187
- “Геодезия”, “Топография” ва “Картографик” фанларини ўрганишда ўқув материаллари
мазмунини ўзлаштиришга талабалар мотивацияси таъминлаш;
- таълим жараёнида ўқитувчи ва талабалар ўртасида шахсга йўналтирилган ўзаро таъсир
амалга ошириш.
Бизнинг фикримизча, картография, топография ва геодезия каби умумкасбий фанлари
ўқитувчиларининг энг муҳим касбий сифатлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: фанни билиш,
талабалар билан алоқа ўрнатиш кўникмаси, машғулотларда ҳамкорлик муҳитини яратиш
қобилияти, яъни педагогик ва методик технологияларга таяниши. У лойиҳаловчилик, конструктив,
мослашувчанлик, ташкилий, коммуникатив, ташхисловчи, амалий, баҳолаш ва рефлексив
кўникмаларига эга бўлиши керак.
Ўқитувчи касбга йўналтирилган ўқитиш технологиясини лойиҳалаштириши ва
конструкциялаши, талабалар билан педагогик алоқани ташкил этишнинг мантиқий асосини
яратиши, ўқитишнинг шакллари, усуллари ва мезонларини аниқлаб бериши, назорат ва ўзини ўзи
назорат қилишни ташкил этиш учун педагогик тестлар ҳамда тест топшириқларини
шакллантириши керак бўлади. Шундай қилиб, ўқитувчи фаолиятининг мазмуни ижодий
характерга эга бўлиб, ундан интеграциялашган билимлар ва касбий ўсишни доимий равишда
янгилаб туриш талаб этилади.
Кўп йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчиларнинг кўпинча ўқитиш назарияси ва амалиёти
соҳасидаги янги таълим технологияларидан анча йироқлиги ва консерватив фикрлаши туфайли
уларнинг аҳамиятини тушунмайдилар. Баъзан эса, улар янги технологияларнинг педагогик
имкониятларига нисбатан шубҳалар билан қараладиган таълимга инновацион ёндашувларни
ишлаб чиқишда психологик тўсиқни бошидан кечирадилар.
Касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясини ўқув жараёнига муваффақиятли жорий этиш
ошириш учун нафақат ўқитувчиларнинг, балки талабаларнинг тайёргарлиги ҳам муҳим
ҳисобланади.
Картография ва геодезия каби умумкасбий фанларни ўқитиш жараёнида педагогик ўзаро
таъсирлашувни ташкил этишда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатлар тизими шахсга
йўналтирилган ёндашув тамойилларига асосланади. Унинг моҳияти талабаларга уларнинг
қобилиятлари, мойиллиги, қадриятли йўналиши, қизиқишлари ва субъектив тажрибасига таяниб
билиш ва ўқув фаолиятда ўзини намоён қилиш имкониятларига таянишни таъминлашдан иборат.
Ушбу ёндашувнинг ўзига хос хусусиятлари бу ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги
фаолиятини, улар ўртасидаги ўзаро таъсир ва муносабатларнинг махсус турини амалга ошириш
ҳисоби, бу фаолиятнинг мазмуни ва мақсадлари бирлиги асосида яратиладиган, шахсий
кўрсаткичларни ривожлантиришнинг энг муҳим шарти бўлиб хизмат қиладиган ўзаро таъсир ва
муносабатларнинг махсус тури.
Касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясидан фойдаланиб, картография ва геодезия каби
умумкасбий фанларини ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти
қуйидагиларга имкон берадиган педагогик вазиятларни яратишни кўзда тутади: ўқув жараёнининг
барча иштирокчиларини мунозарага фаол жалб қилиш; ҳар бир иштирокчининг шахсини, унинг
фикри, шахсий қизиқишлари, интилишлари, шахсий ўсиш истиқболларини тан олиш ва қабул
қилиш. Бундай ўзаро таъсир талабанинг индивидуал қобилиятига, уларнинг максимал намоён
бўлишига мос келади. У ҳамкорликка асосланади ва ўқитувчининг белгиланган ўқув мақсадларига
эришиш учун мақбул педагогик ечимларни ижодий изланишини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: