атамалар қўлланилади: куч, сакровчанлик, статик ва бошқа махсус чидамлилик
турлари.
Инсон ҳаракат жадаллигини давом эттира олишига сарфланган вақт,
чидамлиликнинг асосий ўлчови бўлиб хизмат қилади. Вақт мезони асосида
чидамлиликнинг бевосита ва билвосита ўлчаш усуллари ишлаб чиқилган.
Бевосита ўлчаш усули
-
назорат иштирокчисига олдиндан белгиланган муайян
жадалликда (юклама суръати, максимал тезликка нисбатан - 60, 70, 80 ёки 90 %)
бирон –бир топшириқ (югуриш) тавсия этилади. Топшириқни бажаришда, дастлабки
тезликнинг пасайиши тест тўхтатилишига сигнал бўлиб ҳисобланади. Аммо
жисмоний тарбия ва спорт педагоглари амалда кам холларда бевосита усул
қўлланилади, чунки асосий тест ўтказилишидан олдин иштирокчиларда дастлаб
энг юқори тезлик имкониятлари ( 20 ёки 30м с ходу) аниқланади, кейин тезлик
(фоиз ҳисобига) белгиланади ва шундан кейингина харакат жадаллигини давом
эттира олиш вақти ўлчанади. Давомийлиги қатъий белгиланган 6 ёки 12 дақиқали
югуриш тестлари ҳам тавсия этилади. Бу усулда белгиланган вақтда босиб ўтилган
масофа ( неча метр) кўрсаткичи орқали баҳоланади.
Чидамлилик бошқа тест гуруҳлари ёрдамида ҳам баҳоланади. Ўзига хос
бўлмаган ўлчаш усули - бу усулдаги тест натижасига кўра мусобақа ёки
машғулотларнинг чарчаш аломатлари ошиб бораётган шароитларида, спортчиларнинг
яширин аммо юзага чиқиши мумкин бўлган (потенциал) имкониятларини давом
эттира олиши баҳоланади.
Чидамлиликни баҳолашга доир ўзига хос бўлмаган тестлаш усуллари,
қуйидагилардан иборат:
1)
тредбан мосламасида югуриш;
2)
Велоэргометрда педал айлантириш;
3)
Стептест;
Эргометрик топшириқларни бажаришдаги (вақт, ҳажм, жадаллик) ва яна
физиологик кўрсатгичлар ( кислородни максимал қабул қилиш, юрак томир
уриши, анаэроб алмашинув бўсағаси ва бошқалар) каби кўрсатгичлар тез
бажарилиши вақтида ўлчанади. Ўзига хос ўлчаш усулида тест натижасига кўра
яширин аммо юзага чиқиши мумкин бўлган (потециал) имкониятларнинг амалга
ошиши(сафарбарлиги) даражаси баҳоланади. Ўзига хос ўлчов тестлари, таркибан
мусобақа фаолиятига яқинлиги жиҳатидан гимнастика, якка кураш, спорт
ўйинлари, чанғи сузиш ва бошқа спорт турларида қўлланилади.
Спортчининг тезкорлик, куч ва бошқа жисмоний сифат ривожланиш даражаси
билан ундаги чидамлиликнинг боғлиқлиги мавжуд. Бу муносабатда
чидамлиликнинг абсолют ва нисбий кўрсатгичлари эътиборга олинади.
Чидамлиликнинг абсолют кўрсатгичларида бошқа жисмоний сифатлар ҳисобга
олинмайди, нисбийликда ҳисобга олинади. Мисол: икки назорат иштирокчиси 300
м масофани 51 сонияда югурдилар. Абсолют кўрсатгич (тезлик чидамлилиги)
натижалари бир хил. Лекин улардаги максимал тезлик имкониятларида ҳам
тенглик кузатилганда, қўйилган баҳолар адолатли бўлар эди. Чунки бирида
максимал тезлик 100м га 14,5 с бўлса, иккинчисига 100 м га 15 с қайд этилган.
Биринчисида максимал тезлик имконияти юқори. Демак икки иштирокчидаги
максимал тезлик имкониятларининг фарқланиши, улардаги тезлик имкониятларига
нисбатан чидамлиликнинг ривожланиш даражаларидаги тенгсизлик ҳақиқатга
яқин. Хулоса, биринчи иккинчи иштирокчига қараганда чидамли. Сон жиҳатдан бу
фарқ нисбий кўрсаткичлар билан баҳоланади. Жисмоний тарбия ва спортда
анчагина маълум бўлган чидамлиликнинг нисбий кўрсатгичлари: Тезлик захираси ,
чидамлилик индекси, чидамлилик коэфициентидир.
Do'stlaringiz bilan baham: