Биринчи давр- гўдакликда ташқи дунёга онгсиз “ишонч” туйғуси вужудга келади. Бунинг бош сабаби ота-онанинг мехр-муҳаббати, ғамхўрлиги ва жонкуярлигидир.
Иккинчи давр- илк болаликда ярим мустақиллик ва шахсий қадр-қиммат туйғуси шаклланади ёки, аксинча, уларнинг тескариси-уят ва шубҳа ҳисси ҳосил бўлади.Болада мустақилликнинг ўсиши унга ўз танасини бошқариш учун кэнгимконият яратиб, бўлғусишахс хусусиятларидан тартиб ва интизом, маьсулият, жавобгарлик, ҳурмат туйғулари таркиб топишига замин ҳозирлайди.
Учинчи давр-ўйин ёши деб аталади ва унга 5-7 ёшли болалар киради. Бу даврда ташаббус туйғуси, қандайдир ишларни амалгаошириш, бажариш майли таркиб топади.Мазкур даврда давра, яьни гуруҳ ҳйинларга, тенгқурлари билан мулоқотга киришиш муҳим аҳамият касб этад
Тўртинчи давр- мактаб ёши болалардаги асосий ўзгаришлар: кўзлаган мақсадига эришиш учун интилиш, уддабуронлик ва тиришқоқлик билан ажралиб туради. Бу ёш даврининг салбий жиҳатлари ҳам бўлиб, улар ижоьий хислитлари етарли бўлмаслиги, онг ҳаётнинг барча қирраларини қамраб ололмаслиги, муаммоларни ҳал қилишда ақл-заковот даражасининг пастлиги ва ҳоказолардир.
Бешинчи давр- ўспиринлик бетакрор хислати, ўзига хослиги, бошқа одамлардан кескин фарқланиши билан характерланади. Эриксон ўспиринларда ўзини ўзи англашнинг психологик механизмларини батафсил таҳлил қилади, унда вақтни янгича ҳис қилиш, психосексуал қизиқиш, патоген жараёнларни ва уларнинг турли кўринишлари намоён бўлишини баён қилади.
Олтинчи давр-ёшлик бошқа жинсга психологик интим яқинлашув қобилияти ва эҳтиёжи вужудга келиши билан ажралиб туради.Бунда айниқса , жинсий майл алоҳида ўрин тутади.
Еттинчи давр-етуклик даврида ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларида (меҳнатда, ғамхўрликда, тажриба узатиш ва бошқаларда) маҳсулдорлик туйғуси узлуксиз ҳамроҳ бўладива эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки вазифасин бажаради.
Саккизинчи давр- қарилик инсон сифатида ўз бурчини уддалай олганлигидан, турмушнинг кэнгўмровлигидан қаноатланиш туйғулари билан характерланади.
Э.Шпрангер “Ўспиринлик даври психологияси” номли асарида бу даврга 13-19 ёшли қизларни, 14-22 ёшли йигитларни киритишни тавсия қилади.Унингча, бу ёш даврида юз берадиган асосий ўзгаришлар: а) шахсий “Мен” ни кашф қилиш; б)рефлексиянинг ўсиши; в) ўзининг индивидуаллигини англаш ва шахсий хусусиятларини эьтироф қилиш; г)ҳаётий эзгу режаларнинг пайдо бўлиши;д) ўз шахсий турмушини онгли ҳолда қуришга интилиш ва ҳоказолардир.
Ж.Пиаженинг ақл-идрок назарияси, ақл-идрок функциялари ҳамда унинг даврлари ҳақидаги таьлимотни ўз ичига олади. Муаллиф интеллектни қуидаги ривожланиш даврлариги ажратади: 1)сенсомотор интелекти (туғилишдан 2 ёшгача); 2)операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ёшдан 7 ёшгача); 3) конкрет операциялар даври (7-8 ёшдан 11-12 ёшгача); 4) формал (расмий) операциялар даври.
Яна бир франциялик йирик психолог Р.Заззо ўз ватанидаги таьлим ва тарбия систэмасининг принцпларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога бошқачароқ талқин этиб, инсоннинг улғайиб боришини қуидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади:
1)Биринчи босқич- боланинг туғилганидан 3 ёшгача даври.
2) Иккинчи босқич- 3 ёшдан 6 ёшгача.
3) Учинчи босқич- 6 ёшдан 9 ёшгача.
4) Тўртинчи босқич – 9 ёшдан 12 ёшгача.
5) Бешинчи босқич – 12 ёшдан 15 ёшгача.
6) Олтинчи босқич - 15ёшидан 18 ёшигача.
Г.Гримм онтоггенезда инсоннинг камолотини қуидаги даврлирга ажратишни лозим топади: 1) чақолоқлик-туғилгандан 10 кунликкача; 2) гўдаклик- 10 кунликдан 1 ёшгача; 3) илк болалик-1ёшдан 2 ёшгача; 4) биринчи болалик- 3 ёшдан 7 ёшгача; 5) иккинчи болалик- 8 ёшдан 12 ёшгача; 6) ўсмирлик-13 ёшдан 16 ёшгача ўғил болалар, 12 ёшдан 15 ёшгача қизлар; 7) ўспиринлик- 17 ёшдан 21 ёшгача йигитлар, 16 ёшдан 20 ёшгача қизлар; 8) етуклик- биринчи босқич: 22 ёшдан 35 ёшгача эркаклар, 21 ёшдан 35 ёшгача аёллар; иккинчи босқич:36 ёшдан 60 ёшгача эркаклар, 36 ёшдан 55 ёшгача аёллар; 9) кексайиш( ёш қайтиши) – 61 ёшдан 75 ёшгача эркаклар, 55 ёшдан 75 ёшгача аёллар; 10) қарилик- 76 ёшдан 90 ёшгача ( жинсий тафовут йўқ) ; 11) узоқ умр кўрувчилар 91 ёшдан юқориси.
Д.Бромлейнинг тавсифи бошқаларникига мутлоқо ўхшамайди, чунки унда ёш даврларининг ўзи ҳам давр ва босқичларга ажратилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |