6-мавзу: италия фалсафаси пифагорчилар фалсафий таълимоти. Элей фалсафий мактаби 3-боб. Пифагорчилар иттифоқи



Download 80,98 Kb.
bet8/11
Sana08.07.2022
Hajmi80,98 Kb.
#757383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5370578620479704791

Эмпедокл (эр.авв. 5 аср) - “Буюк грек” физикасининг вакили, пифагорчи Филолай ва Элейчи Зенон замондоши Эмпедокл пифагорчилар машғулотларига қатнашган (аъзо сифатида эмас), бироқ эшитган нарсаларини тарқатгани учун, унинг машғулотларга қатнашишини тақиқлайдиган қонун қабул қилишган. Эмпедокл мағрур бўлган, мақтовни суйган, ўзини худо деб ҳис қилган. Худолар уни Олимпда тириклайин қўлга олган деб ўйласин деб, ўлими яқинлашган пайтда Этна кратерига ўзини ташлаган, бироқ вулқон унинг бир оёқ кийимини четга ирғитиб юборган ва шу тариқа Эмпедокл ўйлаган нарса юзага ошмаган. Эмпедокл 2 та фалсафий поэма: “Табиат ҳақида” ва “Тозаланиш” асарлари муаллифи.
Дунёнинг бошланғич асоси сифатида тўртта табиий стихия: ер, сув, олов, ҳавони қабул қилади, барчасини бир бирига тенг деб билади, уларни бир бирига айланмайди деб ҳисоблайди. Мифология таъсирида уларнинг илдизини 4та худо Зевс, Гера, Аид, Нестис билан боғлайди. Оламдаги барча нарсалар-ана шу 4 та илдизни турли дозада қўшилиши натижаси. Масалан, суяк сувнинг икки қисмидан, ернинг икки қисмидан ва оловнинг тшрт қисмидан ташкил топган.
Муҳаббат ва нафрат. Эмпедокл фикрича, “нарсалар илдизлари”, ҳатто олов ҳам пассив. Дунёдаги барча жараёнлар 2 та антогонистик руҳий асослар кураши натижасида мавжуд. Биринчиси Филия- муҳаббат (бошқа номлари Гармония, Қувонч,Афродит), иккинчиси – Нейкос-нафрат ёки қаҳр-ғазаб. Муҳаббат-бирлик ва эзгуликнинг космик сабаби. Нафрат – кўплик ва ёмонликнинг сабаби. Муҳаббат турли жинслиларни бирлаштиради, бир жинслиларни ажратади.
Космик циклнинг тўрт фазаси. Филил ва нейкос ўз курашларида навбатма навбат муҳаббат ғолиб чиқади, нафрат оламдан ташқарига чиқариб юборилади. Бу ҳолатда барча 4 та стихия текис бир ҳил қатнашади. Учинчи фазада нафрат ғалаба қозонади, у билан ҳеч нарса рақобатлаша олмайди. 1 ва 3 фазалар акосмик (яъни космик ҳолат эмас) ҳолатдир. Иккинчи фаза (муҳаббат ва нафратнинг мувозанатда бўлиши) ва тўртинчи фаза (нафрат ва муҳаббат мувозанати) космик ҳолатлардан иборат. Мазкур мувозанатлар турғун эмас, динамик ҳолатда. Улар умумий йўналишга эга: бирлик ва эгилишдан кўплик ва ёвузликка (иккинчи фаза) ҳамда кўплик ва ёвузликдан бирлик ва эзгуликка (тўртинчи фаза) қараб ҳаракатланади.
Инсоният тўртинчи фазада яшайди. Тўртта фаза уйирмали ҳаракат давомида мунтазам равишда алмашиб туради, бу “тақдир иродаси” бўйича амалга ошмайди. Ана шу цикл бўйича Космос мангу такрорланиб туради12. Бироқ Эмпедокл мазкур ташкиллашув бутун мавжудотга хосли ёки космос материянинг абадий ҳаотик (тартибсиз) материя ўртасида бўладими деган саволга аниқ жавоб бермайди.
Иккинчи синтез. Иония фалсафани анъаналарини италия фалсафаси ютуқлари билан қўшган Эмпедокл оламнинг ўзгариши ва ўзгармаслиги тўғрисида бир ҳил гапирган: олам ўз илдизларига кўра “вақт айланаси” чегарасида ўзгармас, бироқ нарсалар даражасида ва “вақт айланаси” иччида ўзгарувчан. Эмпедокл элейчиларнинг борлиқнинг сақланиши қануни эътироф этади.
Метемпсихоз. Эмпедокл жоннинг кўчиши тўғрисидаги орфик пифагор таълимотини қабул қилади. Тирик табиат бирликда, чунки ҳар бир нарсада ақллилик ва фикрлаш элементи бор.
Томология. Фикрнинг моддий асоси – қон бўлиб, унда тўрт элемент турли миқдорда қўшилган. Эмпедокл кундалик билиши ва дунёқарашни фарқ қилади. Дунёқараш предмети яхлитлик бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди, қулоқ билан эшитиб, тушуниб бўлмайди, ақл билан қамраб олиб бўлмайди.
Органик мақсадга мувофиқликни тушунтириш. Эмпедокл биология масалалари билан қизиққан. Эмпедокл бутун тирик организмларнинг келиб чиқиши билан эмас, балки қисмлари, аъзоларининг келиб чиқиши билан қизиққан. Табиат ҳақидаги поэмасида ёзади: кўп бошлар “ўсиб чиққан, уларнинг елкаси бўлмаган, қўллар елкасиз сарсон бўлиб юрган, кўзи пешонасиз дунёни кўриб турган ...”13.
Эмпедоклнинг ёруғлик катта, лекин чекли тезликда тарқалади деган гипотезани илгари сурган.

Download 80,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish