Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ўсимликларнинг иссиқликка талаби



Download 10,78 Mb.
bet76/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

5.6. Ўсимликларнинг иссиқликка талаби
Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун асосий ҳаёт омилларидан бири иссиқлик эканини биламиз. Турли турдаги ўсимликларнинг иссиқликка талаби ҳар хил бўлади. Баъзи турдаги ўсимликлар иссиқликка жуда талабчан бўлса, бошқа турлари эса камроқ талабчан бўлади.
Агрометеорологияда берилган жойнинг иссиқлик шароитларини баҳолаш учун ҳароратлар йиғиндиси тушунчаси кенг тарқалган. Бу тушунча берилган жойда аниқ даврдаги иссиқлик миқдорини тавсифловчи кўрсаткич сифатида кенг қўлланилади.
Олинган жойнинг ҳарорат шароитларини белгилаш учун бундай услубни биринчи марта Реомюр ўзининг 1734-35 йилларда ўтказган кузатишлари асосида киритган. У кузатишлар натижасида аниқ даврдаги ҳароратлар йиғиндиси йилдан-йилга ўзгаришини ва унга боғлиқ равишда ҳосил миқдори ҳам ўзгаришини пайқаган.
Г.Т. Селянинов иқлимнинг термик ресурсларини қишлоқ хўжалиги мақсадларида баҳолаш учун фаол ҳароратлар йиғиндиси тушунчасидан фойдаланган.
Фаол ҳароратлар йиғиндиси қишлоқ хўжалик экинларининг фаол вегетация даврида иссиқлик билан таъминланлиги кўрсаткичи сифатида ишлатилади.
Фаол ҳароратлар йиғиндиси ҳавонинг 10С дан юқори бўлган ўртача суткалик ҳароратлари йиғиндиси тарзида аниқланади. Агрометеорологияда фаол ҳароратлар йиғиндиси тушунчасидан ташқари самарали (эффектив) ҳароратлар йиғиндиси тушунчаси ҳам кенг ёйилган.
Ҳар қайси турдаги ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳаво ҳарорати маълум аниқ қийматлардан паст бўлмаслиги керак. Ўсимлик ривожланадиган бундай энг оз ҳароратни биологик минимум деб юритилади.
Ҳароратнинг биологик минимумидан бошлаб ҳисобланган ўртача суткалик ҳароратни самарали ҳарорат дейилади.
Ўсимликларнинг ривожланиши учун зарур ҳароратнинг биологик минимумидан бошлаб ҳисобланган ўртача суткалик ҳароратлар йиғиндисини самарали ҳароратлар йиғиндиси деб юритилади. Масалан, бир ойдаги 10С дан юқори самарали ҳароратлар йиғиндисини аниқлаш учун ойдаги ҳар бир кун учун ўртача суткалик ҳароратдан 10С ни айириб, сўнгра қолган натижаларни қўшиб чиқиш зарур.
Самарали ҳароратни ўртача суткалик ҳаво ҳароратидан ўсимликнинг ривожланиши учун энг зарур паст (биологик минимум) ҳароратни айириб топилади.
Масалан, маккажўхори учун биологик минимум 10С га тенг. Ўртача суткалик ҳарорат 22С га тенг бўлса, самарали ҳарорат 22-10С=12С га тенг бўлади. Ўртача суткалик ҳарорат биологик минимумдан юқори бўлгандагина ўсимлик ривожланаолади. Турли турдаги ўсимликлар учун ҳароратнинг биологик минимуми ҳам турличадир. Масалан, баҳори ва кузги буғдойлар учун биологик минимум 5ºС га, ловия учун 12С га, помидор ўсимлиги учун 12С га, ғўза учун 13С (ғўзанинг жанубий ҳудудларида парвариш қилинадиган навлари учун биологик минимум 15С) га тенг.
Одатда самарали ҳароратлар йиғиндиси декада, ой, ўсимликнинг ривожланиши фазалари ёки бутун вегетация даври учун ҳисобланади.
Бирор турдаги экин учун турли йилларда ривожланиш фазалари орасидаги даврнинг давомийлиги ҳар хил бўлиши мумкин, аммо берилган давр оралиғи (бир фазадан иккинчи фазага ўтиши) учун самарали ҳароратлар йиғиндиси ҳар доим ўзгармасдан қолади. Бошқача айтганда ўсимлик ривожланишининг бир фазасидан кейингисига ўтиши учун бирор аниқ самарали ҳароратлар йиғиндисини тўплаши керак, шундан кейингина кейинги ривожланиш фазаси бошланади.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалик экинларининг кўпчилиги учун бутун вегетация даврига зарур самарали ҳароратлар йиғиндисидан ташқари ривожланишнинг асосий фазаларини ўтишига керак бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси ҳам ҳисобланган.
Масалан, А.Қ. Абдуллаев маълумотлари бўйича турли хил ғўза навлари учун айрим ривожланиш фазаларини ўтиши учун зарур бўлган самарали ҳароратлар йиғиндиси (10С дан юқори) қуйидаги 5.1-жадвалда келтирилган.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish