1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet49/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Ижтимоий назорат. Одатда инсон ўз хулқини ўзи хоҳлаганича амалга оширолмайди. У ҳоҳласин-ҳоҳламасин жамият томонидан қўйилган маълум талабларга риоя этиб яшаши шарт. Ҳар қандай инсон улғайиши давомида турли гуруҳ ва жамоаларга аъзо бўлиб боради. Бу гуруҳлар эса нафақат ўзининг мақсади, балки ички қоидалари билан ҳам бир-биридан фарқ қилиб туради. Демак, ҳар қандай гуруҳда, у ёки бу ички қоидалар, нормалар мажмуаси ҳукм суради. Одатда, меҳнат жамоаларида бу нормалар расмий тан олинган ва ҳатто ёзма шаклда ҳам баён этилган. Баъзи бир норасмий гуруҳларда эса «ёзилмаган» лекин, назардаги қоидалар ҳукм суради. Хатти-ҳаракатни чеклаш борасидаги мавжуд гуруҳий қоидалар, нормалар эса ижтимоий назоратнинг асосий моҳиятини ташкил этади. Жамоада ўрнатилган чеклашлар асосида хатти-ҳаракат ёки хулқ андозаси шаклланади. Бундай андозанинг жамоада мавжудлиги ва уни қай тарзда ифодаланиши кўп жиҳатдан амал қилиш самарадорлигини белгилайди. Масалан, меҳнат жамоасидаги хулқ кодекслари қанчалик аниқ ва равон баён этилган бўлса, ходимнинг унга риоя қилиш эҳтимоли шунчалик ошади.
Гуруҳ мақсадлари. Гуруҳ мақсадларига тезкор ва унумли эришиш, ушбу мақсадларнинг гуруҳ аъзолари томонидан қабул қилинишига боғлиқ. Маъмурият ташкилот моҳиятини ифодаловчи тадбирлар ишлаб чиқар экан, кўпинча ходимлар бу тадбирлар долзарб ва муҳим муаммоларни ҳал этишга қаратилганлигидан, ҳаттоки шубҳаланмайдилар. Лекин, раҳбарнинг бу соҳадаги асосий вазифаларидан бири – гуруҳий тадбирларни ходимларнинг шахсий манфаатлари билан мувофиқлаштиришдан иборатдир. Бунинг учун у ходимларни рағбатлантириш, мотивациялаш шартларини яхши билиши лозим. Ҳар бир ходимнинг оилавий муҳити, яшаш шароити ва индивиудал-психологик хислатини ҳисобга олиш ушбу йўналишдаги муваффақиятни амалга ошишидаги асосий омилдир.
Гуруҳий нормалар. Гуруҳий норма – айни жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатларни маълум тартибга солиб турувчи ёзилмаган, лекин, унга амал қилиниши лозим бўлган қоидадир. Гуруҳий нормалар ушбу жамоада нимани қилиш мумкину, нимани эса мумкин эмас, нима ёмону, нима яхши каби талабларни амалда қўллайди. Гуруҳий нормалар орқали ҳар бир ходим ўзидан жамоа нимани кутаётганини, қандай ишни ва қай тарзда бажариши лозимлиги ҳақида маълумот олиб туради.
Гуруҳ ривожланиши давомида ундаги нормалар ўзгариб бориши мумкин, ва таъкидлаш жоизки янги, шунингдек, мураккаб вазиятларда бу ҳолат ёрқин намоён бўлади. Лекин, нормалар ҳамма аъзолар томонидан бир хил тушунилмагунча ва қабул қилинмагунча жамоа фаоллиги сезилмайди.
Ташкилот гуруҳи ҳаётида амал қилувчи нормаларни икки турга бўлиш мумкин:

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish