Шунингдек, талабаларнинг мустақил ишлари дидактик мақсади, талабаларнинг мустақил фаолиятини
даражаси, индивидуал ёқи гурухга мўлжалланганлиги, ахборот манбаи ва билим олиш методлари, шакли ва
бажариш ўрни билан ҳам фарқланади.
Мустақил таълимни ташкил этишда юқорида қайд этилган мустақил иш шаклларидан ўз ўрнида
самарали фойдаланиш, мазкур жараёнга кенг кўламли ёндашув унинг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни ва
авзаллиги ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради.
Дефектолог мутахасисларни тайёрлаш ўқув режасига киритилган махсус педагогика
«олигофренопедагогика» курсидан машғулотлар бошланишидан аввал талабаларга мустақил таълим режаси
тавсия этилади, талабалар ўрганилаётган мавзуларга мос ҳолда мустақил таълим режасини кузатиб,
бажариладиган ишларни белгилаб борадилар.
Талабаларнинг мустақил таълим режасига мувофиқ, мазкур жараён босқичли, жумладан, биринчи
босқичда ўқитувчининг кўрсатмасига мувофиқ бижариладиган, иккинчи босқичда бажариладиган мавзу
юзасидан дарс ишланмаларини лойихалаш, учинчи босқичда қисман ижодий изланишни талаб этадиган,
тўртинчи босқичда ижодий характердаги мустақил ишлар ташкил этилди.
1-
босқичда талабаларннг ўқув –методик, илмий-оммабоп ва қўшимча адабиётлар билан
мустақил ишлаш, улардаги асосий ғоя ва фикрни ажратиш кўникмаларини ривожлантириш, кундалик қизғин
ақлий мехнат қилишга ўргатиш, шах сифатида онгли интизомни вужудга келтириш, мустақилликни тарбиялаш,
тахлилий-танқидий, ижодий ва мустақил фикрлашни шакллантириш, илғор педагогик технологияларни
ўзлаштириш ва уларни яратиш эхтиёжларини вужудга келтириш мақсадида талабаларга тавсия этилган
кўрсатмага мувофиқ, узлуксиз таълим тизимининг ҳозирги ва истиқболдаги вазифаларини белгилаш, илмий
педагогик, методик манбаларни тахлил қилиш, республикамиз ва хорижда чоп этилаётган методик
журналлардаги таълим-тарбия жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш
масалалари ёритилган мақолаларни ўрганиш;
2-
босқичда махсус таълим-тарбия жараёнини замон талаблари даражасида ташкил этиш ва бошқариш,
ўз педагогик фаолияти учун зарур бўлган касбий кўникмаларни эгаллашга замин яратиш орқали бўлғуси
ўқитувчиларнинг касбий тайёрганлигини ортириш мақсадида талабаларга олигофренопедагогика фанини
ўкитиш жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш йўлларини белгилаш,
олигофренопедагогика дарсларида замонавий педагогик (модули, муаммолли, дидактик- ўйинли, хамкорликда
ўқитиш) ва ахборот(мультимедиа, таълим дастурлари) технологияларидан фойдаланишга имкон берадиган дарс
ишланмаларини лойихалаш;
3-
босқичда талабаларга мантиқий ва ижодий, тахлилий-танқидий, мустақил фикр юритиш
кўникмаларини ривожлантириш, интеллектуал ва касбий имкониятларини тахлил қилиш, шахс сифатида ўз-
ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалаини аниқ белгилашига эришиш мақсадида
олигофренопедагогика дарсларида ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, улар
онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдиришга мўлжалланган дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш;
4-
босқичда талабаларнинг ўқув вазифаларини ҳал этиш учун махсус педагогика фанига оид илмий –
ижодий изланишлар олиб бориши, махсус коррекцион таълим-тарбия жараёнидан олинажак натижаларни фараз
қилиниши, турли вариантлардаги ечимларни ишлаб чиқиши, улардан энг муқобилини танлаши, турли
педагогик вазиятларнинг келиб чиқишида сабаб–оқиб боғланишларини аниқлашга ўргатиш мақсадида
талабаларга синфдан ташқари машғулотлар ва экскурсияларда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний
қадриятлар рухида тарбиялаш, улар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдиришга мўлжалланган
сценарийларни тузиш ҳам тавсия этилади.
5-
босқич. Эришилган натижалар тахлил қилинади ва якун ясалади. Талабаларга мустақил ва ижодий
иш топшириқларини берилади.
Талабалар томонидан амалга ошириладиган мустақил таълим натижалари (реферат, лойихаларнган
дарс ва машғулотларнинг мазмуни, бориши ва бошқарилиш йўллари) талабалар билимини назорат қилиш ва
баҳолаш рейтинг тизимининг оралиқ назорат қилиш турида муҳокама қилинади, энг мукаммал деб топилган
лойихалар талабалар томонидан ўрганилиши ва тахлил қилиниши йўлга қўйилади.
Талабалар мустақил таълимининг кўзда тутилган дидактик мақсадларни амалга оширишда бўлғуси
дефектолог- ўқтувчининг илмий-методик тайёргарлигини ортиши, таълим-тарбия жараёнининг
самарадорлигини ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: