Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#50597
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   93
Bog'liq
tarbiyaviy ishlar metodikasi

Агарда муаллим бўлса беозор,
Болалар синфни қилишар бозор, 
деб бежиз айтмаган. 
Яна шуни ҳам айтиш керакки, интизом деганда болаларнинг партада 
қимирламай ўтиришини эмас, балки онгли интизомни тушуниш керак. 


96 
Кўпгина ўқитувчилар ўзича интизом ўрнатмоқчи бўладилар. Синфга қош-
қовоғидан қор ёғдириб кирадилар, дағ-даға қилиб болаларни сиқувга 
оладилар, гаҳ деса қўлга қўнадиган қилмоқчи бўладилар. Бу билан мутлақо 
келишиб бўлмайди. Зўравонлик асосига қурилган тартиб яхшиликка олиб 
бормайди. Бу мурғақк қалбларга адоват уруғини сочади, уларни совуққон, 
қўрқоқ, журъатсиз, ёлғончи, озурда қилиб қўяди. 
Дарслардаги тартиб-интизомни сақлашнинг энг яхши усули ўқувчилар 
ишончини қозонишдир. Дарсни қизғин, ижодий, кўргазмали қуроллар 
ёрдамида, улар ҳавасини ва ҳайратини уйғотиш, лол қолдириш, дарс ўтилгач 
бирорта ҳам ўқувчини «беиш» қолдирмаслик – ҳар бирига ўзига хос амалий 
топшириқлар бериш айни муддаодир. 
Интизомли бўлиш нафақат мактабда, балки ўқувчининг келгуси ҳаётида 
ҳам асқотиши турган гап. Чунки, инсон ҳаётининг чигал ва мураккаб 
сўқмоқларида ҳам тартиб-интизом муҳим аҳамиятга эга. 
 


97 
9-МАВЗУ. ЎҚУВЧИЛАРДА ИНТИЗОМЛИЛИКНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ 
УСУЛ ВА МЕТОДЛАРИ 
Синф раҳбари ўз ўқувчисини доимо ўрганиб бориши учун фақат 
ўқувчилар билангина эмас, балки ўқитувчилар билан, ўқувчиларнинг ота-
оналари билан ҳам иш олиб бориши керак. Синф хонасининг жиҳози ва 
кўриниши ўқувчиларнинг эстетик тарбиясига жиддий таъсир кўрсатади. 
Синф раҳбарининг кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш, 
ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларидан фойдаланиш ва болалар ижодий 
қобилиятларини ўстиришда уларни ҳар томонлама камол топтиришга ёрдам 
беради. Дарсдан ташқари вақтларда ўқувчиларнинг жамоат тошириқларини 
бажаришини, тўгаракларда иштирок этишини назорат қилиш керак. 
Болаларни севиш, уларни ҳурмат қилиш яхши хислатларни юзага 
келтириши мумкин. Агар ўқитувчи ўз ўқувчиларига нисбатан бефарқ, 
айниқса менсимасдан муносабатда бўлса, бундай ўқитувчини ўқувчилар 
ҳурмат қилмайди ва обрўси тушиб боради. 
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг самарадорлигини 
ошириш аввало комил инсонни шакллантиришнинг энг замонавий ва қулай 
йўналишларини топиб жорий этишга боғлиқ. Тарбиявий ишларни давр 
талабига жавоб берадиган ҳолда келтириш учун тарбиянинг асоси бўлган 
барча ғоялар қайтадан кўриб чиқилиши, асосий эътибор бола шахсига 
қаратилиши, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумли 
фойдаланиш зарурлигини тақозо этади. Ўзбекистонда ёшларни баркамол 
инсонлар қилиб тарбиялаш, улар онгига умуминсоний ва миллий-маданий, 
маънавий, аҳлоқий қадриятларни сингдириши талаб этилади. 
Ўқувчиларда интизомлиликни тарбиялашда синф раҳбари ўз олдига 
қуйидаги мақсад ва вазифаларни қўяди: 
– ёш авлодни маънавий-аҳлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий, 
маънавий тархий анъаналарга, урф-одатлари ҳамда умумбашарий 
қадриятларга асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва воситаларни 
ишлаб чиқиб амалга жорий этишидир; 
– шахснинг ақлий, аҳлоқий, эркин фикрловчи ва жисмоний 
ривожланиши унинг қобилиятларини ҳар томонлама очиш учун имконият 
яратиши; 
– ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш ҳаёт мазмунини тушуниб олишга 
кўмаклашиш, ўз-ўзини идора ва назорат қила билишини шакллантириш, ўз 
шахсий турмушига мақсадли ёндашув, уларда режа ва амал бирлиги ъиссини 
уйғотиш; 
– ўқувчиларни миллий, умуминсоний қадриятлар, ватанимизнинг бой 
маънавий мероси билан таништириш, маданий ҳамда дунёвий билимларни 
эгаллашга бўлган талабларини шакллантириш, малака ҳосил қилдириш, 
тобора ўстириб-бойитиб бориш ва эстетик тушунчаларни шакллантириш; 


98 
– ҳар бир ўқувчини билимдонлигини ва ижодий имкониятларини 
аниқлаб уларни ривожлантириш, инсон фаолиятининг турли соҳаларда 
жорий қилиб кўриш. Болалар ижодкорлиги, иқтидорини юзага чиқариш ва 
янада қўллаб-қувватлар учун шарт-шароитлар яратиш; 
– инсонпарварлик одоби меъёрларини шакллантириш, бирғбирини 
тушунадиган, меҳрибонлик, шафтақлилик, ирқий ва миллий камситишларга 
тоқатсизлик, муомала одоби каби тарбия воситалари (ноҳақликка, 
ёлғончилик, тухмат, чақимчиликка тоқатсизлик) кенг қўлланилиши лозим; 
– ватанпарварлик, дунёвий фикрлаш, жамиятимизда яшаётган одамлар 
билан ўзаро муносабат – мулоқотни ўрганиш, ўз халқига, давлатига, унинг 
ҳимояси учун ҳамиша шай бўлиб туриш, Ўзбекистон Ресубликаси ва бошқа 
давлатларнинг рамзларига ҳурмат билан қараш, ёш авлодни Ўзбекистон 
Конститутциясига, байроғига, гербига, мадҳиясига, президентига садоқатли 
қилиб тарбиялаш; 
– қонуний жамоа аҳлоқи ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашни 
тарбиялаш, шахснинг ноёб қирраларини белгиловчи фуқаролик ва ижтимоий 
масъулият ҳисларини ривожлантириш, ўзи яшаётган мамлакатнинг равнақи, 
инсоният тараққиётини барқарор сақлаб қолиш учун фидойилик, экологик 
таълим-тарбия бериш; 
– мустақил республикамиз Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатига 
тўғри ва ҳолисона баҳо беришга ўргатиш, унинг тинчликсеварлик, 
демократия ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, очиқ-
ошкора ташқи сиёсатига ва ўз халқининг турмуш даражасини оширишга 
йўналтирилган, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қиладиган ички сиёсатни 
тўғри тушунтирмоғи керак.
– турмушда энг олий қадрият ҳисобланган меҳнатга ижодий ёндашиш 
фазилатларини шакллантириш; 
– соғлом турмуш тарзига интилишни тарбиялаш ва ривожлантириш, 
муносиб оила соҳиби бўлиш истагини шакллантириш; 
– ёшларимизни эркин мустақил фикрлашга ўргатиш; 
– баркамол авлодга хос одоблилик санъати ва маданиятини ўргатиш; 
– ўзбек халқининг миллий урф-одат, анъана ва қадриятларини амалда 
қўллаш малакаларини шакллантириш; 
– инсоният тарихий тараққиёти жараёнида маданий, маънавий, миллий 
меросдаги авлод-аждодларимиздан қолган одоб-аҳлоқ ҳақидаги билимлардан 
бохабар этиш; 
– мараказий Осиё мутафаккир ва маърифатпарварларнинг асарларидаги 
хикмат, ўгит ва насиҳатларни ўргатиб, уларга амал қилишни уқтириш; 
– табиатга тўғри муносабатнинг моҳиятини, табиятни муҳофаза қилиш 
инсоннинг бурчи эканлигини, экологик ночорликка олиб келадиган 
сабабларни англаш ва баҳолаш бўйича билимлар бериш; 
– ота-она ва ватан олдидаги бурчни ва унга содиқлик нима эканлигини 
англатиш; 


99 
– ўз-ўзини англаш шарт-шароитларини, инсон қадри ва хурлигини 
англаш, унинг табиатини, миллий ва умуминсоний маданиятини, она 
тилишини сақлаш, маънавий тараққиётни бозор иқтисодиёти билан узвий 
ривожланишини тушунтириб бериш; 
– юксак инсоний фазилатлар моҳиятини англатиш, уларга онгли 
муносабатда бўлиш, яхшини-ёмондан ажрата олиш билимига эга бўлишини 
тушунтириш; 
– таълим-тарбия жараёнида бериладиган билимлар яхлит ва ижтимоий 
шарт-шароитлар, миллий ва тарихий, маънавий омиллар, умуминсоний 
қадриятлар моҳиятини тушунтириш; 
– ўқувчиларни билим олиш билан биргаликда юксак инсоний комиллик 
моҳиятини тушуниб амал қилишга ўргатиш; 
– дарсларда маънавий, маърифий, иқтисодий, ҳуқуқий, касбий 
тушунчаларнинг моҳиятини узлуксиз англатиб бориши муҳимдир; 
– одоб-аҳлоққа хос сифатларни ўқувчиларнинг кундалик эҳтиёжига 
айлантириш; 
– ўқувчиларда меҳнат кўникмаларини, ижодий мустақил фикрлашни, 
касб танлашга ва атроф оламга онгли муносабатни ҳосил қилиш; 
– аҳлоқийликнинг оддий ҳаётий қоидалари бўлиши катталарга ҳурмат, 
кичикларга иззат, оилада бир-бирини эъзозлаш, меҳмон кутиш ва 
бошқаларни кундалик турмушга сингдириб бориши. Болаларни тарбиялашда 
(ўқувчи) ўқитувчи қуйидагиларни ҳисобга олиши керак; 
– тарбиянинг ўқувчилар руҳияти ва ёш хусусиятига мослигини ҳисобга 
олиш; 
– ўқувчиларнинг ақлий-маънавий муносабатлари таъсирини ўрганиш; 
– ўқитувчи-тарбиячининг саводхонлик даражаси, санъат ва маҳорати; 
Ўқувчиларда интизомлиликни тарбиялашда дарсларни ижодий, 
ноанъанавий, суҳбат, ўйин, табиатда, бахс-мунозара, учрашув шаклида 
бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
Педагогик технологияларни қўллашда ўқитувчи қуйидаги қоидаларга 
амал қилиши лозим: 
1. Замонавийлик – таълим-тарбия амалиётга асосланган тажриба, 
синовдан ўтган дидактика соҳасидаги янгиликларни жорий этиш. 
2. Тарбия мазмунини узлуксиз янгилаб бориш. 
3. Умумий ва миллий қадриятлар соҳасидаги янги-янги ижодларни 
ўрганиб бориш. 
4. Тарбия жараёнида ўқувчи билан ўқувчи фаолиятини оптимал-
лаштириш, фаоллаштириш. Уларнинг ички руҳияти ва тарбия даражасини 
кенгайтириш. 
5. Илмийлик – янги усул, восита муаммоси ҳолатларидан фойдаланиб, 
ўқувчиларни мустақил фикрлаш ва ўзини англашга ўргатиш. 
6. Бунинг учун болаларни режадаги мавзулар асосида амалий фаолиятга 
жалб этиш муҳимдир. 


100 
7. Илғор тажрибаларга суяниш. 
8. Тарбиянинг мақсадини аниқлиги, мазмунининг замонавийлиги, 
миллий маънавий қадриятлар билан бойитилиши, ўқувчининг ижодий 
мустақил фаолияти, тарбия жараёнида мақол, матал, эртаклардан ўринли 
фойдаланиш, ўйин текс саволлари, кўргазмали қуроллар, савол ва 
топшириқлардан фойдаланиш. 
9. Янги педагогик технологияни амалга ошириш учун ўқитувчи назарий 
чуқур билимларга эга бўлиши керак. 
1-2-3-4 синфларда дарсларни турли шаклларда ташкил этиш лозим: 
1. Ўйин, суҳбат, баҳс, учрашув, эрталик, оилада, жамоат жойларда, 
маҳаллаларда ҳар бир дарс мақсадининг аниқлиги, тарихийлиги ва 
замонавийлиги билан одоб-аҳлоқ тушунчаларини тарбиялашга қаратилиши. 
2. Ўқув машғулотини ранг-баранг усуллар: аудио, видео, кўргазмалилик, 
жонли сўз таъсирида ташкил этилиши. 
3. Ўқитувчини янги технологик маҳоратга эга бўлиши ва ижодкорлиги. 
Тарбиявий соатларни мақсадига кўра хилма-хил шаклларида ташкил 
этиш: 
1. Ижодий дарс. 
2. Ерталик дарси. 
3. Бахс. 
4. Суҳбат. 
5. Сиёҳат дарслари. 
6. Учрашувли дарс. 
Янги ўқувчиларни мустақил фикрлашга одатлантириш мақсадида кино, 
телевидение, маънавий ўйинлар, мушоиралар қўлланилиши мумкин. 
Кишилик жамиятининг ҳар бир соҳаси у ёки ижтимоий-сиёсий масалаларни 
ҳал қилишда инсондан маҳорат талаб этишини халқ оғзаки ижодиётида, ёзма 
ёдгорликларида, афсона, достон, эртак, ҳисса, ҳикоят, ривоятларда ҳамда 
ҳурфикрли, доно, маърифатпарвар, мутафаккирларимизнинг асарларида 
атрофлича талқин этилган. Шу асарлардан ўқувчиларни маънавий-аҳлоқий 
жиҳатдан тарбиялашда бу асарлардан кенг фойдаланиш мумкин. Ҳар бир 
тарбиячининг дунёқараши, тарбияси одоблиги, унинг муомаласида намоён 
бўлади. 


101 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish