2-Маъруза: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: тузилиши, вазифалари ва фаолияти


Мажбурий захира (резерв) талаблари (инглизча – “Reserve requirements”)–



Download 103,5 Kb.
bet4/5
Sana19.04.2022
Hajmi103,5 Kb.
#562767
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruza

Мажбурий захира (резерв) талаблари (инглизча – “Reserve requirements”) пул-кредит сиёсатининг анъанавий инструменти ҳисобланиб, АҚШ Федерал Захира Тизими (Federal Reserve System) томонидан мамлакат банк тизимининг ликвидлилигига таъсир этиш мақсадида 1863 йилда ишлаб чиқилган1. Бугунги кунда, дунёнинг кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлари (АҚШ, Швейцария, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Бразилия ва бошқалар)да мажбурий захира талаблари қўлланиб келинмоқда.
Мажбурий захира талаблари - тижорат банклари маблағларининг катта қисми Марказий банкнинг счетларида «музлатилиши»ни билдириб, банк бу маблағлардан кредит беришда фойдаланиши мумкин бўлмай колади. Натижада банк кредитлари камаяди, муомаладаги пул массаси камаяди, пул таклифи камайса, унинг «нархи», я’ни кредитнинг фоиз ставкаси ортади. Мажбурий захира ме’ёрларининг Марказий банк томонидан камайтирилиши банк кредитини кўпайиши учун имкон яратади, пул массасининг ўсишини таoминлаб, бозордаги фоизлар даражасини пасайишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда 3002-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Марказий банк тижорат банклари томонидан Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар ҳажми (норматив миқдори)ни ҳамда депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.
Ўз навбатида, мажбурий заҳира талабларнинг норматив миқдорини ҳисоблашда Марказий банк томонидан тижорат банкларининг резерв шакллантириладиган мажбуриятларига нисбатан мажбурий захира меъёрлари белгиланган бўлиб, 2019 йил 1 июлдан:

  • миллий валютадаги депозитлар учун - 4%;

  • хорижий валютадаги депозитлар учун - 14% этиб белгиланган бўлиб, мажбурий захира резервлари ҳар иккала валюта учун ҳам миллий валютада шакллантирилади.

Мажбурий захиранинг норматив миқдори— банклар томонидан Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар ҳажми бўлиб, бунда мажбурий резервларнинг норматив миқдори резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига мажбурий резервлар нормативини кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни пул-кредит сиёсати ёрдамида тартибга солиш усули бу – очиқ бозордаги операциялар (ОБО) ҳисобланади. Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари нимани билдиради?
Биринчидан, ОБО тижорат банклари фаолиятига уларнинг ресурслари ҳажмини ўзгартириш билан таъсир кўрсатади. Агар Марказий банк очиқ бозорда қыимматли қоғозлар сотиб, уларни тижорат банки сотиб олса, мазкур банкнинг маблағлари олди-сотди суммасига камаяди. Натижада банкнинг ўз мижозларига бериши мумкин бўлган кредит ҳажми қисқаради. Бундан муомаладаги пул массасининг камайиши ва пулга бўлган талабнинг ортиши кузатилади. Марказий банк мазкур қимматли қоғозларни сотган пайтда эса юқоридаги жараённинг акси юз беради.
Иккинчидан, очиқ бозордаги операциялардан фоиз ставкаларини ва давлат қимматли қоғозлари нархини тартибга солишда фойдаланилади.
Марказий банк томонидан очиқ бозор операциялари стратегиясини ишлаб чиқишда қуйидагиларга устувор равишда эътибор қаратилади:

  • операцион мақсадларга эришиш;

  • ликвидлик оқимларининг кескин тебранишларини қисқартириш;

  • пул бозоридаги фоиз ставкаларини Марказий банк фоиз ставкасига яқин даражада шаклланишини таъминлаш;

  • инструментларнинг ҳаражат ва фойдалилигининг мақбул нисбатига эришиш;

  • бозорни янада ривожлантириш ва бошқалар.

2021-2025 йиллар учун мўлжалланган стратегияда очиқ бозор операцияларида фойдаланиладиган инструмент турларини Марказий банк томонидан босқичма-босқич кўпайтирилиб борилиши белгиланган.
Марказий банк монетар сиёсатини амалга оширишнинг яна бир механизми валюта курси сиёсати ҳисобланади. Мамлакатда пул муомаласи ва корхоналар барыарорлигини таoминлашда валюта курси катта таъсир кўрсатади. Миллий валюта курсининг пасайтирилиши ички бозорда дастлаб импорт товарларининг, кейинроқ эса махаллий товарларнинг нархини ошишига таъсир кўрсатади. Я’ни миллий пул бирлигининг сотиб олиш қуввати пасаяди. Натижада инфляция сур’ати кескин ортиши мумкин. Валюта бозорида Марказий банк томонидан хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш орқали Марказий банкнинг валюта курсини тартибга солиши пул муомаласига бевосита таъсир кўрсатади.
“Target” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “мақсад” деган маънони англатади. Инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргет) ўрнатилади. Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргети)га эришиш учун пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич ушбу режимга ўтказилиб, инфляцияни пасайтиришда самарали инструмент сифатида фойдаланилади.
Ўз навбатида, ушбу режимнинг қўлланилиши нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали ўрта муддатли истиқболда мустаҳкам ва барқарор иқтисодий ўсиш учун қўшимча шароитлар яратиши мумкин. Шу билан бирга, Марказий банк инфляция даражасининг энг мос мақсад (таргет)ини аниқлаб олиб, унга пул-кредит сиёсати инструментларини қўллаш, иқтисодий ривожланишни мунтазам таҳлил қилиш ва пул-кредит сиёсати режаларини кенг ёритиш орқали эришади.



Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish