Қарори ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва


-боб. Маънавий-маърифий ишларни амалиётга узлуксиз татбиқ этиш тизими



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/27
Sana24.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#235348
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Умумийси

3-боб. Маънавий-маърифий ишларни амалиётга узлуксиз татбиқ этиш тизими 
9. Маънавий-маърифий ишларни амалиётга узлуксиз татбиқ этиш бўйича ички ишлар 
органларининг асосий субъектлари: 
Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати; 
Ички ишлар вазирлигига қарашли «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи; 
Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари; 
Ички ишлар вазирлиги Академияси; 
Ички ишлар вазирлигининг соҳавий, таркибий ва ҳудудий бўлинмалари; 
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти; 
Ички ишлар вазирлиги тизимидаги жамоатчилик тузилмаларидан иборат. 
10. Маънавий-маърифий ишларни амалиётга узлуксиз татбиқ этиш мақсадида ички ишлар 
органларининг таълим муассасалари ва қуйи тизимдаги ҳар бир (туман, шаҳар, тармоқ) ички ишлар 
органида қуйидаги кўргазмали воситалардан иборат алоҳида ватанпарварлик бурчаклари (хоналари) 
ташкил этилади: 
Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси, вазирлик тарихидаги муҳим саналар ва 
аҳамиятга молик анжуманлар рўйхати; 
туман (шаҳар) ички ишлар органининг ташкил этилиши тарихи, уни тасвирловчи 
фотосуратлар, фаолиятига оид лавҳалар ва алоҳида намунали белгилар; 
Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асари ҳақидаги маълумотлар, унда баён этилган давлат 
хизмати ва хавфсизликни таъминлашга оид лавҳалар; 
хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимлар 
тўғрисидаги маълумотлар, фотосуратлар ва уларнинг ҳаётига оид лавҳалар; 
Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ходимларнинг фаолиятига оид лавҳалар ва 
фотосуратлар; 
жанговар вазифаларни бажаришга жалб этилган (Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар 
қатнашчилари, Чернобиль АЭСдаги фожиани бартараф этишга жалб этилганлар, мустақиллик 
йилларида террорчи-жангарилар билан қуролли тўқнашувларда иштирок этганлар ва бошқа) 
ходимларнинг фаолиятига оид лавҳалар ва фотосуратлар; 
давлат мукофотларига сазовор бўлган ходимларнинг фотосуратлари ва уларнинг хизмат 
фаолиятига оид лавҳалар; 


хизмат вазифасини бажаришда алоҳида ўрнак кўрсатиб, юқори касбий маҳорат билан фаолият 
олиб бораётган ходимлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг фотосуратлари ва эришган ютуқлари 
намуналари; 
давлат мукофотлари ва идоравий кўкрак нишонлари тасвирлари акс эттирилган стендлар; 
жамоа ва алоҳида ходимлар томонидан спортда эришилган ютуқлар, спорт турлари бўйича 
мусобақа совриндорларининг кубоклари, медаллар каби ютуқлар ва фотолавҳалар; 
ўзбек халқининг буюк сиймолари, мутафаккир олимлари ва алломаларининг ҳаёти ва 
фаолиятига оид стендлар; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ишлар органларига ташрифлари ва 
фаолиятига оид иқтибослари акс эттирилган стендлар. 
11. Ички ишлар вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши давридан айни пайтгача хизмат 
вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимлар тўғрисидаги 
маълумотларни акс эттирувчи «Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари» номли китоб тайёрланиб, 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллигига бағишланган санада нашр этилади. 
Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан «Ватанпарварлик асослари», «Касб маданияти 
ва муомала одоби» номли ўқув-методик қўлланмалар тайёрланиб, барча ички ишлар органларида 
маънавий-маърифий тарбияни ташкил этиш учун тарқатилади. 
12. Ички ишлар вазирлиги томонидан: 
ходимларда касбига нисбатан ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида 
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги» идоравий кўкрак нишони таъсис 
этилади ва касб байрами — 2021 йил 25 октябрь арафасида рағбатлантириш тариқасида намунали 
ходимларга тантанали равишда топширилади; 
ходимлар ўртасида соғлом рақобат ва ташаббускорлик муҳитини шакллантириш, ёшларга оид 
давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар фидойиси» идоравий кўкрак нишони таъсис 
этилади. 
13. Ички ишлар органлари томонидан таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни 
кучайтиришга қаратилган қуйидаги тадбирлар тизими жорий этилади: 
Ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи 
ўқувчилари онгида ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган «Ички ишлар органлари 
тарихи» ва «Ватанпарварлик асослари» фанлари ўқитилади; 
идоравий академик лицейлар ўқувчиларини миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат 
руҳида тарбиялаш мақсадида «Маънавият асослари» фани ўқитилади; 
Ички ишлар вазирлиги Академиясида курсант ва тингловчиларни Ватан ва халқ 
манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўядиган, қонунларга қатъий бўйсунувчи, касбига 
садоқатли ходимлар сифатида тайёрлаш мақсадида «Ички ишлар органлари ходимининг муомала 
одоби ва эстетикаси», «Ватанпарварлик тарбияси» ва «Касбий маданият» каби фанларни ўқитиш 
назарда тутилади; 
Малака ошириш институти тингловчиларида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш 
мақсадида «Геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ва мафкуравий кураш» ва «Коррупция — ички 
маънавий таҳдид» махсус курслари ўқитилади. 
14. Ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишлайдиган хизматларида маънавий-
маърифий фаолиятнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади: 
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти бўйича: 
фуқароларнинг мурожаатларига холисона ва виждонан ёндашиш, айниқса, болалар, аёллар, 
кексалар ва нуронийларга алоҳида эътибор қаратиш; 
хизмат вазифаларини бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини 
тийиш, шунингдек, ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга сабаб бўладиган 
вазиятларга йўл қўймаслик; 
ҳар қандай вазиятда фуқароларга ҳурмат билан мурожаат қилиш, муносабатларда вазмин 
бўлиш, муомала маданияти ва қонунийликка қатъий риоя қилиш; 
хизмат фаолияти мобайнида турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий 
ҳамда ўзига хос жиҳатларини ҳурмат қилиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва 
конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш; 
Ватан равнақи учун хизмат қилишдек улуғ ва олийжаноб мақсадга интилиш, жасурлик ва 
фидойилик билан эл-юртга хизмат қилиш; 
Тергов ва тезкор-қидирув фаолияти бўйича: 


фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш, уларни 
камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик; 
ички ишлар органларига чақирилган (олиб келинган) фуқароларга нисбатан ҳурмат билан 
муносабатда бўлиш, ҳар бир инсон шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлигини чуқур англаган ҳолда, 
айбсизлик презумпцияси принципига ва процессуал қонунчиликка қатъий амал қилиш; 
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатларга, қонунга хилоф 
равишда жисмоний куч ишлатишга, ҳақорат қилиш ёки қийноққа солишга йўл қўймаслик. 
15. Ички ишлар органлари тизимида ҳар ҳафтада «Ватанпарварлик куни» тадбирлар 
комплекси ташкил этилади. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish