3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


-БОБ. Давлат тушунчаси, белгилари, моҳияти ва типлари



Download 1,42 Mb.
bet18/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   277
Bog'liq
ДХН

3-БОБ. Давлат тушунчаси, белгилари, моҳияти ва типлари

3.1. Давлат тушунчаси ва белгилари....


3.2. Давлат моҳиятига ёндашувлар....
3.3 .Давлат типларига ёндашувлар....

3.1. Давлат тушунчаси ва белгилари....

Инсоният ривожланиш тарихи мобайнида марказий ҳодиса ва турли мамлакатлар сиёсий ҳаётида, сиёсий назарияси ва амалиётида энг асосий тушунча ҳисобланган давлат институт ёки ташкилот сифатида ҳар доим давлат мавжуд бўлишидан олдинги ҳамда у билан бирга мавжуд бўлган нодавлат институтлар ва ташкилотлардан ўзининг махсус белгилари ва хусусиятлари билан фарқ қилган. Бундан белгиларни аниқлаш ва ўрганиш нафақат ўз давлатмиз, балки ўзга давлатлар сиёсий ўтмишини ва ҳозирги даврини янада чуқурроқ ва ҳар томонлама тушунишга йўл очади.


Инсоният тархида давлатнинг асосий белгилари тўғрисида кўплаб ҳар хил тассаввурлар вужудга келган. Ўтмишнинг турли даврлари буюк донишмандлари ва сиёсий арбоблари томонидан қолдирилган жуда кўплаб фикр ва мулоҳазалар шундан далолатдир.
Бу ҳолат давлатнинг тушунчаси, белгиларини, моҳиятини, функцияларини ва бошқа масалаларини очиб бериш вазифаси - ўта мураккаб эканлигидан дало лат беради.
Масалан, қадимги грек файласуфи ва олими Демократ умумманзур наф ва адолатнинг давлатда ифода этилишини унинг ўзига хос белгиси, деб ҳисоблаган. «Яхши бошқариладиган давлат, - деб ёзади Демократ, - буюк таянчдир, у бир бутунлигича мавжуд бўлса, ҳамма нарса сақланади (яшайди), агар ҳалокатга учраса, у билан бирга ҳамма ҳалокатга учрайди».
Машҳур нотиқ, давлат арбоби ва донишманд Цицерон давлатни «халққа лойиқ» юмуш, деб қараган.
Уйғониш даврининг буюк дарғаси Н.Макиавелли давлат тимсолида жамиятнинг сиёсий ҳолатини тассаввур этган. Бунинг маъноси шу бўлганки, унда ҳокимият юритувчилар билан унга бўйсинувчилар ўртасида муносабатлар ўрнатилган ва амалга оширилиб турилган. Бундай давлатда адлия органалари ва қонунлар мавжуд бўлган. Унда у ёки бу тартибда ташкил этилган сиёсий ҳокимият амалда бўлган. «Одамлар устидан ҳокимиятга эга бўлган ва ҳокимият юритаётган барча давлатлар, барча зўр юртлар моҳияти ёки республика, ёки якка ҳокимият томонидан бошқариладиган давлат бўлган»,- деб ёзган Н.Макиавелли ўзининг «Ҳукмдор» деган машҳур асарида.
Бизнинг асрларимизда яратилган сиёсий-юридик адабиётларда ҳам «давлат» атамасига тааллуқли кўплаб тушунчалар мавжуд. Уни «муайян ҳуқуқ тартиботни қўриқлаш учун хизмат қиладиган табиий вужудга келган ҳокимият юритувчи ташкилот» (Л.Гумплович); «тегишли олий ҳокимият паноҳидаги умуминсоний адолат принципига асосланган ижтимоий гуруҳларнинг иттифоқи» (Л.Тихомиров); «мустақил ҳокимиятни амалга ошираётган ва, албатта, муайян ҳудуддаги одамлар иттифоқи» (Е.Трубецкой); «Ҳуқуқ асосида ташкил этилган, ягона ҳудудга ҳукмронлик ва ягона ҳокимиятга бўйсинишга бирлашган одамлар иттифоқи» (И.Ильин); «давлат одамлар хулқ ат ворини қатьий ҳуқуқий нормалар ёрдамида мажбурий тартибга солишдан иборат функцияни бажарувчи мураккаб ижтимоий ҳодисадир» (Ҳ.Одилқориев), деган тушунишлар мавжуд.
Таниқли давлатшунос Л.Дюги давлатнинг 4 та элементини ажратиб кўрсатади:

    1. индивидларнинг иттифоқини;

    2. маълум ҳудудда бирлашганликни;

    3. мустақил (суверен) ҳокимиятнинг мавжудлигини;

    4. ҳукуматни.

Г.Ф.Шершеневичнинг ёзишича, "Давлат унинг номи билан бирга битта ҳокимиятга бўйсунган, маълум ҳудудда жойлашган кишиларнинг иттифоқи" тушунилади.
Давлатга таъриф беришга К.Маркс ва Ф.Энгельслар ҳам бир неча бор эътибор беришган. Ф.Энгельс давлатга қисқача шундай таъриф берган: "давлат – бир синфнинг иккинчи синф устидан эзиш учун ишлатиладиган машинасидан бошқа нарса эмас".
Бундан ташқари, таниқли австриялик юрист, ҳуқуқий нормативизм назарияси асосчиси Ганс Кельзен таъкидлашича, «давлат» тушунчасини таърифлашнинг мураккаб томонлари мавжуд бўлиб, одатда мазкур атама билан ҳаётда турли хил предмет ва ҳодисалар ифодаланади». (Кельзен Г. 181-бет.) Ўзбек тилида давлат деганда «бойлик», «ҳокимият», «қонун» ва ҳ.к.лар тушинилишини эслаш лозим.
“Давлат фақат ҳуқуқий ҳодиса, юридик шахс, уюшма сифатида назарда тутилади. Бинобарин, уюшманинг табиати олдинги таърифи билан принципал аниқланади. Давлат бошқа уюшмалардан қандай фарқ қилинади, деган савол туғилади. Давлат корпорациялари норматив тизимининг негизида хар хиллик ётади. Давлат милий ҳуқуқ тизими томонидан (халқаро ҳуқуқдан фарқли равишда) яратилган жамиятдир. Юридик шахс сифатида давлат жамиятнинг ташкил этувчи миллий ҳуқуқий тизимидир. Юридик нуқтаи назардан давлатнинг муаммоси миллий ҳуқуқий тизимнинг муаммоси каби ўртага чиқади”. (H.Kelzin.Genera theory of law and state.- Cambridge. Massachusetis. Harvard University Press).
Г.Кельзеннинг фикрича, давлат тушунчаси қандай маъноларда қўлланилиши мумкин?
Биринчидан, юридик маънода. Давлат, - деб таъкидлаган эди Г.Кельзен, - фақат «соф юридик нуқтаи назардан» қаралиши мумкин. У юридик шахс сифатида, «ҳуқуқий феномен», ўзига хос корпорация каби намоён бўлиши мумкин. Давлат бошқа корпорациялардан «миллат ёки мамлакат ҳуқуқий мазмуни миқёсида белгиланганлиги» билан фарқ қилади. Шу маънода юридик нуқтаи назардан давлат муаммолари кўп маънода миллий ҳуқуқий тартиб муаммолари каби намоён бўлади (Кельзен Г. 181-бет.).
Давлатни Г.Кельзеннинг фикрича юридик феномен, деб қараш «у билан ҳуқуқ ўртасидаги муносабатни айни ҳуқуқ ва индивидуум ўртасидаги муносабатларга ўхшатиш», деб тушунишни тақоза этади. Бу дегани, - дейди у, - давлат ҳуқуқни таъсис этиши ёки санкциялашига қарамасдан, «ўз хулқ-атворида ва ҳаракатларида ҳуқуқ билан боғлиқ» индивиддек бўлиши лозим.
Иккинчидан, давлат тушунчаси социологик маънода ишлатилиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат бирор бир «социологик умумийлик», «ўзининг ҳуқуқий тартиби ва ҳуқуқий ҳақиқатидан қатьий назар мавжуд бўлган ижтимоий ҳаққонийлик», деб қаралиши керак. Давлатда қарорлар қабул қиладиган «бир қанча қўмондонлик нуқталари» бўлгани учун унда ижтимоий муносабатлар жуда кўп бўлади ва шунга яраша ҳисобсиз бошқарув ва бўйсиниш актларининг мавжуд бўлиши бундай давлатни социологик давлат, деб аташга асос бўлади (Г.Кельзен, 189-бет.). Ўзбекистонда ҳам қонунлар, фармонлар, қарорлар, фармойишлар ва ҳ.к.лар чиқарувчи марказий ва маҳаллий давлат органлари мавжудлигини инобатга олиб, уни Г.Кельзендек социологик тарзда тушуниш масалани олға суриш мумкин.
Учинчидан, давлат тушунчаси тирик, «табиий организмдек» таърифланиши мумкин. Давлат тушунчасига бундай ёндашиш Г.Кельзенгача яшаган олимлар томонидан таклиф этилган ва у Г.Кельзен томонидан маъқулланган. Бунда бутун ижтимоий ҳаёт биологик қонуниятлар билан тенглаштирилган. Жамият тирик организмдек тассаввур этилади. Давлат эса «ҳозирда яшовчилар ва келажакда туғилувчиларнинг фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қиладиган ягона институтдир».1
Тўртинчидан, Г.Кельзен ва унинг тарафдорлари-нормативистлар томонидан давлат «нормалар тизими», «давлат-ташкилий жамият» ёки «давлат-ҳокимият» каби таърифланади. Давлат сиёсий характер касб этади, деб ёзган эди Г.Кельзен. Уни сиёсий ташкилот, деб аташимизга энг биринчи сабаб, у «куч ишлатиш тартибини белгилайди, чунки у куч ишлатиш монополиясига эга». (Г.Кельзен, 190-бет.)
Давлатга тариф беришда олимлар халқ, сиёсий ҳокимият ва ҳудудни унинг ўзига хос аломатлари сифатида ажратиб кўрсатганлар. Кенг маънода олиб қараганда улар давлат деганда бир ҳокимият остида ҳамда битта ҳудуд доирасидаги одамларнинг бирлашмасини тушунганлар. Бу умуман олганда тўғри ёндашиш. Лекин давлатга тариф беришда битта нарсани ёддан чиқармаслик керак: гап шундаки, давлатлар тарихида ва ҳозирги замон давлатлари ривожланишида барча халқнинг ёки фуқаролар кўпчилигининг иродасини ифодаламайдиган, амалда айрим синфлар, гуруҳлар, элита, миллатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган давлатлар ҳам мавжуд. Шу боисдан ҳам давлат тушунчасига тўхталганда шу ҳолатга эътибор бериш лозим. Шу ҳолатдан келиб чиқиб дунё давлатлари мисолида давлатнинг тушунчаси жуда умумий бўлиб, унда халқ (одамлар) факторига урғу бермаслик керак. Бунда давлат – битта ҳудуд доирасида асосан аниқ синфий, умуминсоний, диний, миллий ва бошқа манфаатларни амалга оширишга кўмаклашадиган сиёсий ҳокимият ташкилотидир (Матузов Н.И., Малько А.В.).
Аммо, бундай умумий таъриф халққа таянган, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари устун бўлган давлатларнинг тушунчасини беришга етарли бўлмайди. Айрим давлатлар (масалан, Ўзбекистон Республикаси) мисолида бундай таърифга таяниш хато ҳам бўлар эди. Чунки, уларда давлатнинг синфий, диний, титул (асосий) миллат манфаатларига хизмат қилиши, деган гап бўлмайди. Шу боисдан ҳам бундай давлатларнинг таърифи бошқача бўлади. Бизнингча, давлат – бир ҳудудга бирлашган одамлар (халқ)нинг ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қиладиган ҳамда ўзаро алоқадорлик (маъсуллик) асосида сиёсий ҳокимият ва бошқарувни амалга оширадиган сиёсий ташкилотдир. Демак, давлатга берилган икки хил таърифдан хулоса қилиш мумкинки, дунёнинг барча давлатларини бир хилда тушуниб бўлмайди.
Давлат бутун жамият ва унинг барча фуқароларининг сиёсий ташкилотидир. У муҳим ижтимоий ишларни бошқаради, жамиятнинг бир бутунлигини таъминлайди, жамият учун ҳаётий муҳим бўлган функцияларни бажаради.Шу билан бир вақтда давлат (асосан ҳуқуқий давлат) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, жамиятда мустаҳкам ва инсонпарвар бўлган ҳуқуқ тартиботни қўллаб-қувватлашга чақирилган.
Давлат жамиятдан ажралиб чиққан ва унинг ижтимоий-иқтисодий негизига, ананаларига, маданиятига асосланган суверен оммавий ҳокимиятнинг сиёсий ташкил этилишидир. Шу маънода давлат жамиятга мос келмайди, балки унга нисбатан бошқарув тизими ролини бажаради.
Давлат тушунчаси, унга бериладиган тавсиф давлатнинг белгиларини очиб бериш жараёнида янада аниқроқ ўз ифодасини топади.
Давлат белгиларининг таҳлили у тўғрисидаги билимларни чуқурлаштиради, уни жамиятнинг ҳеч қандай бошқа ташкилий шакли билан алмаштириб бўлмаслигини ва давлатни муҳим ижтимоий-сиёсий институт эканлигини аниқ кўрсатиб беради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish