1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари 1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши



Download 188,4 Kb.
bet3/31
Sana23.02.2022
Hajmi188,4 Kb.
#178089
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1-7 мавзулар

3-савол баёни. Кишилик жамияти озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва ижтимоий соҳани доимий равишда такрор ишлаб чиқармасдан ҳаёт кечириши (амал қилиши) мумкин эмас. Дунё аҳолисининг ўсиши ва унинг урбанизациялашув даражасининг ортиши, мамлакатлар ичидаги ва улар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг кучайиши, илмий-техника тараққиётининг ривожлани ва бошқа бир қанча омиллар билан “ҳаёт кечириш”ни ёки “яшаш”ни такрор ишлаб чиқариш кишилик жамияти мавжудлигининг муҳим шарти бўлиб қолаверади. Халқаро меҳнат тақсимоти юқори технологияли ишлаб чиқаришларнинг нотекис тақсимланишига, энг бой-бадавлат саналган мамлакатларда молиявий капиталнинг концентрациялашувига (тўпланишига) олиб келмоқда. Энг камбағал мамлакатлар эса хом-ашёни қазиб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳар қандай шароитда ҳам такрор ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни ўзгармасдан қолади.
Такрор ишлаб чиқариш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

  • ишлаб чиқариш;

  • алмашув;

  • тақсимлаш;

  • истеъмол.

Такрор ишлаб чиқариш учун бу босқичлар, албатта, мажбурий ёки шарт бўлиб, ҳатто уларнинг бирисиз такрор ишлаб чиқариш жараёни узилади. Унинг ҳар бир босқичларига бир ёки бир неча иқтисодий категориялар хизмат қилади. Категорияларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиши бевосита ва билвосита шаклларда бўлиши мумкин. Масалан, баҳо категорияси товар категорияси сингари алмашув босқичида марказий ўринни эгаллайди. Бироқ, баҳо категориясининг таъсири, такрор ишлаб чиқаришнинг бу босқичида бошқа категориялар хизмат қилишига қарамасдан, истеъмол босқичида бевосита намоён бўлади. Давлат молиясининг ижтимоий мўлжалланганлигидан (давлатнинг ўз функцияларини бажаришини таъминлайдиган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш) келиб чиқиладиган бўлса, тақсимлаш босқичида уларнинг роли нисбатан каттароқ эканлиги яққол кўринади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнининг бу босқичида (тақсимлашда) барча ижтимоий манфаатлар ва шунга мувофиқ равишда, жамиятнинг барча қарама-қаршиликлари намоён бўлади.
Истеъмолга кетадиган жами ижтимоий маҳсулот (ЖИМ)дан, биринчи навбатда, такрор ишлаб чиқаришнинг олдинги (ўтган) циклида фойдаланилган меҳнат қуроллари ва предметларини тиклаш учун мўлжалланган қисми ажратилади. Бу қисм такрор ишлаб чиқаришнинг янги циклида ҳам унинг шу ҳажмда такрорланишини таъминлайди. Қолган қисм воситалар (маблағлар)нинг эгаси ва ишчилар ўртасида тақсимланади. Тақсимлаш пропорциялари (нисбатлари) асрлар давомида шаклланиб, унда иштирокчиларнинг ҳар бири ўзига тегишли бўлган қисмни ортириш (кўпайтириш) мақсадида бир-бирлари билан доимий қарама-қаршиликда бўладилар. Шундай қилиб, жамиятда янгидан яратилган қиймат биринчи тақсимлаш босқичини ва ундан сўнг эса алмашув ва истеъмол босқичларини босиб ўтади.
ЖИМнинг иккига бўлиниши билан характерланадиган тақсимлашнинг биринчи босқичидан сўнг иккинчи босқич бошланадики, унга мувофиқ МД жамғариш фонди ва истеъмол фондига бўлинади.
Жамғариш фонди икки қисмдан иборат бўлиб, унинг бир қисми такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва иккинчи қисми эса резерв фондларини шакллантиришга мўлжаллангандир. Тақсимлашнинг бу босқичида молиянинг иштироки иқтисодиётга давлат қуйилмаларини жойлаштириш (киритиш), давлат резервларини шакллантириш ва суғурта фондларини ташкил қилиш орқали намоён бўлади. Бунда тегишли фондларни шакллантириш босқичи бу босқичдан олдинроқ амалга оширилади. Лекин бу ерда тегишли навбатга риоя қилинмаслиги ҳам мумкин. Чунки барча даромад ва харажатлар йил бошида тасдиқланган бюджет доирасида (чегарасида) амалга оширилади. Даромад ва харажатларнинг муддатлари бўйича номувофиқликни олдини олиш учун (ёки шу муаммони ҳал этиш учун) давлат кредити механизмидан фойдаланилади.
Истеъмол фондининг етарли юқори даражадасида ноишлаб чиқариш секторида жамғаришнинг ҳиссаси ортади (яъни, шахсий жамғармалар ўсади). Агар МДда истеъмолнинг нисбий ҳиссаси камроқ бўлса, корпоратив жамғармалар ўсади. Чунки яратилган МД янгидан яратилган қийматдан бошқа нарса эмасдир. Бутун такрор ишлаб чиқариш жараёнининг негизида ўзига хос товар бўлган ишчи кучи ётади. Товар сифатида ишчи кучи ўзини такрор ишлаб чиқариш харажатларидан ортиқ бўлган қийматни яратиш хусусиятига эгадир. Бу хусусият ишлаб чиқаришнинг бошқа таркибий қисмларига – меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари – хос эмас.
Ўз навбатида, истеъмол фонди ҳам икки таркибий қисмдан иборат бўлиб, ижтимоий истеъмол фондлари ва шахсий истеъмол фондларидан ташкил топган.

Download 188,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish