б). қийшиқ арииқчали пармалар – бундай пармалар лист материалларга тешиклар пармалаш учун ишлатилади. Уларнинг учидаги бурчаги 2 135о, арииқчаларнинг қиялиқ бурчаги 10 – 15о, олдинги бурчаги о – 5о, кетинги бурчаги эса 8о бўлади.
в). Винтсимон арииқчали пармалар – арқчаларнинг кўтарилиш бурчаги 20о ли килиб тайёрланади ва бундай пармалар чукурлиги L 5 D бўлган тешиклар пармалаш учун ишлатилади.
г). Чукур тешик очувчи пармалар – бу пармалар винтсимон арииқчасининг кўтарилиш бурчаги 60о бўлган пармалардан фойдаланилади.
Фойдаланилган адабиётлар
X.I.Jalilov. «Metallarni kesish nazariyasi asoslari, metall kesuvchi stanoklar va asboblar». “Talqin” nashriyoti, 2006- y.
И.М.Колесов. Основы технологии машиностроения. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Андреев и др. Проектирование технологическое оснастки машинастроителного производства. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Сахаров и др. Металлорежущие инструменты. М.: «Машиностроения», 1989г.
П.Р.Родин. Металлорежущие инструменты. «Киев», «Высшая школа», 1986г
Мавзу 15. Узун тешик очувчи пармалар.
Марказловчи пармалар.
Режа:
Узун тешик очувчи пармаларнинг конструкчияси
Марказловчи пармаларни конструкциясива
Марказловчи пармаларни турлари
Чукур тешиклар пармалаш учун ишлатиладиган бир қиррали парма тасвирланган. Бундай пармалардан чукурлиги h 5D бўлган тешиклар пармалашдагина фойдаланади (бунда D – парманинг диаметри).
Расмда кесиш зонасига совитиш суюқлиги киритиладиган ички тешиги милтиқ пармаси тасвирланган. Совутиш суюқлиги катта босим остида юборилади ва бу суюқлик оқими кесиш зонасидан қириндини юқориги канал орқали олиб кетади. Милтиқ пармаси кесувчи қисмининг олдинги юзаси конус учи парма ўқидан (0,25-0,30) Dга қадар силжийдиган килиб чархланади. Парма учининг парма ўқига нисбатан силжиганлигива унинг парма марказидан пастда жойлашганлиги натижасида пармаланаётган тешикда 0,25-0,8 мм стерженли конус ҳосил бўлади, бу эса парманинг тешикда оғишмай боришини таъминлайди.
К уйида келтирилган расмда тўп пармаси тасвирланган, бу парма ҳам бир томонлама кесади, чунки унда ҳам битта кесувчи қирра мавжуд ва кесувчи қирра парманинг ўқига тик йўналган бўлади.
Парманинг кетинги юзасида кетинги бурчак 8-10о , парманинг учи эса Парма марказидан 0,5-0,8 мм силжиган.
Парма юзаларининг пармаланаётган тешик деворларига ишқаланиши натижасида кўп миқдор иссиқлик ажраб чиқади, бу эса парманинг кесувчи қирраларини қиздириб юборади ва парманинг ейилишига сабаб бўлади. Шунинг учун кесиш жараёни паст режимларида олиб борилади. Милтиқ ёки тўп пармасининг пармалаб бўлинган тешикдан чиқишини осонлаштириш учун парманинг диаметри парма қаллагидан то куйруғигача камайиб борадиган қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |