3. ТАШКИЛИЙ АСОСЛАР.
Жисмоний маданият тизими ташкилий, бошқарув ва назорат шакллари икки хил:
давлат ва жамоатчилик-ҳаваскорлик кўринишида мавжуд.
Давлат шаклида мактабгача таълим муассасалари, мактабларда, ўрта-махсус ва олий
таълим муассасаларида, армияда, даволаш-профилактик муассасаларида ва ҳ.к.,
тизимли равишда, мажбурий жисмоний машғулотлар кўзда тутилган. Машғулотлар
давлат дастурлари асосида, жадвал ва расмий график асосида ажратилган соатларга
мувофиқ, мутахассис ходимлар (жисмоний тарбия кадрлари) бошқаруви остида
ўтказилади. Жисмоний тарбияни ташкил этиш, амалга ошириш натижалари устидан
давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва шу
билан биргаликда мувофиқ вазирликлар (таълим, соғликни сақлаш, мудофаа, ички
ишлар ва ҳ.к.) таъминлайди. Жамоатчилик-ҳаваскорлик шаклидаги жисмоний
машғулотлар шуғулланувчиларнинг индивидуал қизиқишлари, қобилиятлари ва
эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади. Жамоатчилик-ҳаваскорлик
шаклидаги жисмоний машғулотларнинг ўзига хос хусусияти бўлиб тўлиқ кўнгиллилик
ҳисобланади. Машғулотларнинг давомийлиги шуғулланувчиларнинг индивидуал
мақсадлари, шахсий қизиқишлари ва бўш вақтнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади.
Бошқарувнинг жамоатчилик органларига Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия
қўмитаси, Паралимпия қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари киради.
4. ДАСТУРИЙ МЕЪЁРИЙ
АСОСЛАР
.
Жисмоний маданиятнинг юқори ижтимоий фаол аҳамияти, ушбу соҳа
фаолият юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий асосларни талаб этди. 1992 йил 14
январда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун
мамлакатдаги жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати ва
Ўзбекистон Олимпия ҳаракати тамойилларини белгилайди, жисмоний
маданият ва спорт ташкилотларининг ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий,
ижтимоий асосларини ўрнатади. Ушбу ҳужжат инсонни ҳар томонлама
ривожлантиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, жисмоний ва
маънавий такомиллашишга бўлган эҳтиёжни шакллантиришга, турли хил
спорт турлари билан шуғулланиш учун шароитларни яратишга касалланиш,
салбий одатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.
Фуқароларнинг жисмоний маданият ва спорт билан (шу билан биргаликда
спорт билан касб сифатида) шуғулланиш ҳуқуқи, жисмоний маданият-
соғломлаштирувчи ва спорт йўналишидаги ташкилотларда, жисмоний тарбия
ва спорт жамиятлар, спорт турлари бўйича федерациялар, ассоциациялар,
клублар ва бошқа бирлашмаларда бирлашиш кафолатланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |