Слайдларни тайёрлаш.Тайёр шаблонлардан фойдаланманг.Тайёр шаблонлар жуда зерикарли, улар аллақачон ҳаммани жонига теккан. Бугунги кунда стандарт шаблонлардан фойдаланиб тайёрланган презентация билан аудиторияни қизиқтириш қийин. Яхшиси ўзингиз дизайн яратинг. Бунинг учун дизайнерлик кўникмаларига эга бўлиш шарт эмас. Интернетда кўплаб дастур ва сервислар мавжуд.
Презентация муваффақиятининг 3 омили
Ранглар. Тақдимотда 1-3 асосий ранг бўлиши керак: фон, матн, пиктограммалар учун. Рангларни эҳтиёж бўлмаса ўзгартириш керак эмас.Ҳатто болалар мавзусида тайёрланадиган презентацияни ҳам камалакка айлантиришга ҳожат йўқ. Рангларнинг кўп бўлиши ўқиш ҳамда слайдлар маъносини тушунишга ҳалақит беради. Фондаги асосий рангни ҳисобга олган ҳолда битта слайд учун 2-3 хил ранг етарли. Бутун презентацияда эса 5 хил рангдан ошмаслиги керак. Рангларни мустақил танлашга қийналсангиз ранг танлашга ёрдам берадиган сайтлардан фойдаланинг.
Жуда кўпчилик оқ фонда тайёрланган презентацияни жуда зерикарли ва профессионал эмас деб ҳисоблашади. Рангни ўзгартириса “сеҳр-жоду” юз беради деб ҳисоблашади. Лекин бу хато фикр.
Ҳаворанг фонда оқ шрифтдаги ёзув компьютер экранида чиройли кўриниши мумкин. Лекин бу презентацияни экранда кўрсатишга тўғри келганда эса матнни ўқиш қийин бўлади. Шунинг учун контраст ранглардан фойдаланилган маъқул, яъни,оч рангли фонга тўқ рангли шрифт, тўқ рангли фон танланганда оч рангли шрифтдан фойдаланиш керак. Энг яхши контраст бу: қора ва оқ ранглар.
Шрифт. Презентация тайёрлаш учун бир хил шрифт етарли. Презентациялар бўйича мутахассис – Дейв Паради ўз сайтида тадқиқот ўтказган. У одамларга: Сизларга презентацияда нима ёқмайди? деб савол берган. Берилган жавоблар асосида эса спикерлар билиши керак бўлган иккита муҳим қоида шакллантирилди.
69% респондентлар спикернинг слайдда жойлаштирилган матнларни такрорлашларини ёқтирмасликларини айтишган. Спикер ахборотни ўз сўзлари билан тушунтириб бериши керак. Акс ҳолда, аудитория презентация вақтида шунчаки ухлаб қолади.
48% респондентлар презентацияда жуда майда шрифтда ёзилганини умуман ёқтиришмас экан. Слайдга жуда қизиқарли маълумотлар жойлаштиришингиз мумкин, лекин текстни ўқишни иложи бўлмаса, бундан ҳеч қандай наф йўқ.
Презентацияда қиррасиз шрифтлардан фойдаланиш керак: Arial Narrow, Arial Rounded MT Bold, Open Sans, Roboto, PT Sans.Бу шрифтларни ўқиш жуда қулай.
Ёдда тутинг!
Барча слайдлар учун бир хил шрифтдан фойдаланинг;
Шрифт охирги қатордагилар ҳам ўқий оладиган даражада йирик бўлсин;
Матннинг энг муҳим жойларини бошқа ранг билан ажратиб кўрсатинг;
Жуда йирик шрифтлар билан ёзиб слайдни тўлдирманг.
Яхши мутахассис ҳар доим янги тенденцияларни кузатиб боради ва ривожланади. Ёмони – ҳеч қандай янгиликни қабул қилишни истамайди ва ўзини аллақачон тўлиқ шаклланган мутахассис деб ҳисоблайди
Тасвир. Одатда бирон фикр моҳиятини битта сўз ёки расм билан изоҳлашнинг иложи бўлсада, кўпчилик слайдни кўп сонли объектлар билан безашга ҳаракат қилишади. Сифатсиз расмлар, ҳатто слайдларда ақлли фикрлар ёзилган бўлса-да, презентация ҳақида нохуш таассурот уйғотади. Кўпроқ вақт сарфлаб бўлса-да, ёқимли таассурот уйғотадиган расмларни қидириб топган маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |