Прогнозлаштиришнинг методлари:
1. Экстраполяция методлари.
2. Тарихий аналогия.
3. Моделлаштириш.
4. Экспертиза усулида баҳолаш.
5. Келажак сценарийлари.
Ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларнинг ривожланиш имкониятларини прогноз қилиш натижаси прогноз ҳисобланади. У келажак у ёки бу муаммоларининг ривожланиши ва уларни ечишнинг мумкин бўлган барча вариантларини, уларнинг бир-бирини истисно этувчи вариантларини, стихияли ва онгли жараёнларни, уларнинг вақт ва кўлам параметрларини аниқлаш имконини беради. Келажакнинг ижтимоий прогнозлар таклиф қилаётган тавсифининг мазмунига қараб, улар инсонни ё унга фаол интилишга, ё унинг юз беришига қарши ҳаракат қилишга, ё уни пассив кутишга даъват этади. Шу сабабли ҳар қандай ижтимоий прогноз илмий билишга доир мазмунни ҳам, муайян мафкуравий вазифани ҳам ўзида бирлаштиради. Бунда билишга доир функция устунлик қилиши ҳам, мафкуравий функция устунлик қилиши ҳам мумкин. Турли прогнозларнинг мазмуни ва вазифасидан келиб чиқиб, уларнинг тўрт асосий типини фарқлаш мумкин.
Қидирув прогнози – ижтимоий объектнинг келажаги қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун тузиладиган прогноз. У ривожланиш қайси йўналишда юз беради, келажакнинг муайян даврида прогноз объектининг ҳолати қандай бўлиши мумкин, деган саволларга жавоб беради.
Норматив прогноз – бошқарувни оптималлаштириш йўлларининг оқилона ташкил этилган таҳлили. Бу прогноз образли қилиб «тескари прогноз» деб аталади, чунки унда ўрганиш тескари йўналишда – келажакдан ҳозирги даврга қараб амалга оширилади. Норматив прогноз қўйилган мақсадларга эришиш ёки қўйилган вазифаларни ечиш учун нима қилиш мумкин ёки керак, деган саволга жавоб беради.
Норматив прогнознинг предмети сифатида ижтимоий жараёнлар хусусиятини бутунлай ўзгартиришга қодир бўлган ғоялар, гипотезалар, фаразлар, ахлоқий меъёрлар, ижтимоий идеаллар, мақсадлар ва мўлжаллар амал қилади.
Аналитик прогноз. У келажакни ўрганишнинг турли методлари ва воситаларининг билишга доир қимматини илмий мақсадларда аниқлаш учун тузилади.
Прогноз-огоҳлантириш. Бу прогноз кишиларни эҳтимол тутилган келажакнинг масалан, юз бериши кутилаётган экологик ҳалокатларнинг олдини олишга мажбур қилиш мақсадида уларнинг онги ва хулқ-атворига бевосита таъсир кўрсатиш учун ишлаб чиқилади.
Шундай қилиб, ижтимоий ҳаётни тартибга солишнинг ижтимоий қонун, зарурият, эҳтиёж, манфаат, муаммо, мақсад, вазифа, идеал, норма, кишилар фаолиятининг тамойили воситаларидан онгли равишда фойдаланиш замирида прогноз қилиш ётади. У билишни амалиёт билан боғловчи бўғин сифатида амал қилади, фаннинг назарияни кундалик ҳаёт билан, билишнинг амалий воқелиги билан узвий боғловчи функцияси ҳисобланади. Илмий бошқариш, хусусан, унинг муҳим функцияларидан бири – режалаштириш прогноз қилишга асосланади. Прогноз қилиш юз бериши муқаррар бўлган ёки эҳтимол тутилган мақбул ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги билимларни ҳам, номақбул ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги билимларни ҳам шакллантиради.
4-савол баёни: Тарбия – аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга, уларнинг онгини, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва дунёқарашини шакллантиришга қаратилган тизимли жараён.
Таълим- таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ва кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятни ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |