1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2


Инновацион, яъни янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ қарорлар



Download 405,31 Kb.
bet29/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Инновацион, яъни янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ қарорлар анча мураккаб ҳисобланади. Ноаниқ вазиятда раҳбарнинг янгича ёндошув услубларидан, бошқа мутахассисларнинг ижодий ғояларидан фойлана олиши талаб этилади.
Раҳбар муаммоли вазият билан тўқнаш келиб, маълум қарорни қабул қилиши заруратида бўлар экан, авваламбор, ушбу вазият ва ундан кутилаётган ечимни юқорида санаб ўтилган қарорлар гуруҳига таққослаши ва тахминан бўлса ҳам, қайси тоифага киришини аниқлаб олиши лозим. Бундай ҳаракат раҳбарга айни муаммо ечими нимада ифодаланишини, қай шаклда намоён бўлишини қисман бўлса ҳам олдиндан тасаввур этиш имконини беради. Бу эса танланган йўл қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги маълумот билан бирга, зарур бўлган тақдирда ҳаракат услубини ўзгартиришга асос яратади. Ҳарқалай, қарорнинг ўйлаб қабул қилинганлиги уни бирон-бир тоифага киритишдан, ва натижани қисман бўлса ҳам олдиндан тасаввур этган ҳолда талабдаги намуна билан таққослашдан иборатдир.
Қарор қабул қилиш босқичлари. Умуман олганда, бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни аниқ бир доира ичида ўтиши қийин. Ҳар бир раҳбар ўз психологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда муаммо ечимига турли услуб ва мойилликни намоён этади. Мана шу омиллар мавжуд муаммо ечимига ўз таъсирини ўтказмай қўймайди.
Қарор яратилиши давомида раҳбар ўз ички дунёсида содир бўлаётган жараёнларни билиши, ушбу ҳолатни мақсадга мувофиқ равишда бошқариш имконини беради. Шу боис қарор қабул қилиш амалларини босқичма-босқич таҳлил этиш лозим, деб топилади. Қуйида мана шу босқичларнинг асосий тавсифлари берилади. Бошқарув қарорларини қабул қилиш кўпқиррали ва мураккаб жараён бўлиб, унда асосий бешта босқични шарҳлаб ўтиш мумкин: 1 – муаммони ўрганиш; 2 – ғоялар ишлаб чиқиш; 3 – маъқул келувчи ғояларни ажратиб олиш; 4 – янгиликни жорий этишни режалаштириш; 5 – қайта алоқа ва таҳлил. Энди санаб ўтилган ҳар бир босқични кўриб чиқсак.
Қарор қабул қилишнинг биринчи «Муаммони ўрганиш» босқичида ҳам қуйидаги кетма-кет вазифалар белгиланади:
1 – вазифа: «Муаммони қўйиш» деб аталиб, унда ушбу масала бўйича қандай қийинчиликлар борлиги аниқланади ва муаммонинг мазмуни тушунилади. Агар ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо нотўғри тушунилса, ҳамма бўлажак ҳаракатлар ва молиявий харажатлар зое кетади, шунинг учун ҳам муаммони аниқ тасаввур этиб олиш бошланғич босқичнинг асосий вазифасидир. Кўп ҳолларда масалани нотўғри акс эттиришга малакасизлик, касбий билимнинг камлиги, шунингдек, мазкур тоифадаги масалаларни ҳал эта олишга тайёр эмаслик, ҳамда баъзи бир муаммо ва ечимларнинг «юқоридан туширилганлиги» сабаб бўлиши мумкин. Муаммони қўйиш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
Муаммо табиатини, ундаги қийинчиликни англаш.
Муаммо ечими орқали қандай мақсадга эришиш лозимлигини аниқлаш.
Мақсадга эришилган тақдирда қандай белгилар, кўрсаткичлар мавжуд бўлишини аниқлаб олиш.
Охирги натижа нимадан иборат бўлиши керак, деган саволга жавоб олиниши лозим.
2 – вазифа: мажбуриятларни тақсимлаш. Раҳбар доимо ҳамма муаммоларни ўзи ҳал эта олмайди, шунинг учун ҳам бу босқичда у баъзи-бир мажбуриятларни малакали мутахассис ихтиёрига топширгани маъқул. Мутахассис, бу босқичда, мазкур муаммо юзасидан барча маълумотларни йиғиш ва масалани ҳар томонлама ўрганиш билан шуғулланади.
3 – вазифа: маълумотлар йиғиш, муаммоли вазиятнинг информацион моделини яратиш. Бунда нафақат «ўзининг» маълумотлари, балки, мухолифлар, рақобатдош томонларнинг ҳам маълумотини ҳисобга олиш лозим. Баъзи бир пайтда мухолифлар, улар берган маълумот камситилади, инкор этилади ва унга эътибор берилмайди. Бу эса мутлақо хатодир. Маълумот йиғишда унга масъул шахс, ушбу муаммо юзасидан чуқур билимга эга экспертлар фикрини ўрганиши ўта муҳимдир.
4 – вазифа: муаммоли вазиятнинг концептуал моделини яратиш, мазкур муаммони бир бутун, яхлит тарзда тушуниш. Муаммо бу тарзда акс эттирилганда, унинг аввалги муаммолардан фарқи, унинг янги жиҳатлари ва ечимга янгича ёндошиш зарурати англанади.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish