216 / ПУЛ
217 / ПУЛ
лиши белгиланмаган. Одатда бунақа пайтда калтак
Солиқ қўмитаси бошида синарди. Шу тарзда, 2008
йилда бухгалтерлар Электрон ҳужжат айланиши
тўғрисидаги қонунга асосан солиқ ҳужжатларини
қоғоз шаклида эмас, электрон вариантда топши-
ришлари кўрсатилган ДСҚ қарори чиқди.
Республикада уч юз мингдан ортиқ ташкилот
бўлиб, ҳаммасини автоматлашган ҳисоб тизимига
ўтказиш керак эди, акс ҳолда ҳисобот топширол-
май қолишарди. Аммо буни қандай қилиб амалга
ошириш керак, деган саволга у вақтда жавоб йўқ
эди.
Биз аналитиклар, эксперт ва дастурчиларни
жалб қилиб, миллий инновацион дастурий маҳсу-
лотни ишлаб чиқдик. Лойиҳанинг ақлий маркази
Одил Турдиқулов39 ва унинг ҳамкорлари, директори
эса Нодира Воҳидова40 эди. БЭМ ана шу инсонлар-
нинг меҳнати эвазига дунёга келди.
Бошида улар бухгалтерлик ҳисоб-китобига оид
дастур лойиҳасини Савдо-саноат палатаси билан ҳам-
корликда, Алишер Эркинович Шайхов раҳбарлиги
остида ишлай бошлашган.
Йигитларнинг айтишича, ССП улардан қарз бўлиб
қолган. Шунда мен уларни ДСҚ билан ишлашга оғ-
дириб олдим. Биз дастурни такомиллаштириб, БЭМ
деб атадик.
Мен доим катта, росмана катта пул ишлаб топишни
хоҳлардим. Лекин олди-сотди бизнесига ҳеч қачон қи-
зиқмаганман. Қандайдир кенг қамровли, интеллекту-
ал, мураккаб лойиҳалар қилгим келарди. Сиёсий ёки
иқтисодий вазиятдан қатъи назар, бутун умр даромад
келтириб турадиган лойиҳа бўлиши керак. Одатда бу
илмий ишланмалар билан боғлиқ бўлади. Тамойил-
лар, механика, ғоялар. БЭМ жуда кўп ўзгарувчилар ҳи-
собга олинган функциялардан иборат лойиҳа бўлди.
Автотест эса 274 соатлик анимацион дарслар, икки
мингга яқин топшириқ ва вазиятлар, юздан ортиқ тест
саволларидан иборат. Тестларда ўнтадан савол-жавоб
ва йигирматадан вариант бор. Буларнинг барчаси —
программист меҳнати маҳсули.
Ихтисослашган газета ҳам худди шундай. Сканворд
ва кроссвордлар ёки шоу-бизнес янгиликлари билан
тўлдирилган кўнгилочар газета ҳам, шахсий ўй-фикр-
лар битилган мақола ва эсселар ҳам эмас бу. Ундай
218 / ПУЛ
Такомиллаштирилган маҳсулот концептининг му-
аллифи сифатида ўзимга тегишли ҳақимни олдим.
БЭМ — бухгалтерлар учун шунчаки навбатдаги дас-
тур эмас эди. Мамлакатда, таъкидлаб айтаман, мил-
лий дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қў-
йилган бурилиш даври бўлди. Республикада оммавий
бухгалтерия ҳисоб-китобини автоматлаштириш ва
солиқ ҳисоботини электрон шаклда топшириш жара-
ёни шундан бошланди.
таҳририятга оддий журналистларни жалб қилиш бе-
фойда. Фақат мутахассислар, солиқ соҳасини ипи-
дан игнасигача биладиган, катта маош оладиган
маслаҳатчилар ишлай олади. Бу бухгалтерия ҳисоби-
ни юритишни ўргатадиган дарсликнинг ўзи эди. Худо
сақласин, бирорта хато ўтиб кетса, ёппасига қонунбу-
зилишлар, молиявий зарарлар юз берарди.
Мен жаноб Ласслетни ҳурмат қилардим, уни виж-
донли журналист деб билар эдим. Лекин менга битта
ўй тинчлик бермасди — ўн йил олдинги ишларни
кўтариш нима учун керак бўлди экан унга? Бунинг
устига, Ласслет санаб ўтган компаниялар аллақачон
ёпилиб кетган бўлса! Менинг «бизнес-империям»ни
ўрганишга киришганлар ҳеч қандай мафия бошлиғи
эмаслигимни, мен ҳам бошқалардек тез-тез синиб ту-
ришимни, баъзи лойиҳаларим ўхшамай, ёпилиб кети-
шини дарров тушунишади. Менинг қўлимда реал ҳо-
кимият йўқ. Олдин ҳам бўлмаган. Бугунги шароитдан
келиб чиқсак, бундан кейин ҳам бўлмайди, чунки дунё
ўзгарди. Ҳозир ҳокимиятнинг ўзи, курси ёки мансаб
эмас, инсоннинг шаъни ва обрў-эътибори аҳамиятли-
роқ.
Алламжоновнинг устидан бемалол мағзава ағдарса
бўлади. Мен ҳар қандай журналист учун лаҳм гўшт-
ман, мен ҳақимдаги ҳамма маълумотлар интернетда
очиқ турибди. Ласслет ўзининг мақоласида фаолия-
тимни тўлиқ ва очиқ-ошкора аудит қилибди, қонун-
219 / ПУЛ
чилик бузилган ҳолатларни топмабди, қуруқ тахмин
ва гумонлардан нарига ўтмабди. Энди Ласслетдан
кейин кимдир нимадир ёзса ҳам, ҳаммаси ундан кў-
чирган бўлади, янгилик тополмайди. Шунинг учун
қайсидир маънода ундан миннатдорман.
Энг қизиғи, жаноб Ласслет Инсон ҳуқуқлари бў-
йича ўзбек-герман форуми раҳбари Умида Ниёзова
ва «Озодлик Радиоси»га ишлайдиган ака-ука Бобо-
жоновлар билан битта бўлиб олибди. Негадир менга
Умида Ниёзова Соросдан ҳуқуқни муҳофаза қилиш
соҳасида грантлар ундираётгандек, ака-укалар билан
Ласслет эса ўша грантлардан олган пулларини оқла-
шаётгандек туюляпти. Уларга доим нишон керак,
иложи борича мўлжалга олиш осон бўлган, оммавий
нишон керак. Чунки шов-шув, трафик ва гонорар шу-
нинг орқасидан келади.
«Озодлик»ни-ку тушунса бўлади. Очиқ баёнотим-
дан ва АҚШнинг Глобал медиа бўйича агентлигига ва
ЕХҲТга (Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Таш-
килоти) бу радионинг ўзбек хизмати йўл қўйган қои-
дабузарликларни олтмиш бетлик ариза қилиб ёзиб
топширганимдан кейин уларнинг фаолияти тўлиқ
текширувдан ўтказилди. Энди мендан ўч олишяпти.
Лекин Ласслетга бундан нима фойда экан, мана
шу савол мен учун жумбоқлигича қолди. Интернетда
очиқ турган маълумотларни олиб, буни гўёки корруп-
220 / ПУЛ
цияга қарши суриштирувдек қилиб кўрсатиш фахр-
ланишга арзийдиган иш эмас. Коррупцияга қарши
кураш ҳам, курашчилар ҳам бунақа бўлмайди.
«Алламжонов халқаро коррупцион можаро марка-
зида». Тавба… Ўзича комиссар Каттанини41 ёқиб олга-
нини-чи.
Мен ҳақимдаги «оламшумул» мақола учун «Open
Democracy»дан хафаям бўлганим йўқ. «Узметроном»
билан «Озодлик» туфайли танқидий мақолаларга
аллақачон иммунитетим пайдо бўлган эди. Шунинг
учун El Tuz менга атаб тўқиган ашуладан ҳатто кай-
фиятим кўтарилди.
El Tuz, яъни Озодликка ишлайдиган ака-ука Бобо-
жоновлар интернетга Алламжонов қай йўллар билан
пул топаётгани ҳақидаги, «Ай жан-аламжан» нақо-
ратли роликни тарқатиб юборишди. Уларнинг мақса-
ди устимдан кулиш, ҳақорат қилиб, камситиш эди.
Анимация ва мусиқага кетган меҳнатга продюсер
сифатида тан бердим. Тўғри, қўшиқ умуман нишон-
га тегмаган, фойдасиз биттагина куплетдан иборат,
лекин нақорати зўр чиқибди. Биз ашуланинг оҳанги
ва анимациясини борича қолдириб, матнини тўлди-
радиган бўлдик. Сўзларини ўзим ёздим. Профессио-
нал аранжировка қилдирдик. Муаллифлар хоҳлаган
ғояни чиқардик: Кетдик Алламжоновнинг олдига, у
221 / ПУЛ
бизга соққа қилишни ўргатади. Ҳаммаси тўғри. Чунки
пул топиш жиноят эмас. Бой бўлиш жиноят эмас. Жи-
ноят деб қотиллик, ўғрилик, талончилик, порахўр-
лик ва солиқдан бўйин товлашга айтилади. Мен эса
умримда бундай ишлар қилмаганман, бунга ҳеч қан-
дай «Open Democracy» исбот келтира олмайди.
Атиги икки кунда ролик бир ярим миллион марта
кўрилибди. El Tuzнинг кетмони ҳали бирор марта бу-
нақа учмаган. Мен учун эса бундай омадли лойиҳалар
одатий ҳол. Шу кетишда уларнинг ижоди орқасидан
яхшигина пул ишлайман, чунки Ютуб миллионлаб
одам томоша қилган видео учун катта пул тўлайди.
Унга реклама интеграцияларини ҳам қўшинг. Мана
шуни соққа қилиш дейилади, укалар! Имкониятни
кўра билиб, ундан фойдалана олиш бу.
Давлат хизматчиси сифатида, ҳеч қандай биз-
нес билан шуғулланмай, фақат гонорар ёки патент
кўринишида пул ишлашим мумкин эди. Мен бу им-
кониятдан 2012 йилгача фойдаланиб келдим. Кари-
мов нутқининг шарҳидан иборат китобим учун 2006
йилнинг «бозор курси» бўйича ҳисобласак, ҳамма со-
лиқларни айириб ташлаганда, салкам юз минг доллар
қалам ҳақи ишлаганман. Бу пулга машина сотиб ол-
ганман, кейин шаҳар марказида уй кўтара бошлаган-
миз. Тўғри, ўша уйнинг қурилишида мени бир неча
марта чув туширишган. Яна алам қиладигани, бегона
Do'stlaringiz bilan baham: |