Ўзгарувчиларни инициаллаштириш Баъзан айрим синф атрибутларига маънони синф иштирокчисини тузиш биланоқ ўзлаштириш керак бўлади. Биз мақола синфини тузганимизда, синф атрибутлари (хусусиятлари) маъноларини ўзлаштириш учун махсус функция make_article() дан фойдаландик. Умуман олганда, биз тўғри йўл тутмадик, чунки “велосипед ихтироси” билан шуғулландик. Синф атрибутларининг бошланғич маъноларини бериш учун махсус иккита стандарт усул мавжуд. PHP4да маънони var оператори ёки конструктор функцияси ёрдамида инициаллаштириш мумкин. var ёрдамида фақат констант маъноларни инициаллаштириш мумкин. Констант бўлмаган маъноларни бериш учун объект синфдан ажраб чиққанда ўз-ўзидан ишга тушувчи конструктор фунциясидан фойдаланилади. Конструктор-функция у ифодаланган бутун синфга мос келувчи номга эга бўлиши керак.
Мисол. “мақола” деб номланган объектни тузишда унинг хусусиятларини қуйидагича белгилаш мумкин: муаллифлар – “Камолов” сатрига тенг, номланиш ва қисқа мазмун - $_POST глобал массиви элементларига мос, мақола нашри – мазкур санада.
class Articles { // мақола синфини тузиш
var $title;
var $author = "Камолов";
var $description;
var $published; // синф атрибути маъносини ўзлаштирувчи усул
function Articles(){
$this->title = $_POST["title"];
$this->description = $_POST["description"];
$this ->published = date("Y-m-d");
} } ?>
PHP3 ва PHP4 да конструкторлар ҳар хил ишлашини ҳисобга олиш керак. Функция PHP3 да, агар у синфники каби номга эга бўлса, консртукторга айланади, PHP4 да эса – агар у ифодаланган синфники каби номга эга бўлса шундай бўлади. Бир синф бошқасини кенгайтирганда ва хусусиятларнинг ва база синфлар усулларининг эргашишида усуллар орасидаги фарқ кўриниб турибди. Лекин биз бу ҳақда бироз кейинроқ гапирамиз. PHP5да синф конструктори _construct деб номланади. Бундан ташқари, PHPда деструкторлар – объектни йўқ қилишда ўз-ўзидан ишга тушувчи функциялар пайдо бўлди. PHP5 да функция-деструктор destruct деб номланиши керак бўлади.
16.3. Топшириқ вариантлари:
1. Ўзбекистон спорти веб сайти.
2. Электрон ҳужжат айланиши тизими.
3. Ижтимоий тармоқ сайти.
4. Психодиагностик тест тизими.
5. Мультимедиали тест тизими.
6. Кутубхона ахборот тизими.
7. Масофавий ўқитиш тизими.
8. Ахборот технологиялари тўғрисида форум веб сайти.
9. Ўзбекистон мева-сабсавотлари веб сайти.
10. Тошкент тўйхона–ресторан ҳизматлари веб сайти.
11. Корхона молия тизимини бошқариш ахборот тизими.
12. Ресторан кафелар учун “Мижоз-буюртма” тизими
14. Фото ателье веб сати.
15. Кино афиша ахборот тизими.