1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли



Download 0,83 Mb.
bet126/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Касб этикаси принциплари - умумлашган ахлоқий тушунчалар бўлса, ахлоқий нормалар ахлоқий принципларга риоя қилиш учун қандай ахлоқий хислатлар зарурлигини кўрсатади.
Касб этикаси нормаларига қуйидагилар киради: инсорпарварлик, хушмуомалалик, хушфеьллилик ва одаблилик, оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгуийлик, инсофлилик, собитқадамлик, очиқ кўнгиллик, сахийлик ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самиийлик, сиполик, катталарни ҳурмат қилиш ва бошқалар.
Умуминсоний касб этика нормаларига зид иллатлар деганда ғазаб, туҳмат, ёлгон, ҳақорат, қўрқоқлик, нифоқ, зулм каби салбий тушунчалар киради.
Касб этикасининг категориялари деб жамият ахлоқий ҳаётидаги умумий муҳим томонларни, хусусиятлар ва муносабатларни инсон томонидан ўзлаштириш усулларини айтилади.
Ахлоқий баҳо омилларига кўра, касб ахлоқини ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва вазифаларига қараб бир неча турга ажратиш мумкин:
• ҳуқуқни муҳофаза қилиш ихтисосига қараб – юрист этикаси;
• ўқитувчилик ихтисосига қараб - педагог этикаси;
• тиббиёт ихтисосига қараб - шифокор этикаси;
• хизмат кўрсатиш ихтисослига қараб - хизмат кўрсатиш этикаси ва ҳаказо.
Юрист касб этикаси ҳуқуқий ва ахлоқий принцип, нормаларининг ўзаро алокадорлиги, ҳуқуқий ва ахлоқий онгнинг боғлиқлиги асосида шаклланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари касб этикаси бир қанча соҳаларга бўлиниб ўрганилади:
1. Суд идоралари ходимлари этикаси;
2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари этикаси;
3. Прокуратура, Ички ишлар идоралари ходимлари этикаси;
4. Юридик хизмати ходимлари этикаси;
5. Адвокатлар касб этикаси.


Мамкатимизда мустақилликнинг биринчи кунларидан давлатимиз ва жамиятимиз талабларига жавоб берадиган, инсон ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қила оладиган замонавий адвокатура институтини яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
1996 йилнинг 27 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда 1998 йилнинг 25 декабрида эса Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари, адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилиниши замонавий адвокатуранинг барпо этилишидаги муҳим босқич бўлди. Ушбу қонунларда адвокатларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, улар олдига қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилди. Адвокатлик фаолиятининг асосий тамойиллари, адвокатнинг ваколатлари, адвокатнинг дахлсизлиги, адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик, адвокатлик фаолияти ҳимояланишининг таъминланиши ҳамда адвокатнинг ижтимоий ҳимояси каби масалаларнинг қонун йўли билан белгиланганлиги адвокатларнинг том маънодаги нуфузининг ошишига сабаб бўлмоқда. Адвокатларга бундай имтиёзларнинг берилиши улар зиммасига катта масъулиятлар ҳам юклайди. Айни чоғда адвокатларнинг суд музокарасидаги иштироки, унинг ҳимоя нутқи юзаки эмас, балки юқори даражада бўлиши талаб этилади. Албатта, бунинг мажбурият юки жуда катта, чунки бунинг учун адвокатлар юриспруденсияни қандай юқори даражада ўзлаштирган бўлсалар, адабий тил ва унинг таркибий қисми бўлган юридик тил меъёрлари ва талабларини ҳам худди шундай юқори даражада билишлари шарт бўлади. Чунки юридик тил меъёрлари ва талабларига риоя қилган ҳолда яхши ўйлаб тузилган адвокатнинг ҳимоя нутқи судда кўриб чиқилаётган ишнинг пировард натижасига катта таъсир ўтказиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 2- моддасида адвокатлик фаолиятининг асосий тамойилларидан бири сифатида “касб этикаси, адвокатлик сири ва қасамёдига риоя этиш”и белгиланган
Адвокатлар риоя қилиши лозим бўлган касбий талаблар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг II конференциясида 2013-йил 27- сентабрда қабул қилинган “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари”да белгилаб қўйилган, унга кўра адвокатлар касб одоби қоидалари бу адвокатлар ўз касб вазифасини адо этиш жараёнида уларнинг одоб-ахлоқига, ишонч билдирувчи ва ҳамкасблар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва бошқарув, жамоат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларига қўйилган талаблар мажмуидир.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish