9 -sentabr 2021 -yil sportda va yosh avlod jismoniy tarbiyasida innovatsion texnologiyalar respublika



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/209
Sana12.06.2022
Hajmi4,18 Mb.
#657291
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   209
Bog'liq
Конфренция 2021 29 09 БухДУ жисмоний мад

Коммуникатив компетенция
— ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда 
бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала 
маданиятига амал қилишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда жамоада 
самарали ишлай олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси
— медиаманбалардан зарур 
маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан 
самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиа 
маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси
— доимий равишда ўз-ўзини 
жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга 
интилиш, ҳаёт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва 
ҳаётий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-ҳаракатини 
муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини эгаллашни 
назарда тутади. 
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси
— жамиятда бўлаётган воқеа, 
ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг 


фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва фуқаролик 
муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатларини 
шакллантиришни назарда тутади. 
Миллий ва умуммаданий компетенция
— ватанга садоқатли, инсонларга 
меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, бадиий 
ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва соғлом 
турмуш тарзига амал қилиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш 
ҳамда фойдаланиш компетенцияси
— аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда 
шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда 
турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини 
енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб 
келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаёқатларини 
шакллантиришни назарда тутади. Мазкур компетенциялар умумтаълим фанлари 
орқали ўқувчиларда шакллантирилади . 
Шунингдек, ҳар бир умумтаълим фанининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда 
ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам шакллантирилади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, дунёда етакчи мамлакатлар билан баравар 
рақобатлашиш, ташқи ва ички сиёсат юргизишда рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, 
келажакда Янги Ўзбекистон равнақи ва Учинчи ренессанс пойдеворини қуришда 
жонкуяр ва халол мутахассисларни тайёрлаш, шу билан бирга инновацион 
ёндашувларга асосланган узлуксиз таълим тизимини тубдан ўзгартириш бугун ўрта-
умумтаълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчилар, яъни ёшларга боғлиқ. Шундай экан 
уларга сифатли ва самарали билим бериш, тянч ва фанга доир компетенциявий 
ёндашувларга таянган таълим орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, 
коммуникатив ва ахборотлар билан ишлашини таъминлашимиз, миллий ва 
умуммаданий қадриятлар рухида тарбиялашимиз лозим. Бу эса айни дамда таълим 
бераётган 
ўқитувчиларнинг 
компетенциявий 
ёндашув 
асосида 
ўқитиш 
механизмларини жорий этишни талаб этади.

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish