3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқнинг маъносини аниқлаш ва тушуниш



Download 1,42 Mb.
bet154/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқнинг маъносини аниқлаш ва тушуниш, яъни шахснинг ҳуқуқ нормасини англаш ва ўрганиш жараёнидир. Бунда шахс ҳуқуқ ҳақидаги дастлабки тасаввурга эга бўлади, у ҳақидаги мавжуд маълумотларниўзлаштиради.
Ҳуқуқ нормасининг мазмунини тушунтириб бериш–
ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мужассамланган давлат иродасини ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа иштирокчиларига баён этиш ва тушунтиришга қаратилган махсус фаолиятидир.
«Шарҳлаш – тушунтириш» фаолияти шарҳловчи шахс «ўзи учун» ҳуқуқ мазмунини аниқлаб олганидан сўнггина амалга оши- рилиши мумкин. Тушунтириш, биринчидан изоҳлашнинг ақлий жараёни сифатида, иккинчидан, ҳужжатни (қарор, йўриқнома ва ҳ.к.) таҳлил этиш кўринишида намоён бўлади. Тушунтиришнинг мақсади – шарҳланаётган нормаларнинг мазмунини ёритиш, ҳуқуқ талабларини аниқлантириш йўли билан уларнинг мазмуни- ни оғзаки ёки ёзма талқин этишдан иборат.
Тушунтиришнинг ташқи кўринишидан қатъи назар, у ҳуқу- қий нормаларни мазмунига кўра муҳокама қилиш ва баҳолашни ўз ичига олади. Бу муҳокама ва баҳолашлар шарҳланаётган нор- маларнинг мазмунига қўшимча аниқликлар киритишнинг асосий усулидир. Юрист – амалиётчилар давлат органлари томонидан чиқарилган шарҳлаш ҳужжатларидан тез-тез фойдаланадилар. Ваколатли органлар томонидан чиқариладиган бу турдаги тушун- тиришлардан фойдаланиш ҳуқуқий нормаларни тўғри қўллаш- нинг шарти ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш деганда, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат ташкилотлари ва алоҳида фуқароларнинг ҳуқуқ нормалари мазмунини аниқлашга, уларда ифодаланган давлат ҳокимияти иродаси мазмунини тушунтириб беришга қаратилган махсус фаолияти тушунилади.
Шарҳлашнинг бошқа турларидан фарқли равишда ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш махсус фаолият бўлиб, у қуйидаги бир қатор жиҳатлар билан тавсифланади:
биринчидан, мазкур фаолият натижасида ҳар қандай ёзма манбаларнинг эмас, балки ҳуқуқий ҳужжатларнинг, яъни ҳуқуқ нормаларининг мазмун моҳияти шарҳланади;
иккинчидан, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ўз олдига ҳуқуқий кўрсатмаларни тадбиқ этишни мақсад қилиб қўйган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурий шарти сифатида майдонга чиқади;
учинчидан, қонунда белгиланган ҳолларда мазкур фаолият ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади;
тўртинчидан, шарҳлаш натижалари, агар уларга мажбурийлик туси бериладиган бўлса, махсус ҳуқуқий (шарҳлаш) ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилади.
Шарҳлаш энг умумий ва мавҳум табиатга эга бўлган ҳуқуқ нормаларини, жамиятда вужудга келувчи алоҳида муносабатларга татбиқ этиш эҳтиёжи туфайли юзага келади. Проф. С.С.Алексеев- нинг фикрича, қонун чиқарувчи идора норматив кўрсатмаларни шакллантирар экан, келажакка, ижтимоий ҳаётда вужудга кели- ши эҳтимол тутиладиган ўзгаришларни назарда тутади. Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаларини, айниқса, юксак норматив умумлашган- лик даражаси билан ажралиб турувчи нормаларни амалга оши- ришда, уларни айрим олинган алоҳида ҳодисага нисбатан қўллаш- да бу нормаларни шарҳлаш зарурати юзага келади. Ҳуқуқни шарҳлаш натижасида унинг мазмуни, ижтимоий вазифаси, амалий аҳамияти аниқланади, англаб етилади ва тушунтириб берилади.
Шарҳлашнинг мақсади қонун чиқарувчи идоранинг ҳуқуқ нормасида мужассамлашган иродасини, ушбу норма билан боғ- лиқ деб ҳисоблаган тасаввурлар ва тушунчаларни ифодалашдан иборат. Шарҳлашнинг асосий вазифаси қонун чиқарувчи идора қонунчилик ҳужжатида баён этган қоиданинг мазмунини очиб беришдир. Ҳуқуқнинг мазмунини аниқлаш шарҳлашнинг махсус усул ва йўлларини қўллаш орқали амалга оширилади. Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнидаги сўз ва ибора- ларни грамматик, мантиқий ва юридик жиҳатдан талқин этиш шарҳловчи субъектдан ижодий ва илмий ёндашувни талаб қила- ди. Ҳуқуқни шарҳлашнинг амалий аҳамияти кўпроқ суд, про- куратура, ички ишлар органлари каби ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан шуғулланувчи давлат идоралари учун муҳимроқдир, зеро, улар кундалик фаолиятида ҳуқуққа оид масалалар билан бевосита шуғулланади ҳамда ҳуқуқ нормаларини тўғри татбиқ этилиши учун масъулдирлар.
Яқин ўтмишда фақат мазмуни мавҳум бўлган қонунлар шарҳланиши керак деб ҳисобланиб, янги қонунларни шарҳлаш тақиқлаб қўйилган. Академик В.С.Нерсесянцнинг фикрича, агар шарҳловчи субъект томонидан шарҳлаш ёрдамида янги қоида ўрнатилмаса, у ўзгартирилмаса ёки бекор этилмаса шарҳлашни чеклаб қўйиш керак эмас. Ҳуқуқнинг мазмуни қонун сифатида расмийлаштиришдан олдин тушуниб олиниши; худди шунингдек алоҳида ҳуқуқ нормасининг мазмуни, у татбиқ этилишидан олдин аниқланиши шарт.1

22.2. Шархлашнинг субъектлар бўйича турлари



Ҳуқуқни шарҳлашнинг турлари тўғрисидаги масала ҳуқуқни тушунтириш фаолиятининг натижалари ва шарҳлаш ҳужжатлари- нинг юридик табиатига оид масалалар жумласига киради. Ҳуқу- қий нормаларнинг мазмунини тушунтиришнинг муайян натижа- лари шарҳланаётган ҳужжатлар ҳисобланади. Уларнинг амалиёт учун юридик аҳамияти шарҳлаш субъектларининг ваколатлари- дан келиб чиқади. Ҳуқуқий нормаларни шарҳлашда шарҳловчи субъектларнинг роли катта.
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш ваколатига эга бўлган субъектлар қуйидагилардан иборат: давлат ҳокимияти вакиллик органлари, давлат бошқаруви органлари, суд органлари, прокуратура ва бошқа органлар, жамоат бирлашма- лари, мансабдор шахслар ва фуқаролар. Мазкур субъектлар ҳуқу- қий нормаларни шарҳлаганда уларнинг мазмунини тўғри тушу- ниб, ҳуқуқий нормаларни ҳаётга татбиқ этади.
Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш уни амалга оширадиган субъ- ектига қараб икки турга бўлинади: расмий шарҳлаш; норасмий шарҳлаш.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish