9 -sentabr 2021 -yil sportda va yosh avlod jismoniy tarbiyasida innovatsion texnologiyalar respublika



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/209
Sana12.06.2022
Hajmi4,18 Mb.
#657291
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   209
Bog'liq
Конфренция 2021 29 09 БухДУ жисмоний мад

Тадқиқотнинг мақсади.
Футзал спорт турини Халқ таълими тизимида 
дарслик сифатида жорий қилиш ва шу орқали ривожлантиришнинг янги босқичига 
олиб чиқиш. 
Тадқиқотнинг олиб борилиши.
Замонавий дунёда спорт соҳаси нисбатан 
мустақил бўлиб, жамиятнинг бошқа қуйи тизимларидан (сиёсат, иқтисодиёт, 
маданият, таълим ва бошқалар)дан алоҳида эмас, аксинча уларнинг ҳар бири билан 
чамбарчас боғлиқ. 
Футзал спорт тури ҳам бугунги кунга келиб бутун дунё бўйлаб кенг 
ривожланиб бормоқда. Бу ўйин ҳаммабоп ўйин бўлиб уни ташкил қилиш, ўтказиш 
шуғулланувчилардан катта шарт шароитлар талаб қилмайди. Бу ўйинни оддий спорт 
майдонларида, спорт залларида, шунингдик қишлоқ шароитида кенг майдонларда ҳам 
ташкил қилиш ва ўтказиш мумкин. Шунингдек бу спорт тури етарли даражада 
қизиқарли ва жозибали бўлиб, ўйинчилардан юқори техник маҳоратни, жанговарлик 
сифатларини, доимий тиғиз вақтларда зудлик билан керакли ва тўғри бўлган қарорни 
қабул қилишни талаб қилади. 
Бизга “Мини-футбол” номи билан маълум футзал спорт тури биринчи бор 
Бразилияда 1920 йилларда ўйнала бошланган. 1958 йили Швецияда бўлиб ўтган 
футбол бўйича жаҳон чемпионати мобайнида Австрия терма жамоаси раҳбарларидан 
бири Йозеф Аргауер Бразилия терма жамоасининг ёпиқ спорт залда мини-футбол 
билан машқ қилаётганининг гувоҳи бўлган. Бу ўйин Австрияликларга жуда ёқиб 
қолган ва уларда катта қизиқиш уйғотган. Тез орада мамлакатда ўзларининг бир қатор 
мини-футбол учрашувларини ўтказиб шу аснода футболчиларнинг жисмоний 
сифатларини хамда ўйин сифатини оширганлар. 
Шундан сўнг бу янги спорт тури европанинг бир қатор мамлакатларида 
жумладан Голландия, Испания, Италияда ҳам кенг тарқалди. 1970 йил ўрталарига 
келиб залда ўйналадиган мини футбол янги спорт тури сифатида ривожлана бошлади. 
Ўша пайтларда, ҳар бир мамлакатда ва ҳатто мамлакатнинг ҳар бир минтақасида 
қоидалар кўпинча турнирлар давомида яратилган бўлиб, улар бир-биридан жуда фарқ 
қилган.
Ўтган асрда Венгрия, Бразилия, Испанияда учта халқаро тажриба турнирлари 
ўтказилди ва 1989-йилда Футзал бўйича биринчи расмий Жаҳон Чемпионати 


ўтказилди ва ўша жаҳон чемпионатида ғолибликни Бразилия терма жамоаси қўлга 
киритди. Шундан кейин жаҳон чемпионатлари ҳар 4 йилда 1 марта ўтказилади.
Минтақавий футбол ассоцациялари ҳам мини-футболни ривожлантиришга 
катта ҳисса қўшишди. Шундай қилиб, 1994 да Европа футбол уюшмалари федерацияси 
(УЕФА) футзал қўмитасини ташкил этилди ва 1996да қитъанинг биринчи чемпионати 
ўтказилди. Кейин бундай мусобақалар ҳар икки йилда мунтазам равишда ўтказила 
бошланди ва 2002да УЕФА миллий чемпионат ғолиб клуб жамоалари учун йиллик 
Европа кубоги мусобақаси ташкил этилди.
Футзал ватани бўлмиш Бразилияни ўрганиш натижасида шунга гувоҳ бўлиш 
мумкинки ёшлар спорт мактабларида 12 ёшгача футзал билан шуғулланишади. 
Кейинчалик улар футбол ёки футзал гуруҳларига ўзларининг ҳоҳишларига қараб 
бўлинишади.
Россия футзал терма жамоасининг европа ва дунё футзали лидерларидан 
бирига айланишида ва Европада энг кучли ва энг жозибали футзал лигасининг ташкил 
этилганлигида муҳим қадам бўлган.
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ўз таркибига кирувчи мамлакатлар 
ўртасида бўладиган асосий футзал мусобақаси бўлмиш мини-футбол бўйича Осиё 
чемпионатини 1999 йилдан буён ўтказиб келади. Жаҳон чемпионати мусобақаси 
ўтказиладиган йилда ташкиллаштириладиган ушбу мусобақа терма жамоалар учун 
бир вақтнинг ўзида жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралаш босқичи бўлиб ҳам 
ҳисобланади.
Солиштириш учун Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг ҳалқаро 
мусобақаларда эришган ютуқларини таққослаб кўрамиз.
1 жадвал

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish