарсалар ҳақидаги тасаввурлар ҳам миямиздан катта жой олади. Масалан, ибтидоий одамнинг ҳаёт шароити ҳақидаги тасаввурларимиз, Марсдаги ҳаёт ҳақидаги тасаввуримиз ва шунга ўхшашлар ана шундайдир. Бу тасаввурлар хотирамизда бор тасаввурлар асосида хаёлда (фантазияда) ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |