Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet28/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

5. Экзосфера. Атмосферанинг энг баландда жойлашган қатламини экзосфера дейилади. Бу қатлам қалинлиги 2000-3000 км гача чўзилган ва охири космик муҳитга айланади.
Атмосферада электр ўтказувчанлиги жуда юқори бўлган қатламни ионосфера деб юритилади. Бу қатлам ҳавонинг космик нурлар, қуёшнинг ультрабинафша ва корпускуляр радиацияси таъсирида жадал ионлашиши натижасида пайдо бўлган. Ионосферанинг пастки чегараси Ер сиртидан 60-80 км баландикда жойлашган бўлса, юқори чегараси бир неча юз км гача етади.
Қуйидаги 2.2-расмда атмосфера қатламлари чегараларининг ўртача баландликлари ва баландлик бўйича ҳарорат ўзгариши кўрсатилган.

2.2-расм. Атмосфера қатламларинингўртача баландликлари
Энди атмосферанинг юқори қатламларидаги ҳаво таркибини қарайлик.
Кейинги йилларда ракеталар, Ер сунъий йўлдошлари ва космик кемалар ёрдамида олиб борилган текширишлар, ер юзидан 95 км гача баландликларда атмосферани ташкил қилган асосий газларнинг фоизлардаги миқдорлари вертикал ва горизонтал йўналишларда ўзгармай қолишини кўрсатди.
Бунга бу баландликларда ҳавонинг тик ва горизонтал йўналишларда яхши аралашиб туриши сабаб бўлади. Бу баландликларгача гравитация майдонининг таъсирида ҳаводаги турли газлар молекулаларининг зичликлари бўйича қатламларга ажралиши рўй бермайди. Ер сиртидан 100 км баландликдан юқорида газларнинг зичликлари бўйича қатламларга ажралиши бошланади ва бу жараён баландлик ошган сари кучаяди.
Ер юзидан 95 км дан юқорида ҳаво таркибида молекуляр азот N2 ва кислород О2 лардан ташқари атом ҳолатидаги N ва О ҳам лар вужудга келади.
Текширишлар 200 км баландликкача атмосфера ҳаво-сида азот миқдорининг бошқа асосий газларга нисбатан кўпроқ бўлишини кўрсатади. 200 км дан юқорида эса молекуляр кислород, айниқса атом ҳолатидаги кислород афзал равишда тарқалган.
1000 км дан 3000 км гача атмосферада гелий ва ундан юқорида эса водород атомлари афзал тарқалган.
Бу маълумотлардан атмосферада баландлик ошган сари енгил газлар улуши кўпроқ бўлади деган хулосага келамиз.
Ҳозирги вақтда атмосферанинг тузилиши ва хоссаларини ўрганиш учун турли усуллардан фойдаланилади.
Кейинги йилларда атмосферани радиозондлар, учар-шарлар, самолётлар, ракеталар, Ернинг сунъий йўлдош-лари ва космик кемалар ёрдамида текширишлар олиб борилмоқда.
Атмосферанинг 20-25 км (баъзи ҳолларда 25-30 км гача) баландликлардаги хоссаларини ўрганиш учун радиозондлаш усули кенг ёйилган. Радиозондлар кўтарилган қатламлардаги ҳаво ҳарорати, босими ва намлиги ҳақидаги маълумотларни кичик радио узатгич орқали сигналлар узатади. Бу сигналларни метеорологик станциялардаги радиоприёмниклар орқали қабул қилинади. Радиозондлар шундай афзалликка эгаки, улар қандай баландликка кўтарилса, худди шу вақтнинг ўзидаёқ шу баландликлардаги ҳаво ҳарорати, босими, намлиги ва шамол тезлиги ҳақидаги маълумотларни радиосигналлар ёрдамида метеорологик станцияларга узатади.
Атмосферадаги чегаравий қатлам, булутлар, туманлар, атмосферадаги турли аралашмалар, нурий энергия оқимлари ва бошқаларни муфассал тадқиқ қилиш учун самолётлар ёрдамида атмосферани зондлаш усули қўлланилади.
Кейинги йилларда атмосферанинг юқори қатламла-рини ракеталар ёрдамида зондлаш усули кенг қўлланил-моқда.
Ракеталарга ўрнатилган ўзи ёзар асбоблар ёрдамида атмосфера юқори қатламларининг ҳарорати, босими, турли баландликлардаги ҳаво таркиби ҳақидаги маълумотлар олинади.
Атмосферани тадқиқ қилиш учун метеорологик, геофизик ва космик ракеталардан фойдаланилади. Ер юзидан 60-80 км баландликларгача ҳаво ҳарорати, босими ва зичлиги ҳақидаги тўлиқ маълумотларни метеорологик ракеталар ёрдамида олинади. Геофизик ракеталардан 400-500 км баланликларгача ҳаво таркибини аниқлашда фойда-ланилади. Шунингдек, улар ёрдамида қуёш нурланиши, Ернинг электр ва магнит майдонларини ўрганилади.
Кейинги йилларда атмосфера жараёнларини кузатишга Ер сунъий йўлдошлари ва бошқариладиган космик кемалар ёрдам бермоқда. Улар ёрдамида булутлик, Ер сирти ва атмосферанинг оптик хоссалари, Ернинг ҳарорат майдони ҳақида кўплаб маълумотлар олинган.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish