Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti “O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY HAMDA AMALIY MASALALARI” Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1 №. 01 (2021) 221
Корпус хорижий тил таълимида мавжуд материални таҳлил қилиш ва камчиликларни
аниқлашда ҳам асқотади. Бу ишлар умумметодологик характерга эга – у ёки бу структура/лексика
мавжуд типик дарслик, луғат ҳамда корпус асосида таҳлил қилинади; кейин иккала манбадаги
натижа таққосланади. Бундай тадқиқотларнинг кўпчилиги қуйидаги хулосага олиб келди:
1.
дарслик, корпусда кўрсатилганидек, тил эгаларнинг қандай гапиришини “ўргатади”;
2.
айрим дарсликлар муҳимроқ аспектларни четлаб ўтади ёки камдан-кам қўлланиладиган
оборотларни намуна сифатида келтиради (дарсликлардаги умумий камчилик шунда);
3.
таълим материали реал контекстни инобатга олмаслиги билан ўқувчини чалғитади, тил
эгаллаш интенсивлигини пасайтиради.
Демак, параллел корпус лингвистик тадқиқотлар учун материаллар массивини тақдим
этувчи замонавий ўқув-услубий восита саналади.
Қуйида параллел корпуснинг хорижий тил таълимидаги ўрни ҳақида тўхталамиз.
Биринчи мисол. Маълумки, рус тилида предлог категорияси мавжуд. Рус тилдаги
предлоглар инглиз тилига турлича таржима қилинади. Параллел корпусга асосланилган статистик
таҳлил предлогларнинг турли нутқий вазиятда қўлланишидаги систематик фарқни кўрсатиб
беради. Иловадаги мисоллар таҳлили кўрсатадики, на предлоги таржимада турли эквивалентга эга;
бу предлогни инглиз тилида қўллаш ушбу тилни ўрганишнинг дастлабки босқичида турган
ўқувчига қийинчилик туғдиради.
Иккинчи мисол. Тил ўрганишда ўқувчига қийинчилик туғдирадиган яна бир ҳолат − феъл
шакллари, хусусан, феъл-ибораларнинг предлог билан ишлатилиши. Айрим ҳолларда таржимада
феъл маъноси ўзгариб кетади ва контексдан англашилади. Мана шундай феълларни таржима
қилиш ва ундан нутқий вазиятда фойдаланиш учун вариантларни параллел корпусдаги мисоллар
асосида ўрганиш – қулай йўл. Параллел корпусда шундай феълларнинг ишлатилиши бўйича
олинган 7 та мисол (қўлланилиш контексти) хулоса чиқаришга ёрдам беради. Иловадаги жадвалда
кўриниб турибдики, to put феълининг таржима луғатда берилган маъноси феъл-ибораларни
таржима қилиш учун етарли эмас. Шундай вазиятда ҳам талаба корпус материаллари асосида
хулоса чиқаради, билимини ҳам бойитади, маънонинг юзага чиқишини реал нутқий контекстда
ҳам кўради.
Учинчи мисол. Тилда ўзаро синоним саналадиган сўзлар кўп. Луғат ва тезаурусларда бундай
сўзлар маъноси бир-бирига яқин сўзлар сифатида қаралади. Синоним сўзлар турли нутқий
вазиятда қўлланиши билан бир-биридан услубий жиҳатдан фарқ қилади. Корпус асосидаги
лексикографик таҳлил шундай тил бирликларининг турли вазиятда қўлланилишини кузатиш; кўп
сонли контекстни кузатиш асносида тўғри хулосага келиш имконини беради.
Big, large ва great сўзларини корпусдан кузатамиз. Тезаурусларда бу сўзлар катталикни
билдирувчи маънодош сўз сифатида қаралади. Рус-инглиз параллел корпусидан олинган
мисолларда эса улар қуйидагича ишлатилган:
Следует сказать, что Дидро не верил вначале в
возможность создания в Петербурге большой
картинной галереи.
It should be noted that Diderot first did not
believe in the possibility of collecting a big
picture gallery in Petersburg. [28]
Но все больше фактов свидетельствуют о том, что
самые большие опасности заключает в себе экипаж.
But there is increasing evidence to show that
one of the greatest hazards lies in the crew
itself.[30]
За годы своего существования он превратился из
дворцовой галереи в музей, выделяющийся в ряду
крупнейших музеев мира разносторонностью своего
собрания.
From a palace's picture gallery it went down
to our time as one of the world's largest
museums distinguished for versatility of its
collection.[28]
Келтирилган мисоллар таҳлили шуни кўрсатадики, large сўзи кўпроқ катталик маъносини,
аниқ предметни номловчи сўзнинг сифатини билдиради, big ва great сўзларида бу вазифа
чегараланмаган. Large сифатига нисбатан big ва great сўзлари турғун бирикмалар таркибида
кўпроқ учрайди. Great кўпроқ ҳис-туйғуни ифодалаш учун ишлатилади: great weariness, great
feeling. Рус-инглиз параллел корпуси синоним сўзларнинг қўлланиш ҳолатини аниқ кўрсатиб