3-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари


-маъруза: Портландцемент хамирининг ва тошининг хусусиятлари ва хоссалари



Download 2,65 Mb.
bet16/49
Sana07.04.2022
Hajmi2,65 Mb.
#535396
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
2 5458741401279794767

13-маъруза: Портландцемент хамирининг ва тошининг хусусиятлари ва хоссалари

Режа: 1. Портландцемент хамирининг хусусиятлари ва хоссалари.


2. Портландцемент тошининг хусусиятлари ва хоссалари.

Цементтошни В. И. Юнг цементнинг гидротланган гил ва кристалл маҳсулотлари ҳамда клинкернинг гидротланмаган доначаларидан иборат микробетон сифатида тасаввур қилган.


Цемент сув билан таьсирлашганда асосан кальций гидросиликатидан ташкил топган ва Са(ОН)2 нинг йирик кристаллари сингдирилган гель кўринишидаги масса хосил бўлади. Цемент қоришмаси қовушқок-эластик, структураланган паста тикстрон тузумларига киради. Цемент қоришмаси учун структуравий қовушқоқлик, пластик мустаҳкамлик, иссиқлик ажралиши, кенгайиш ва бошкалар характерлидир. Структуравий қовушқоқлик кўп жихатдан цементнинг хусуситяларига, концентрациясига, хароратига суспензиянинг сақлаб туриш давомийлигига, сув цемент нисбатига ва қоришманинг сақлаб туриш муддатига боғлик бўлади.
Сирти актив моддалар (САМ) қовушқоқликни камайтиради, трепел, опока, диатомит киритиш эса орттиради. Цемент қоришмасининг қотишида структуравий қовушқоқлик кескин ортади. Бундай қоришма маьлум пластик мустаҳкамликка эга бўлиб қолади. Бу пластик мустаҳкамлик қоришмага МДД да тайёрланган конуссимон пластомерни ботиришда хосил бўладиган чегаравий силжиш кучланишининг қиймати билан характерланади. Агар конус учидаги бурчак 45° бўлса РП силжишининг абсолют чегаравий кучланиши П. А. Ребиндер формуласи буйича хисобланади:
Ф
Рм=0,059----
щ2м
бу эрда - куч (МПa), щ2рн -конуснинг ботиш чуқурлиги.
Цемент қоришмасининг йирик ва оғир заррачалари оғирлик кучи таъсирида юқори катламдан куйи катламга кўчиб ўтириб колади.
Бунда массанинг умумий зичлашши ва аралашма юзасида маълум микдорда сув пайдо бўлиши, яъни сув ажралиши кузатилади. Тўлдиргич доначалари ва арматура стерженлари тагида сув қатламлари хосил бўлиши мумкинлиги туфайли сув ажралиши бетон конструкциялари хусусиятларига салбий таъсир кўрсатади. Аммо у вакуумлаб жойлашда маълум миқдорда фойдали бўлиши хам мумкин. Шундай қилиб, фойдаланиш шароитларига боғлиқ равишда қоришмалар ва бетон аралашмаларнинг сув тутиб қолиш хусуситяларини кўп бўлмаган миқдордаги турли қўшимчалар, масалан оҳак қоришмаси, чўкувчанлик хусусиятига эга бўлган актив моддаларни киритиш йўли билан созлаш мақсадга муофикдир. Цемент қоришмасининг қовушқоқдиги, сув тутиб колиш хусусияти, иссиқпик ажралиши канча катта бўлса чукиш шунча кичик бўлади ва сув аж-рапиши шунча кам бўлади.
Цементниннг сув билан таъсирлашуви иссиқлик, ажралиши билан биргаликда кечади, цемент минералларининг гидротланиши реакцияси эса экзотермик реакциядир. Клинкер минералларидан иссиқлик ажралиши турлича бўлиб, катта чегараларда ўзгаради: масалан С3 С, шиша ва С3 А ларнинг миқдори катта бўлганда иссиқлик ажралиши биринчи муддатларда бу минералларнинг сув билан тез таьсирлашуви натижасида юз беради. Катта миқдордаги C44 ҳамда Б - C2 С бўлган цементлар хам иссиқлик ажралиши билан ажралиб турадилар. Ўта майдаланган гранулаланган домна шлаклари иссиқлик ажралишини камайтирадилар. Иссиқлик ажралиши катта амалий ахамиятга эга. Паст хароратларда оддий конструкцияларнинг бетонлаш жараёнида иссиқлик ажралишининг ортиши ижобий роль уйнайди ва аксинча, юқори хароратларда эса салбий роль уйнайди.
Кўпгина тадқиқотчиларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики; шиша цементнинг сув билан аралашмасида биринчи суткаларда поғонали равишда ажралиб чиқади. Биринчи даврда 30 – 40 дақ. давомида иссиқликнинг кучли ажралиб чиқиши кузатилади; иккинчи даврда – иккинчи - туртинчи соат давомида иссиқлик кам ажралади (индукцион давр); учинчи давр 3-5 соат ўтгач бошланади ва бу давр иссиқлик ажралиши секин-аста орта бориб 6-10 соатдан сўнг ўзининг максимумига эришиши билан характерланади; тўртинчи даврда бир суткали муддатга келиб ажралаётган иссиқлик миқдори камаяди. Бу вақтда мустаҳкамлик интенсив равишда ортиши кузатилади. Шу билан бир вақтда Ю. С. Малининнинг маълумотларига кўпa цемент қоришмасининг сув билан аралашмасида Са(ОН)2 ва Си O2 концентрациясиннинг поғонали ўзгариши юз беради. Тўлдиргичлари ва ортиқча микдордаги сув бўлган бетон ва қоришмали аралашмаларнинг қотиш жараёнига иссиқлик ажралиши интенсивлиги факторларнинг таъсири камроқ бўлади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish