Валюта интервенцияси – бу миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида валюта бозоридаги операцияларга аралашиши жараинидир ва бунинг учун марказий банк хориж валютасини сотади.
Валюта заҳиралари диверенфикацияси – бу девиз сиисатининг кўринишларидан бири бўлиб, валюта заҳираларининг таркибини унга турли валюталарни киритиш орқали тартибга солишга йўналтирилгандир.
Аксарият ҳолларда давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар валюта курсларининг валюта паритетлари режимини ўрнатиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширадилар. Валюта режимлари эвалюциясида қатъий валюта курслари режими (Бреттон Вудс келишуви), сузиб юрувчи валюта курслари режими (“Ўнлар гуруҳи” Париж конвенцияси), “Европа валюта илони” режимларининг ишлатилганлигини таъкидлаш мумкин.
Жаҳонда ўнга яқин валюта курслари режимлари мавжуд. Кўпчилик давлатлар иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш давомида қўш валюта бозори сингари валюта сиисати шаклини ҳам қўллаганлар. Мазкур валюта сиисати шакли валюта бозорини икки қисмга бўлишни талаб этади: расмий валюта курси – тижорат операцияларида, бозор курси эса – молиявий операцияларда қўлланилади. Ушбу сиисатни қўллаш миқиси сузувчи валюта курсларига ўтиш билан тобора қисқариб боради. Валюта сиисатининг анъанавий усулларидан яна бири девальвация, яъни миллий валюта курсининг бошқа хорижий валюталар курсига нисбатан пасайтирилиши жараини ва ревальвация – миллий валюта курсининг кўтариш жараинидир.
7.2. Валюта курслари режимини тартибга солиш
Алмашув курслари режими вариантларини танлаш икки омилга боғлиқдир:
-мамлакатнинг иқтисодий салохияти, унинг жаҳон сахнасида тутган ўрни ва ривожланганлик даражаси;
-мамлакат бошидан кечираитган вақт (давр) оралиғи.
Алмашув курслари режими вариантлари мамлакат ҳукуматининг иқтисодиитга аралашиш даражасидан келиб чиқади, яъни:
-курс мамлакат ҳукумати томонидан аниқланади;
-ҳукумат режимни ўрнатишда аралашади;
-ҳукумат аралашуви умуман мавжуд эмас, курслар режими эса бозор томонидан аниқланади.
Биринчи вариант бир хорижий валютага ики бир вақтнинг ўзида бир нечта валютага нисбатан чоралар кўришни назарда тутади. Ҳукуматнинг аралашуви курснинг “судралувчи боғланиши” ни талаб этади. Бунда ҳукумат инфляция темплари орасидаги фарқларни устивор савдо шериклари бўлган мамлакатлар билан тенглаштира бориб, девальвация бўйича чораларни амалга оширади. Шунингдек ҳукумат мамлакатнинг устивор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, курснинг “ифлос сузиши”, яъни сузувчи курслар устидан бевосита бошқарувни ўрнатиш амалга оширилиши мумкин.
Учинчи вариант мамлакат валюта курси бозордаги валютага бўлган талаб ва таклиф асосида аниқланувчи вазиятни акс эттиради. Юқорида таъкидлаб ўтилган ҳар бир алмашув курси режими айрим афзалликларга ва камчиликларга эга. Биз уларни қуйида кўриб чиқамиз.
+атъий курс режими қуйидаги афзалликларга эга:
-миқдор жихатдан аниқлик (савдога ирдам беради ва капитал оқимини рағбатлантиради);
-валюта-молиявий сиисатга ишончни оширади.
Шулар билан бирга, қатъий курснинг афзаллиги инфляция суръатини ушлаб туришда ўз аксини топади. Валюта-молиявий сиисатга бўлган юқори ишонч меҳнат бозорида ҳамда молиявий бозорлардаги инфляцион кутишларни юмшатади.
Бироқ ушбу режим камчиликлардан ҳам ҳоли эмас:
Мамлакат қатъий курсни ушлаб туриш учун керак бўладиган экспорт бозорларини йўқотиши ва валюта заҳираларининг етишмаслигидан юзага келадиган маълум иқтисодий шокларга бардош бера олмаслиги мумкин. Бу ҳодисалар ишлаб чиқаришнинг тушиб кетишига ва ишсизлар сонининг ўсишига олиб келувчи ички нархларнинг кескин пасайиши билан бирга кузатилади. +атъий курс режимини ўрнатишда валюта миқдорини аниқлаш юзасидан муаммо келиб чиқади, лекин “бир валютага боғлаб қўйиш” ҳолатида ушбу мамлакат қуйидагича тавсифланади:
- барча компаниялар томонидан мамлакатнинг молиявий бозорларида бу сиисат қулай тушунилади;
- курсларга ҳукумат томонидан таъсир этиш имконияти анча қисқаради;
- савдода алмашув курси риски камаяди, чунки бир хил валютада олиб борилган операциялар йирик савдо ҳамкорлари учун афзалроқдир;
- бир валюта курсининг тебраниши ички валюта курсининг бошқа амалдаги валюталарга нисбатан тебранишига сабаб бўлади.
Бундан фарқли ўлароқ, “валюталар саватчасига боғлаб қўйиш” билан қатъий курс сиисати қуйидаги параметрлар билан тавсифланади:
а) валюта саватчаси таркиби яхши маълум бўлмаганлиги сабабли ҳукумат валюта бозорини билан бевосита бошқармоқда деган тахмин туфайли чет эл инвесторлари ушбу сиисатни қийин қабул қиладилар;
б) ушбу сиисат якка валюта қиймати ошиши рискини бартараф этади ва бу ўз навбатида мамлакатнинг ўз савдо ҳамкорлари билан битимларини тартибга солиш масаласида жуда ҳам муҳимдир. Бироқ валюта қийматининг кўтарилиши экспорт ҳажмининг камайишига, импортнинг ошишига ва шу билан бирга, мамлакат тўлов балансининг имонлашишига олиб келади.
Бу режимнинг бошқа афзалликлари шулардан иборатки, агар барча валюталар саватчалари ўзлари боғланган алмашув курсларига нисбатан бир хил олинган бўлса, у ҳолда валюта курсининг тебраниши анча камроқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |