Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 431,58 Kb.
bet13/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
Жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти умумий принциплари ва жисмоний л-арбия назарияси усулиятининг принциплари деб аталадиган принципларга таянади: Булардан ташқари, жисмоний тарбиянинг айрим кўринишлари ва хусусиятларини ифодаловчи (масалан, спорт, тренировкаси, космонавтлар, ўт ўчирувчилар тренировкаси ва хрказо) принциплари хам мавжуд. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, принципларнинг ягона тизимини ташкил этади. Энг аввало, биз жисмоний тарбия назариясининг умумий принциплари билан танишиб чиқайлик. Улар: а) жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги; б) шахсни ҳар томонлама ривожлантириш; в) жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтириш принципи деб гуруҳланади.
Жисмоний тарбия жараёнида назарий принциплар, бир томондан, низом вазифасини ўтаса, иккинчи томондан, жисмоний тарбия жараёнида ўкитувчини назарий ва методик жиҳатдан маълум рамка (колип)га, йўналишга солади. Педагогик жараён ва амалий фаолиятда принцип мажбурият, конун тарзида аҳамият касб этиши мумкин.
Айрим ҳолатларда: принципга жисмоний тарбиядаги маълум билимларнинг бир кисми, ёки фаолиятга йўриқчи (кўрсатма берувчи), ёки турли хил алоҳида вазифани бажариш учун умумий асос деб қараймиз.


4.1. Жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги принципи
Бу принцип кишиларни ҳаракат фаолиятига ёки меҳнатга тайёрлашда жисмоний тарбия жараёнинг асосий социал конуниятини ва унинг хизмат функциясини ифодалайди. Барча тизимларда бу конуният ўзининг махсус ифодасини топади. Айрим олимлар гурух.и физкультура ва спортнинг хизмат функциясига ҳозирги давр турмушидаги, ҳаётидаги зичликни, тарангликни юмшатишдан иборат деб карайдилар. Улар ҳозирги замон ишлаб чиқариши механикаси, авлюматикаси, индустрияси вужудга келтирган психик ва жисмоний мувозанатни сақлаш учун спортни асосий восита қилиб олмокчилар.
Физкультура ва спорт жисмоний тарбия жараёнида ҳаёт учун керак бўлган ҳаракат малакаларини тарбиялаш ва ривожлантиришдагина ҳаётий аҳамият касб этиш билан чекланмай ижтимоий ҳаётда хам фойдаланадилар. Аслида эса у ёки бу жисмоний машқлар билан шуғулланиш оркали ҳосил қилинган малака тўғридан-тўғри меҳнат фаолияти жараёнига кўчсагина, у ҳаётийдир.
Тўғри, велосипедда юриш малакаси, граната улоқтириш ва бошқалар айнан амалий ҳаётий аҳамиятга эга. Лекин бу билан жисмоний тарбиянинг ҳаётий зарурияти ҳали айтарли чекланмайди. Агар чекланса, биз футбол ва бошқа спорт ўйинлари, гимнастика, штанга билан бажариладиган жисмоний тарбия жараёнидаги энг муҳим машқлар асосий омиллар, ҳаётий аҳамиятга эга эмас, деган хулосага келишимиз мумкин. Аслида эса бизнинг жисмоний тарбия тизимимиз бу машқларни "ҳаёт учун зарур" деб ўзининг педагогик жараёни таркибидан чиқармайди. Тушунарлики, футболчи меҳнатда ёқи мудофаа шароитида кучини тежаб сарфлаб, тўпни аник нишонга уришига эҳтиёжи йўқ. Меҳнатда ёки мудофаада ундан фойда йўқ. Бироқ футбол ўйини машғулотларида эгалланган чакконлик, чидамлилик, тезкорлик, қисқа вакт ичида ҳал қилувчи қарор қабул кила олиш, дадил аник бажариладиган ҳаракат сифат-ларини ривожлантиришга эришиш ҳаётий заруриятдир.
Жисмоний тарбиянинг мақсади меҳнатга ва мудофаага тўғридан-тўғри йунаггирилсагина, унда тарбия орқали эгалланган малака ва кўникмалар заҳираси кўп бўлса, киши нотаниш шароитга — ишлаб чикаришдами, армиядами қисқа вақт ичида тез мослашади ва лозим бўлган меҳнат фаолияти ҳаракат техникасини тез эгаллайди.
Маълумки, чаккон, кучли, чидамли, тезкор ва эгилувчан киши янги ҳаракат малакасини эгаллашда қийинчиликка нисбатан кам учрайди. Амалда соғлом бўлсада, ҳаракат заҳираси кам бу'лса, у киши лозим бўлган ҳаракат техникасини секин ўзлаштиради.
Гимнастика машқлари ҳаётийми? Албатта! Оддий мисол: иш бошланишидан олдинги бажариладиган гимнастика толиқишнинг, чарчашнинг олдини олади, организмнинг юқори иш кобилиятини таъминлайди.
Сузиш, мувозанат саклаш аппарати (мияча) функциясини яхшилайдиган энг яхши восита деб исботланган. Гимнастика
жиҳози - "Кон" даги хилма-хил машқлар вазнсизлик шароитида, парашют билан сакраш, сувости ишларига осон мослаштиради.
Ташқи кўринишидан бу машқлар ҳаётий-амалий эмасдек туюлсада, аслида... Яна мисол, маълумки, самолет ва космик кеманинг учиш тезлиги жуда юқоридир. Уларнинг бошқарувчилари организмида кутилмаганда хилма-хил ўзгаришлар рўй беради - маълум вақт ичида мияга бирданига кон бормай қолади ёки оз боради. Сабаби, босимнинг юқори ёки камлиги, тезликнинг ўта юкорилигидир. Бу таъсирдан тез кутилишни эса яхши ривожланган тана мускулларигина уддалайди. Тана мускуллари эса жисмоний машқлар билан шуғулланиш оркали ривожлантирилади. Демак, жисмоний тарбия ҳаётий ва зарурий. Шунинг учун жисмоний тарбия мутахассиси жисмоний тарбия жараёнида меҳнат ва ҳарбий амалиётнинг ҳаётий-амалий машқларидан мукаммат фойдаланишни ўз фаолиятининг принципига айлантириш шарт. Вазнсизлик гавдани бошкаришни талаб қилади. Батута, Лопинг ва бошқалардаги машқлар космонавтлар тренировка машғулотларининг асосини ташкил қилади.
Улуғ Ватан уруши ва ҳозирги замон ҳарбий ўқув машғулотлари тажрибаси, максимал автоматлашган ҳарбий техника, тез манёвр килиш учун солдат ва офицерда юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлиш талабини илгари сурмокда. Бунга эса ҳарбий ҳаётда жисмоний машқлар билан системали шуғулланиш, машқ килиш оркалигина эришиш мумкинлигига амалда гувоҳмиз.
Юкори даражада уюштирилган ишлаб чикариш меҳнати фабрика ишчисидан бир томонлама ривожланишни эмас, ундан универсалликни талаб килади. У ўз навбахида юқори даражадаги жисмоний тайёргарлик сифатлари ёки кўрсаткичларига эга бўлишликни тақазо этади.
Шунинг учун ҳам меҳнатни уюштиришнинг юқори даражаси такомиллашган меҳнат ишлаб чиқариши «ҳар томонлама ривожланган шахс тарбияси» муаммосини пайдо бўлишига олиб келиши табиийдир.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish