Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Вазн ўлчов ускуналарининг асосий кўрсаткичлари



Download 3,14 Mb.
bet19/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

Вазн ўлчов ускуналарининг асосий кўрсаткичлари.Тарозилар тортилган юкларнинг аниқлиги уларнинг мустаҳкамлигига, сезувчанлигига, унинг кўрсаткичининг тўғрилиги ва бир хиллигига боғлиқ.
Мустаҳкамлилик-тарозининг бир неча марта тебранишидан кейин бошланғич ҳолатига қайтиши . Тарозининг доимийлиги у юкланганда ҳам, юкланмаганда ҳам сақланиб қолиши лозим.
Тарозиларнинг сезувчанлиги деб, силжийдиган кўрсаткичнинг силжимайдиганига нисбатан ёки шкаласига нисбатан юк ортувчининг юкка ортилгандан кейинги силжишига айтилади ва бу силжиш қуйидаги формулада бўлади:

бу ерда -коромисла кўрсаткичи;
Р-ҳаракатланувчи кўрсаткичнинг силжишига сабабчи бўлган юкнинг вазни. Бу алоқалар қанчалик катта бўлса, сезувчанлик ҳам шунчалик катта бўлади.
Циверблатли тарозиларда босимнинг шкаланинг бўлимлари катталигига ўзгариши оқибатида кўрсаткич стрелкаси бир бўлимга силжийди.
Шкаладаги икки қўшни белгиларнинг бир бирига нисбатан фарқи бу шкала бўлимлари нархи деб аталади.
Механизмнинг тиргак деталларида содир бўладиган ишқаланиш ва ричаг ёлкасига мослиги, тарозининг кўрсаткич аниқлиги ёки тўғрилигидир.
Агар тарозининг силжиши юксиз тўргандаги ҳолати ДАСТ бўйича берилган катталикдан ошиб кетмаса у тўғри деб ҳисобланади.
Бир юкни қайта-қайталаб тортганда унинг кўрсаткичи ўзгармаса, бу ҳол тарозининг доимийлиги (ўзгармаслиги) деб аталади.
Тарози кўрсаткичининг доимийлиги айрим деталларини уни йиғиш вақтидаги сифатига боғлиқдир.
Тароз қурилмаларининг моҳияти ва юкларнинг вазн ўлчаш усуллари.Тароздан тўғри фойдаланиш ҳамда, унинг созлиги тортилаётган юкнинг вазнини аниқ ўлчашга ёрдам беради. Тарози ва унинг тошларини тоза ва тартибли сақлаш лозим. Тарозиларда ишлайдиган қабул қилиб жўнатувчи тароз атрофини тоза тутиши, унинг устини қор, муз ва лойлардан тозалаб туриш унинг устидаги чангларини тез-тез артиб туриши, платформа устидаги тўшама люк, фартукларни созлигини назорат қилиб туриши лозим.
Тароз ишлаётган вақтда унинг буткаси қулфга ёпилиб, люк ва фартуклар ёпиб қўйилади.
Тарозбон, тарозининг тўғрилигини юк йўқ вақтида текшириб турмоғи лозим. Ҳар бир юкни тортишдан олдин тарозбон тарозининг барча механизмларини, унинг кўрсатмаларини яхшилаб текшириб кўриб, шундан кейин унинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг юкларни тарозидан ўтказиш лозим. Юкни платформани ўртасига қаттиқ зарба ва қалтис ҳаракатсиз жойлаши лозим. Юкларни тарозидан ўтказиш тартиби унда кўрсатилган йўриқномага мос равишда амалга оширилиши лозим.
Юкнинг турига қараб вагондаги юкларни вагон тарозиларида уларни ажратган ҳолда амалга оширилади (нон маҳсулотлари, уруғликлар, омухта ем, озиқ-овқат маҳсулотлари, рангли металлар, рангли метал бўлаклари ва цистернага ортилган юклар). Баъзи ҳолларда ажратмасдан ҳам бажарилади.
Вагонларни тарозига қўйиш секин ва равон, ҳеч қандай қалтис ҳаракатсиз амалга оширилишига қараб туриш лозим. Тароз устида вагонларни қандайдир нарса билан тўхтатиш маън этилади, яъни ғилдирак жуфтликларига тагига нарса қўйиб. Энг чеккадаги ғилдирак жуфтликлари тароз платформасидан 30 мм кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилади. Тарозининг арритери вагон қўйилаётган вақтда ёпиб қўйилиши лозим.
Юкнинг вазни, бўш вагон вазни ҳамда, юкланган ҳолатидаги вазнини фарқи орқали ҳисобланади.
Кўп ҳолларда вагон тараси вагонда трафаретда кўрсатилган бўлади. Баъзи бир юклар ортилган вагонлар тараси улар ортилган ҳолатида ва ундан кейин ҳам тортиб кўрилади. Бундай юклар сирасига қуйидагилар киради: буғдой, нон маҳсулотлари, ёғ- мой маҳсулотлари, омухта ем, ўсимлик ёғи ва бошқалар.
Рангли металл, рангли металл бўлаклари, денгиз жониворлари унга юк ортилишидан олдин ва ортилгандан сўнг тортиб кўрилади.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish