йўналишдаги амалий топшириқлар ҳамда интерфаол иш турларини кенгайтиришга имкон яратиш зарурияти
вужудга келмоқда. Тақдим этиладиган ўқув материаллари ўзбек халқининг турмуш тарзи, урф-одатлари,
менталитети, маънавий-маданий ҳаёти, машғулотлари, яшаш ҳудуди билан чамбарчас боғланган, уларни
ўқувчи кўз ўнгида гавдалантира оладиган, шу билан қаторда ўқувчининг ижтимоий тажрибасига кирадиган
бўлиши лозим. Шунингдек, ўқув қўлланмалари таркибида бериладиган таълимий материаллар, савол ва
топшириқлар, мустақил ишлар, уй вазифалари, ўқувчининг индивидуал билим олиши, воқеа-ҳодисаларни
таҳлил қилиши, эгаллаган билимларини амалда қўллаши учун қулай бўлиши керак. Мустақил таълим олиш ва
маълумотларни таҳлил қилиш амалий кўникмаларини шакллантирувчи топшириқлар кўламини кенгайтириш
орқали таълим мазмунини мақсадга мувофиқ тарзда белгилаш имконияти вужудга келади. Бу эса дарс
жараёнида ўқувчиларнинг мустақил фаолият кўрсатишларига имконият яратади. Уларнинг
индивидуалликларини таъминлайди. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқув дастурларини ўқувчини педагогик
қўллаб- қувватлаш нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда яратиш имконини беради. Бунда мустақил ишлар,
жумладан, рефератлар ёзиш, лойиҳалаштириш, изланувчанлик ва тадқиқотчилик фаолиятига кўпроқ вақт
ажратиш назарда тутилиши керак.
2.
Иқтисодиёт, менежмент, ҳуқуқшуносликка оид билимларни таълим мазмуни таркибига кўпроқ
сингдириш талаб этилади. Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг жамият ҳаётига фаол
мослашишларига эришиш таълим жараёнида кўзда тутиладиган асосий муҳим натижа бўлиши керак.
3.
Барча даражалардаги ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари доирасида ўқувчиларга очиқ
микромайдонлар асосида таълим бериш имкониятига эга бўлиши керак. Умумий ўрта таълим мактабларида
асосий йўналишлар бўйича ахборот, коммуникатив технологияларни қўллаш учун ўқувчиларнинг зарур бўлган
таянч тайёргарлиги таъминланиши талаб этилади.
4.
Таълим стандартлари ва унинг сифат кўрсаткичларини жаҳон таълим тизими билан таққослашга
эришиш ва муҳим хулосалар чиқариш талаб этилмоқда.
5.
Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг хорижий тиллар бўйича функционал
саводхонлигини таъминлашга эришиш талаб этилади. Бунинг учун, аввало, ахборот технологиялари, рус ва чет
тилларида коммуникатив мулоқот кўникмалари ва маданиятини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
8.
Ўқув дастурлари, таълим мазмунининг янги моделлари камида ҳар уч йилда бир марта тақдим
этилиши лозим. Шундагина ўқув-билув жараёнининг натижалари шахс эҳтиёжлари, давлат ва жамият
талабларини қондира олади. Шу асосда ўқувчи шахсига йўналтирилган индивидуал таълим жараёнини ташкил
этиш мумкин.
9.
Умумий ўрта таълимнинг ижтимоий-гуманитар соҳалар ҳамда жамият ҳаётини ривожлантириш,
унинг ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий асосларини ўқувчиларга ўргатишга хизмат қиладиган соҳалари
мазмунини узлуксиз, мунтазам янгилаб бориш зарурияти мавжуд.
10. Умумий ўрта таълимнинг барча бўғинларида изчил равишда таълим мазмунини янгилашга эришиш
зарур.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, таълим мазмунини янгилаш деганда таълимнинг амалдаги
мазмунидан воз кечиш, деган фикр тушунилмаслиги керак. Таълим мазмуни биринчи навбатда фан-техника,
ишлаб чиқариш ҳамда жамият ҳаётининг ижтимоий, сиёсий, маънавий ўзгаришларини ўзида ифодалай олиши
керак. Шундагина таълим ўқувчи шахсига нисбатан ривожлантирувчи характер касб этиши керак.
Демак, таълим жараёни асосида бола шахсининг эркин тафаккурини шакллантириш ва ижтимоий
ҳаётга тайёрлаш ҳар бир ўқитувчининг диққат эътиборида бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: