►Қуролли Кучлар аъзоси бўлган тиббий ва диний хизмат ходимлари, ҳарбий журналистлар, таъминотчилар ва маиший хизмат ходимлари.
92. Тиббий ва диний хизмат ходимлари қандай шароитда ўз нокомбатантлик мавқеларини йўқотадилар? ►Уруш ҳаракатларида иштирок этсалар.
93. Қуролли тўқнашув олиб борилаётган пайтда ҳали босиб олинмаган ҳудуднинг аҳолисидан бўлган ва душман яқинлашиб келаётгани туфайли уларнинг ҳужумини қайтариш мақсадида стихияли ва оммавий тарзда кўлига қурол олган, аммо каршилик кўрсатиш ҳаракатининг ташкилий тузилмаларига айланиб улгурмаган ёки мунтазам Қуролли кучларга қўшилмаган шаҳслар комбатант ҳисобланадими?
►Қуролларини очиқ олиб юрсалар ва қуролли тўқрашувлар қоидаларига риоя қилсалар.
94. Тиббий ва диний ходимлар қандай ҳолларда ҳарбий асирга айланадилар?
►І Женева Конвенциясининг 19, 24, 35, 36-моддаларига, ІІ Женева Конвенциясининг 22, 27, 36, 37-моддаларига асосан уларни асирга айлантириш мумкин эмас.
95. Ҳарбий журналистлар, таъминотчилар ва маиший хизмат ходимларининг нокомбатантлик мақоми қандай хужжатлар асосида кафолатнади?
► І Қўшимча Протоколнинг 79-моддаси ва мазкур Протоколнинг II иловаси асосида.
96. Ким фуқаро шахс ҳисобланади? ►Қуролли кучлар таркибига кирмайдиган ва оммавий Қуролли чиқишларда қатнашмайдиган ҳар қандай киши.
97. Фуқаро шахс мақоми қайси хужжатда асослаб берилган? ►IV Женева Конвенциясининг 4-моддасива ІІ Қўшимча Протоколнинг 50-моддасида.
98. Қандай объектлар ҳарбий объект ҳисобланади?
а) Қуролли кучларни ташкил этувчи кишилар ва асбоб-анжом-лар, Қуролли кучлар ёки уларнинг жихозлари жойлашган муассасалар, бинолар ва жойлар.
б) Ҳарбий ётоқхоналари, омборлар, Қуролли кучлар тўпланади-ган жойлар, позициялар, ҳар қандай жихоз, стратегик аҳамиятга молик коммуникациялар (алоқани амалга оширувчи ҳар қандай йўллар), озиқ-овқат транспорти ва фуқаро аҳолиси кўчирилган ва комбатантлар томондан эгалланган фуқаро бинолари ҳарбий объект саналади. в) ►а ва б жавоблар тўғри.
99. Қандай объектлар фуқаро объект ҳисобланади?
►Қуролли тўқнашувлар ҳуқуқида ҳарбий объект саналмай-диган ҳар қандай объект "фуқаро объекти" ҳисобланади.
100. Фуқаро объектлари қандай ҳолларда ҳарбий объектга айланади?
а) Улар комбатантлар томонидан босиб олинганда. б) Уларнинг ҳимоячилари томонидан фаол фойдаланилса. в)► а ва б жавоб тўғри.
101. Алоҳида ҳимоя қилинадиган объектлар нима? ►Инсониятнинг тарихи давомида яратилган маданий, диний, илмий ёдгорликлар.
102. Қайси халқаро ҳуқуқий ҳужжатда қуролли можаролар пайтида маданий қадриятларни ҳимоя қилиш масалалари ёритилган?
а) 1954 йил 14 майдаги Гаага конвенциясида Женева Конвенцияларига І Қўшимча Протоколнинг 52-моддаси ва II Қўшимча Протоколнинг 16-моддасида.
б) 1972 йил 16 ноябрда ЮНЕСКО томонидан қабул килинган "Жаҳон маданият ва табиат қадриятларини ҳимоя қилиш ҳақида"ги конвенцияда.
в)► а ва б жавоб тўғри.
103. 1972йил 16ноябрда ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган "Жаҳон маданият ва табиат қадриятларини ҳимоя қилиш ҳақида "ги конвенция қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) Ёдгорликлар: тарихий, санъат ёки илмий нуқтаи назардан улкан универсал аҳамиятга эга бўлган архитектура асарлари, монументал ҳайкалтарошлик ва ранг-тасвир асарлари, археологик характердаги элемент ва қисмлар, ёзувлар, ғорлар;
б) Ансамбллар: тарихий, санъат ёки илмий нуқтаи назардан улкан универсал аҳамиятга эга бўлган алоҳида ёки бирга жамланган бинолар, алоҳида ёки атроф-мухит билан уйғунлашган архитектура. в) ►а ва б жавоб тўғри.
104. Қандай ҳудудлар бетараф ҳудудларга киради? ►IV Женева Конвенциясининг 15-моддасига мувофиқ жанг бўлаётган ҳудудларда низодаги томонларнинг ҳарбий қўмондонлиги шошилинч чора сифатида ташкил этилган ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайдиган ҳамда унда қатнашишни тўхтатган кишиларнинг барчасини бир-биридан фарқламай жанг хавф-хатарлардан ҳимоя килишига мўлжалланган ҳудуд.
105. Тўғонлар, дамбалар (кўтармалар), атом электр станциялари, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар, шундай моддаларни ташувчи транспорт воситаларини қандай объектлар ҳисобланади? ►Алоҳида ҳимоядан фойдаланувчи объектлар.
108. І Қўшимча Протокол, 56-моддасига асосан қандай объектлар тинч аҳоли орасида жиддий йўқотишларга олиб келиши мумкин бўлган объектлар ҳисобланади? ►Тўғонлар, дамбалар (кўтармалар), атом электр станциялари, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар, шундай моддаларни ташувчи транспорт воситалари.
109. Тўғонлар, дамбалар (кўтармалар), атом электр станциялари, заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи заводлар, шундай моддаларни ташувчи транспорт воситалари қандай белги билан белгиланади?
110. І Женева конвенциясининг 14,15-моддаларида ва І Қўшимча Протоколнинг59,60-моддаларига асосан алоҳидаҳимоя қилинувчи баъзи зоналар ва жойларга нималар киради? ►Санитар ҳудудлар, хавфсиз зоналар, бетараф ҳудудлар, Қуроллардан ҳоли қилинган (демилитаризация қилинган) ҳудудлар ва ҳимоя қилинмайдиган жойлар.
111. Қандай ҳудудлар Қуроллардан ҳоли қилинган (демили-таризация қилинган) ҳудудлар ҳисобланади? ►І Қўимча Протоколнинг 60-моддасига мувофиқ ўзаро низода бўлган томонларнинг ёзма ёки оғзаки келишувига мувофиқ Қуроллардан ҳоли этилган ҳудуд.
112. Жангдаги ҳатти-ҳаракатнинг асосий қоидалари нимадан иборат?
►Жанг ҳаракатларини фақатгина душман комбатантларига қарши олиб бориш; фақат ҳарбий объектларигагина ҳужум қилиш; фуқаро аҳоли ва уларнинг мол-мулкига шафқат қилиш; жанговар вазифа талаб килингандан орти
Do'stlaringiz bilan baham: |