Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#50597
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   93
Bog'liq
tarbiyaviy ishlar metodikasi

Мактабдан ташқари ишлар 
Мактабдан ташқари ишлар болаларнинг ёши ва қизиқишларини ҳисобга 
олган ҳолда, уларни иҳтиёрий равишда, актив ва мустақил қатнашишлари 
шароитида ташкил қилинади. 
Район, шаҳар, ўлка ва республика ҳамда мактаб ўқувчилари саройлари 
ва уйлари – анча кенг тарқалган мактабдан ташқари муассасалардир. Улар 
халқ маорифи органлари раҳбарлиги остида ишлайдилар. 
Мактабдан ташқари муссаса болалар кутубхонасининг иши диққатга 
сазовор. 
Болалар 
кутубхоналари 
мактабларнинг 
I-VIII 
синфлари 
ўқувчиларига, шунингдек, мактабгача тарбия ёшидаги китоб ўқий оладиган 
болаларга хизмат кўрсатади. Кутубхонанинг бутун иши болаларга яхши 
тарбия беришга, фан асосларини ўрганишда ўқувчиларга ёрдамлашишга, 
болаларда ўқиш маданиятини тарбиялашга, мустақил равишда билим олиш 
малакаларини ҳосил қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган. 
Кўпгина мактабдан ташқари муассасаларнинг ишлари мисолида, 
мактабдан ташқари муассасалар ўқувчилар билан олиб бориладиган тълим-


127 
тарбия ишида мактаб ва оилага жиддий ёрдам бермоқдалар деган хулосага 
келиш мумкин. Ўқитувчи муайян аҳоли яшайдиган жойда мактабда қандай 
муассасалар борлигини билиб, улар билан ҳамкорликда қилинадиган ишни 
йўлга қўяди, ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларни 
тўгаракларга йўллайди. Мактаб болалалари билан олиб бориладиган 
тарбиявий ишни режалаштиришда мактабдан ташқари муассасалардан 
олиши мумкин бўлган ёрдамни ҳам назарда тутади. Мактабнинг тарбиявий 
иш режасини болалар муассасаларининг режасига мослаштириш зарур. 
Мактаб тарбиявий иш режасини ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан 
ташқарида олиб бориладиган ишларнинг форма ва методларини, уларни 
оқилона йўлга қўйишни ўз ичига олади. 
Синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ташкилотчиси, мактаб тарбиявий 
ишининг умумий режасини тузади ҳамда ўқувчиларга ҳар томонлама тарбия 
беришда мактаб ўқитувчилари, мактабдан ташқари муассасалар ҳамда 
мактабни оталиққа олган ташкилотларнинг ишларини бир-бирига 
мувофиқлаштиради. 


128 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish