Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни



Download 0,83 Mb.
bet28/120
Sana21.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#55641
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   120
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни
ҳисобга олувчи счётларнинг (2100) боғланиши

2110 "Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар" счётида ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобини алоҳида юритадиган корхоналарда уларнинг мавжудлиги ва силжиши тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади.


Ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобини алоҳида юритмайдиган корхоналарда қайд этилган қийматликлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида, яъни бевосита 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счётида акс эттирилади.
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг келиб тушиши ушбу счётнинг дебетида, сарф-харажати - кредитида акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий ишлаб чиқариш харажатлари амалдаги таннарх бўйича ҳисобга олинган



2110

2010

Ярим тайёр маҳсулотларни чиқариш бўйича юкхат



2

Ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари амалдаги таннарх бўйича ҳисобга олинган



2110

2310

Ярим тайёр маҳсулотларни чиқариш бўйича юкхат



3

Умумишлаб чиқариш харажатлари ярим тайёр маҳсулотлар таннархига киритилган



2110

2510

Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш қайдномаси



4

Ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган тайёр маҳсулотнинг амалдаги таннархи ҳисобдан чиқарилган



2110

2810

Талабномаюкхат



5

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар қиймати қайта баҳоланган:









Раҳбар қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоблари






- оширилган баҳо суммасига



2110

9390







- пасайтирилган баҳо суммасига



9430

2110




6

Инвентарлаш натижасида аниқланган ярим тайёр маҳсулотлар ортиқчаси кирим қилинган



2110

9390

Инвентарлаш далолатномаси



7

Алоҳида балансга ажратилган ички бўлинмалардан дебиторлик қарзларини қоплаш ҳисобига олинган ярим тайёр маҳсулотлар кирим қилинган



2110

4110, 4120

Юкхат

8

Алоҳида балансга ажратилган ички бўлинмалардан олинган ярим тайёр маҳсулотлар кирим қилинган



2110

6110

Юкхат

9

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар асосий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун берилган



2010

2110

Юкхат

10

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун берилган



2310

2110

Юкхат

11

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун берилган



2510

2110

Юкхат

12

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар маъмурий эҳтиёжлар учун берилган



9420

2110

Юкхат

13

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар яроқсизликни тузатиш учун сарф-харажат қилинган; ярим тайёр маҳсулотлар яроқсизлиги натижасида йўқотишлар акс эттирилган



2610

2110

Яроқсизлик тўғрисида далолатнома, юкхат



14

Сотиш учун мўлжалланган, ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар тайёр маҳсулот сифатида акс эттирилган



2810

2110

Юкхат, бажарилган ишлар далолатномаси



15

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар харидорларга юклаб жўнатилган



9110

2110

Юкхат, ҳисобварақ-фактура



16

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг бошқа корхоналарга текинга берилиши акс эттирилган



9430

2110

Бериш тўғрисида қарор, юкхат, ҳисобварақ-фактура

17

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларга берилган



4110

2110

Юкхат

18

Табиий офатлар оқибатида ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг йўқотишларидан кўрилган зарарлар ҳисобдан чиқарилган



9720

2110

Йўқотиш тўғрисида далолатнома, бухгалтериянинг ҳисоб-китоблари



19

Тайёр маҳсулотлар бермаган ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилган



9430

2110

Билдирги, бухгалтериянинг ҳисоб-китоблари



20

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар камомади аниқланган



5910

2110

Инвентарлаш далолатномаси



21

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар йўқотиш суммаси зарарга ҳисобдан чиқарилган:









Табиий офат натижасида инвентарлаш далолатномаси






- табиий камайиш чегарасида, шунингдек йўқотилиш айбдорлари аниқланмаган бўлса



9430

5910







- моддий жавобгар шахслар айбдорлиги билан боғлиқ бўлганда



4730

5910






Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (2300) боғланиши

Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида амалга оширилади. Хусусан, ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:


- энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;
- транспорт хизматини кўрсатиш;
- асосий воситаларни таъмирлаш;
- асбоблар, штамплар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материаллари таркибини бойитиш (асосан, қурилиш корхоналарида);
- тош, шағал, қум ва бошқа норуда материалларни қазиб олиш;
- ёғоч материалларини тайёрлаш ва тахта қилиш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш (асосан, савдо корхоналарида).
Мазкур счётнинг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган билвосита харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар, асосий воситалар бўйича эскиришни ҳисоблаш, номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ва бошқалар кредитидан акс эттирилади.
Ишлаб чиқариши тугалланган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи суммалари 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари", 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 9130 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи", 9420 "Маъмурий харажатлар" ва бошқалар билан боғланган ҳолда 2310 счётнинг кредитида акс эттирилади.


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish