3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet211/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   277
Bog'liq
ДХН

Қадимги Бобил давлати. Месопотамиянинг жанубий қисми (Иккидарё оралиғи)да, яъни форс қўлтиғининг Дажла ва Фрот дарёлари оралиғида ҳам дастлабки тараққиёт экин майдонлари ўзлаштириш ва сувдан самарали фойдаланиш йўлида рўй берган. Пировард натижада Дажла ва Фрот дарёлари водийси серҳосил мамлакатга айланган. Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчиликнинг ривожлана бориши аҳолининг тез ўсишига олиб келган. Катта қишлоқлар пайдо бўлган. Улардан баъзилари катталашиб, деворлар билан ўралган шаҳарларга айланган. Шу тариқа милоддан аввалги IV минг йилликнинг охири - II минг йилликнинг бошларида биринчи шаҳар-давлатлар вужудга кела бошлаган. Милоддан аввалги III минг йилликнинг иккинчи чорагида Уруқ, Киш, Ур, Лагаш каби давлатчалар аҳолиси анча кўпайган.
Ибтидоий жамоадан қишлоқ жамоасига ўтишда қулдорлик тузуми шакллана бошлади. Ибодатхона ерларининг жамоа ерлари- дан ажралиб чиқиши натижасида подшо-черков ерлари ташкил топган. Қишлоқ жамоа бошқарувидан шаҳарларда маъмурий аппарат ўсиб чиққан. У ижтимоий соҳа вазифаларининг мураккаблашиши билан ер, хўжалик ва жамоат ишларининг ҳисобини юритган. Шу билан у бошқа қишлоқ жамоаларига нисбатан хилма-хил бошқарув- чилик вазифаларини амалга оширувчи шаҳар-давлатлар аппарати бўлиб қолган.
Шаҳар-давлатлар дастлаб жанубий қисмдаги шумерлар ва аккад (семит, сомий)лар қабилавий гуруҳларида вужудга келган. Келиб жойлашган турли қабилалар гуруҳлари батамом қўшилиб кетган. Шумер цивилизациясининг биринчи маркази Уруқ бўлган, аккад- семитларнинг шаҳарлари ичида энг қадимийси эса Аккад бўлган.
Иккидарё оралиғининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожла- нишига атрофидаги кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилаларнинг ҳам таъсири кузатилган. Иккидарё оралиғида мамлакатда ўз таъсирини ўрнатиш учун шаҳар-давлатлар ўртасида урушлар бошланиб кетган.
Милоддан аввалги XXVIII-XXVII асрларда Киш шаҳар-давлати юксалиб, унинг ҳукмдори биринчи бўлиб «лугал» (катта одам, хўжайин) деган унвон олади. XXVII асрда Уруқ ҳокими Г илгамиш Киш қўшинини енгиб, Лагаш, Ниппур ва бошқа шаҳар-давлатларни бўйсундирган. Кейинги даврларда ҳокимият қўлдан-қўлга ўтиб тур- ган. Милоддан аввалги XIV асрнинг охирида Аккад давлатининг асосчиси Саргон I томонидан Форс қўлтиғидаги Элам, бутун Месо­потамия ва Олд Осиёни ўз ичига олган жануби-ғарбий Осиёдаги энг йирик дастлабки марказлашган аккад-шумер давлати барпо этилган.
У 120 йил яшаган (мил. ав. 2200 йилгача).
Милоддан аввалги III минг йилликнинг охири - II минг йиллик- нинг бошларида иккидарё оралиғида сиёсий тарқоқлик ҳукм суради. Оралиқ даврда Ур шаҳри томонидан яна бирлаштирилади. Урнинг

  1. сулоласи даврида Ур-Намму Қонунномаси қабул қилинган.

Бу вақтда Бобил каби мустақил давлатлар фаолият кўрсатган.
о
Узаро урушларда Бобил ғолиб чиқиб аморийлар сулоласига асос солинган. Қадимги Бобил22 Иккидарё оралиғи тарихида чуқур из қолдирган.
Бобил подшолигининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий равнақ топган вақти подшо Хаммурапи даврига (мил. ав. 1792-1750 йй.) тўғри келади. У ҳудуди жиҳатдан водийнинг катта қисмини ўз ичига олган кенг ҳудудда жойлашган. Бироқ мустаҳкам бўлмаган. Хаммурапи вафотидан сўнг сиёсий инқироз даври кузатилади. 1595 йилда хеттлар ва касситлар томонидан тугатилади. Милоддан аввалги II минг йилликнинг ўрталарида (мил. ав. 1518-1204 йй.) касситлар сулоласи қарор топади.
Бобилнинг янгидан юксалиши милоддан аввалги VII-VI аср- ларга тўғри келади. Милоддан аввалги 626-539 йилгача қудратли давлат бўлиб ҳукм суради. Сўнгра давлат кучсизлиниши натижасида эронийлар шоҳи Кайхусрав томонидан бутун Месопотамия босиб олинган ва янги Бобил подшолиги тугатилган. Бобил милоддан аввалги VI-IV асрларда эронликларга, IV асрнинг 30 йилларидан бошлаб юнон-македонияликларга, сўнг салавкийларга тобе бўлиб қолган.
Жамиятда ҳар бир кишининг аниқ ўрни белгиланган. Бутун аҳоли аввало эркин кишилар ва қуллар (вардум)га бўлинган. Қулдор- чилик муносабатлари қонун (Ур-Намму ва Хаммурапи қонунлари) билан белгиланган. Қуллар подшо қуллари, ибодатхона қуллари ва хусусий эгаликдаги тоифаларга бўлинган. Эркин киши ва чўри, қул ва эркин аёл оила қуриши мумкин бўлиб, туғилган болалар эркин ҳисобланган. Қарздор уч йилгача қулга айлантирилиши мумкин.
Эркин аҳоли ўз навбатида тўла ҳуқуқли ва тўла ҳуқуқли бўлмаган фуқароларга ажратилган. Тўла ҳуқуқли фуқаролар (авилум

  • одам, эр киши) аҳолининг асосий оммасини ва қўшиннинг асосий қисмини ташкил этган.

Ижтимоий тузумда ҳарбийлар, «мушкенумлар (бўйсундирил- ганлар, аккад тилида «майда кишилар»), сарой хизматчилари (коҳинлар), давлат манфаати учун молиявий-савдо фаолияти билан шуғулланувчи (тамкар)лар, ҳунарманд (мутахассис)лар ҳам алоҳида тоифаларни ташкил этган. Мушкенумлар авилумга нисбатан қуйи поғонада турган. Манбаларда келтирилишича, улар босиб олинган давлатлар аҳолиси бўлиши мумкин.
Қадимги Бобил подшолиги марказлашган давлат бўлган. Подшо қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ҳокимиятига эгалик қилган. У худонинг ноиби ва хизматчиси ҳисобланган. Унинг ҳокимияти кучли руҳонийлар ва бой шаҳарлар томонидан чекланган. Учта муқаддас шаҳар - Ниппур, Сиппар ва Бобил имтиёзли ёрлиқларга эга бўлишган. Уларнинг фуқароларига нисбатан подшо ҳуқуқлари чегараланган. Бироқ Хаммурапи қонунлари подшо ҳокимиятига нисбатан чекловлар кўзда тутилмаган.
Давлат аппарати подшо томонидан бошқарилган. Улар ўзларига маъқул ва қулай бошқарув механизмини ташкил этганлар. Бунга эса барча, ҳатто энг кичик ишларга шахсан эътибор бериш йўли билан эришганлар. Барча бошқарув ишлари саройда тўпланиб, сарой бошқарув тизими амал қилган.
Бизгача Хаммурапининг 60 га яқин буйруқ-фармойишлари етиб келган. Бу даврда савдогар-тамкарлар подшо айғоқчиларига айлан- тирилган.
Давлатда подшодан кейин нубанда (вазир) турган. У аҳолининг мажбурияти билан боғлиқ деярли барча ташкилий ишлар (қурилиш, уруш, деҳқончилик)ни юритган.
Подшо ҳузурида яна бир бошқа ҳукмдор - исакку (ноиб), яъни кўп шаҳарлар ҳокими пайдо бўлган. Шу билан бирга, олий ва марказий мансабдор шахслардан яна саройбон, бош ҳарбий бошлиқ кабилар бўлган. Сарой бошқарувида хазиначи, сарой дастурхончиси, мирзалар ҳам фаолият олиб борган. Шунингдек, маълум даражада иштирок этадиган турли даражадаги коҳинлар, агентлар, судьялар, омборхона қўриқчилари, кузатувчи ва бошқалар ҳам мавжуд бўлган.
Давлат бошқаруви органлари тизимида марказий ва маҳаллий бошқарув органларига ажратилган.
Мамлакат ҳудуди вилоятларга бўлинган. Илгари вилоят - шаҳар-давлатлар тепасида патесилар турган. Подшолар кейинги даврларда уларнинг ўрнида ўзларига бўйсунувчи - шакканақу деб аталувчи коҳин-ноибларни тайинлаганлар. Улар ўз ҳудудида солиқ йиғиш, тартибни сақлаш ва халқ лашкарини чақиришга масъул бўлган. Алоҳида шаҳарлар ҳокимлари - рабианумлар бўлишган. Жойларда жамоанинг ўзини ўзи бошқариш органлари сақланиб қолган. Жамоа ҳудуди кичик ҳудудий бирлик - қишлоқни ташкил этган. Оқсоқоллар жойларда маъмурий, молиявий ва суд ҳокимиятини амалга оширганлар.
Хаммурапи даврига қадар ибодатхона ва жамоа судлари суд тизимида асосий ўрин тутган. Уларда ибодатхона кенгашлари, жамоа мажлислари ёки жамоа судлари ҳайъатлари майдонга чиққан.
Суд тизимида олий судья (подшолик судлари) анча эрта шаклланган. Кейинчалик у асосий ўрин эгаллайди. Улар барча катта шаҳарларда жорий этилган. Асосан подшо одамлари ва мулкига тегишли ишларни кўриб ҳал этишган. Подшо олий судья бўлиб, ҳукм қилинганларни афв этиш ҳуқуқига эга бўлган. Умумий назоратни у олиб борган. Деярли ҳамма ерда подшо ноиблари жиноятчиларни судга чақириш, қамоққа олиш ва қидириш каби ишларини амалга оширишлари мумкин бўлган.
Дастлабки даврларда лашкарлар эркин жамоачи деҳқонлардан иборат бўлган. Улар уруш вақтларида қурол-яроғи билан келишган. Бу тартиб кейинги даврларда ҳам сақланган. Жаҳон тарихида биринчи марта аккад подшоси Саргон (мил. ав. 2316-2261йй.) 5400 та профессионал жангчи (редум, баирум)дан иборат доимий армия тузган. У ички ва ташқи хавфсизликни сақлашга жалб этилган. Қўшин билан боғлиқ масалалар ҳам Хаммурапи қонунларида ўз аксини топган. Жангчининг хизмати умрбод ҳисобланган. Одатда, жангчидан кейин ўғли унинг ўрнига хизматга жалб этиб келинган.
Ҳарбий бошлиқлар (декум ва лубуттум) қўшиндан ўзбошимча ҳаракат қила олмаган. Қўшин камончилар, оғир қуролланган пиёдалар, аравали жангчилардан тузилган. Ҳарбийлар мунтазам тақдирланган, мажбуриятлар ва солиқлардан озод этилган. Профессионал жангчилар миршаблик вазифаларини ҳам бажарганлар.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish