с) Офис бинолари.
Ҳар бир регионда бизнес-марказларни таснифлашда бино у ѐки
бу синфга тегишлилигини аниқлайдиган турли хил омиллар ҳисобга олинади.
Ҳозирги кунда Тошкентда 70% дан ортиқ офис бинолари
ижарага берилади ва
фақатгина 20-25% и сотилади. Офис биноларининг
савдо бозори ижара бозорига
қараганда анча ноаниқ. Битимларнинг кўпчилиги воситачисиз амалга оширилади.
д) Гараж-тўхташ жойлари (автопареинглар)
тижорат кўчмас
мулки объектлари
сифатида индивидуал махсус лойиҳа асосида қурилган ва вақтинчалик, қўшимча
қурилиш сифатида қурилган гаражлар, ҳамда паркингларга бўлинади.
2.
Даромад келишига замин яратувчи кўчмас мулк объектлари
– бу омборхона ва
логистик
мажмуалар, саноат соҳаси
объектлари, индустриал парклар ва бошқа
ишлаб
чиқариш мажмуаларидан ташкил топади.
6
Жаҳон ва Европа стандартлари бўйича ҳар бир минг шаҳар аҳолиси учун 14-15 хонага эга бўлиши керак. Санкт-Петербургда 2006
йилда 18500 хонага эга 331 та меҳмохона фаолият кўрсатган.