A qodiriy nomidag jizzax davlat pedagogika instituti biologiya va uni o



Download 5,19 Mb.
bet65/144
Sana06.07.2022
Hajmi5,19 Mb.
#751683
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   144
Bog'liq
A qodiriy nomidag jizzax davlat pedagogika instituti biologiya v

Эвакуация босқичлари:




%

Жабрланганлар тоифаси

Кўрсатиладиган ёрдам

1

20

Шикаст даражаси ниҳоятда оғир, нажотсизлар.

Бу тоифа эвакуация қилинмайди, тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатувчи дорилар билан мушкуллари осон қилинади

2

20

Оғир жароҳат олганлар

Кечиктирмай эвакуация қилиниб биринчи навбатда даволаш муолажалари ўтказилади

3

20

Ўртача оғирликда жароҳатланганлар

Транспорт воситасида ҳар хил шароитда эвакуация қилинадиганлар

4

40

Енгил жароҳат олганлар

Амбулатория шароитида даволаш мумкин бўлганлар, улар транспорт ёрдамида эвакуация қилинмайди

Жабрланишлар таснифи:






кичик

ўрта

катта

Ярадор бўлганлар ва ҳалок бўлганлар сони

25-100

101-1000

1001 дан ортиқ

Касалхонага ётқизишга муҳтожлар сони

10-50

51-250

250 дан ортиқ



Жабрланувчи ҳолатини аниқлаш:

- эс-ҳушининг бор-йўқлиги;

- нафас олиши;

- юрак уриши;

- томир уриши;

- шикаст тури қандайлиги.

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдаги умумий қоидалар:

1. Воқеа жойини кўздан кечириш (вазиятни баҳолаш).

Воқеа содир бўлган жой хавф туғдирадими?

Қандай ҳодиса рўй берган?

Жабрланганлар нечта?

Атрофдагилар сизга ёрдам бера оладиларми?

2. Жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш ва ҳаёти учун хатарли ҳолатларда зарурий ёрдам кўрсатиш. (зарарли таъсирни йўқотиш).

Нафас олишни текшириш

Нафас йўлларининг ўтказувчанлигини текшириш

3. Тез тиббий ёрдамни чақириш.

4. Жабрланувчини иккиламчи кўздан кечириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш.


Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш умумий қоидалари:

- оғиз бўшлиги ва юқори нафас йўлларини текшириш (уларни бегона, ёт нарсалардан тозалаш);

- нафас олиш ҳаракатларининг хусусияти ва қанчалик тезлигига баҳо бериш (ўпкани сунъий нафас олдириш ва юракни бевосита уқалаш);

- юрак-қон томир тизими (томир уриш) аҳволига эътибор бериш;

- сезги аъзолари, асосан кўриш аъзоларига (организм қандай таъсирланишига) баҳо бериш;

- шикастланган кишининг нутқига баҳо бериш.


Жароҳатлар турлари ва уларга мос биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш


Жароҳат - органлар ва тўқималар (тери, шиллиқ парда, кўпинча мускул, нерв, йирик томир, суяк, бўғим, ички орган ва гавда бўшлиқлари)нинг ташқи таъсир натижасида анатомик бутунлиги ёки физиологик функцияларининг бузилиши.
Санчилган, кесилган ва мажақланган жароҳатлар кам йиринг боғлайди. Йиртилган, лат еган, тишланган ва ўқ теккан жароҳат катта жароҳатга киради. Йиртилган (юлинган) жароҳатда тери таги билан кўчиб кетиши, тери ости клетчаткалари қаттиқ шикастланиши мумкин.
Қон кетиши – қон томирлари девори шикастланиши ёки бирор касаллик оқибатида емирилиши, ўтказувчанлигининг ошиши сабабли улардан қон оқиши.
Қон кетиш белгилари, қаердан қон кетишига қараб капиляр, венадан, артериал, паренхиматоз (жигар, ўпка, буйрак ва қораталоқдан) ва ички қон кетиш турларига бўлинади.
Венадан қоннинг нисбатан секин чиқиши ва унинг тўқ ранглилиги билан ажралиб туради. Артериядан қон кетишида эса тез ва кўп қон оқиши, қоннинг отилиб чиқиши, жароҳатланган жойда оғриқнинг кучлилиги, беҳоллик ва қоннинг оч қизил рангда бўлишини кўриш мумкин.
Артерияни бармоқ билан босиш қон кетишини бир зумда тўхтатиш имкониятини беради. Бўйиннинг юқори ва ўрта қисмидаги, жағ ости ва юздаги жароҳатлардан кучли қон кетишида умумий уйқу артериясини босиш қулай. Оёқдаги жароҳатлардан кучли қон кетганида сон артерияси бош бармоқ ёки мушт билан босилади.
Ташқи қон кетишини вақтинча тўхтатиш учун босувчи боғламлар, асосан, майдароқ веналар ва капиллярлар ҳамда кичикроқ артериялардан қон кетишида қўйилади. Жароҳат устига стерил дока ёпилади, унинг устидан думалоқ қилиб ўралган пахта ёки стерил бинт қўйилади, кейин бинт билан қаттиқ қилиб ўралади.
Боғлам асосан жароҳатдан 5 см юқоридан қўйилади ва боғлам қўйилган вақт ёзиб қўйилади. Боғламни 1 соатгача бўлган вақтга қўйилади ва ҳар 15-20 дақиқада уни бўшатиб, яна бошқатдан боғланади.
Суяк синганида синган суякни ўрнига қўйишга уриниш, яъни суяк ёпиқ синганда ўзгарган оёқ ёки қўл шаклини тўғрилашга, очиқ синганда эса чиқиб турган суякни ўрнига солиб қўйишга ҳаракат қилиш мутлақо ярамайди. Суяк синган жойга ҳар қанақа қаттиқ нарса (ёғоч, металл, пластмасса)дан дарров тахтакач қўйиш лозим. Тахтакач синган қўл ёки оёққа бир неча жойидан, яхшиси бинт билан, бинт бўлмаса камар, газлама, тизимча ва бошқалар билан боғлаб қўйилади. Тахтакач қилишга ҳеч нарса бўлмаса, шикастланган оёқни соғ оёққа боғлаб қўйиш мумкин. Елка суяги синганда шикастланган қўлни узатилган ҳолича гавдага боғлаб қўйса бўлади.
Суяк очиқ синиб, суяк синган жойда жароҳат ҳам бўлса, унинг атрофидаги терига йод суртиб, жароҳатга тоза пахта-дока боғламидан қўйиб боғлаш лозим.

Download 5,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish