Учинчи
гурухга
узлуксиз
электр,
ўхшаш
катталиклар
куринишидаги сигналлар киради, кайсики хамма мумкин булган ўлчашга
карашли электр ва ноэлектр катталиклар узгартирилади. Бунга электр
токини қиймати, кучланиши ва доимий хамда узгарувчан токдаги
уларнинг муносабатлари киради. Бу сигналлар ахборот ва бошқарувчи
тизимларда кенг таркалган.
Тўртинчи гурухни узлукли (дискрет) электр сигналлари ташкил
қилади. Уларни асосий афзалликлари сифатли метрологик таъминотда ва
улчаш натижаларини узоқ масофаларга узатишда ташқи таъсирга
чидамлилигидадир.
Сигналларни ўлчаш характери уларни вақт буйича доимий ѐки
узгарувчанлиги билан богланиш асосида булиши мумкин. Узгарувчи
сигналлар нотасодифий ва тасодифий жараѐнлар билан тавсифланади,
Доимий сигналлар эса аникланган, ѐки аниқлaнмаган якин булган ѐхуд
бутунлай аникланган ѐки тасодифий жараѐнларга мос келади.
Хамма катталиклap узлари кабул килиши мумкин булган
ўлчашларга боглиқ холатда узлуксиз ва квантланган булади. Узлуксиз
сигналлар турли, катта сондаги ўлчашларга эга булиши ва узлуксиз функция
вакти x(t) ѐки функция фазоси х(1) билан ифодаланади.
Квантланган сигналлар чегараланган улчамлар сонига эга булади.
Квактланган
сигналлар
деб
параметрлари
улчамлари
буйича
квантланган физик жараѐнларга айтилади.
Ўлчаш сигналлари вакт буйича фазода пайдо булиш характери
боғланишига караб узлуксиз ва узлукли (ѐки дискретланган) турларга
булинадилар. Узлуксиз сигнал деб параметрлари вакт буйича ѐки фазовий
координатаси буйича узлуксиз булган физик жараѐнга айтилади. Купгина
кириш ва ораликдаги сигналлар узлуксиздир.
Узлукли сигналлар деб фақат вакт моментини аникдашда ѐки
фазонинг аниқ нукталарида лоақал битта параметр киймати нолдан фаркли
булган ҳолатга айтилади. Электр токи импульсини кетма-кетлиги,
диэлектрик сиртидаги куплаб электронларни санайдиган ва бошкаларни
бундай сигналларга мисол килиш мумкин. Электр токи импульсини кетма-
кетлиги учун сигнални информатив параметри сифатида уларни
амплитудаси, частотаси, қайтарилиш даври, давомийлиги ѐки импульслар
сони булиши мумкин. Узлукли сигнал тегишли вакт мобайнида узлуксиз
ѐки улчами буйича квантланган булиши мумкин. Ўлчаш воситаларида
сигнални киришда ва чикишда туртта формага ажратиш мумкин: ўлчами
ва вакти x(t) буйича узлуксиз; вактда ва квантланган ўлчашда Xu(t) узлуксиз;
вактда узлукли узлуксиз параметр улчами Xg (t) буйича ва вактда квантланган
улчам XgK(t) буйича узлукли.
Do'stlaringiz bilan baham: