ХОТИРА Хотира турлари
Психик фаолликга кўра
- Ҳаракат
- Эмоционал
- Образ
- Сўз мантиқ
Фаолият мақсадига кўра
- Узоқ муддатли
- Қисқа суддатли
- Оператив хотира
Муддатига кўра
Хотиранинг индивидуал хусусияти
Кўриш тури
Эшитиш тури
Мотор тури
Аралаш тури
Хотиранинг қуйидаги индивидуал турлари ажратилади
Эсба олиб қолиш ва эсдан чиқариш тезлигига кўра хотиранинг қуйидаги индивидуал хусусиятлари мавжуд
№
|
Эсда олиб қолиш
|
Унитилиши
|
Хотира номи
|
1
|
Тез
|
Тез
|
Тез эсда олувчи
|
2
|
Тез
|
Секин
|
“кучли” хотира
|
3
|
Секин
|
Секин
|
“Узоқ ёдловчи” хотира
|
4
|
Секин
|
Тез
|
“кучсиз” хотира
| Инсон хотирасининг яхши бўлиши, яъни ҳис-кечинмаларимиз, кўрган - кечирганларимизнинг мазмуни тўлароқ миямизда сақланиши қуйидаги омилларга боғлиқ: - эсда сақлаб қолиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг якунланганлик даражасига;
- шахснинг ўзи шуғулланаётган ишга нечоғлик қизиқиш билдираётганлиги ва шу ишга мойиллигига;
- шахснинг бевосита фаолият мазмуни ва аҳамиятига муносабатининг қандайлигига;
- шахснинг айни пайтдаги кайфиятига;
- иродавий кучи ва интилишларига.
Хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан боғланади. - Инсонлар ҳам айнан шу сифатларга кўра ҳам фарқланадилар
- материални тезда эслаб қоладиганлар;
- материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар;
- истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар.
Хотирани яхшилаш қонунлари
Англанганлик қонуни
- Оддий, лекин мураккаб қонун, яъни берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни мустаҳкам хотирада муҳрлаган бўламиз.
Қизиқиш қонуни
- Анатоль Франс: «Билимларни яхши ҳазм қилиш учун уни иштаҳа билан ютиш керак» деганда, албатта, материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлишимиз, ва уни яхши кўришимиз кераклигини назарда тутган.
Илгариги билимлар
қонуни
- Маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади. Масалан, илгари ўқиган бирор китобни қайтадан ўқиб, уни янгидан ўқиётгандай ҳис қилсангиз, демак, сиз илгариги тажрибангиз етишмаганлигидан уни яхши ўзлаштира олмаганлигингизни ҳис қилишингиз мумкин. Демак, эски билимлар ҳам тажрибага айлангандагина, янгиларига замин бўла олади.
Эслаб қолишга тайёрлик қонуни
- Бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлгуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсангиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз.
Ассоциациялар қонуни
- Бу қонун ҳақида эрамиздан аввал Арасту ҳам ёзган эди. Қонуннинг моҳияти шундаки, бир вақтда шаклланган тасаввурлар хотирада ҳам ёнма-ён бўлади. Масалан, айни конкрет хона ўша ерда рўй берган ҳодисаларни ҳам эслатади.
Бирин - кетинлик қонуни
- Ҳарфларни алфавитдаги тартибида ёддан айтиш осон, уни тескарисига айтиш қийин бўлганидек, хотирада ҳам маълумотларни маълум тартибда жойлаштиришга ва керак бўлганда, тартиб билан бирин-кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир.
Кучли таассуротлар қонуни
- Эслаб қолинадиган нарса тўғрисидаги биринчи таассурот қанчалик кучли бўлса, унга алоқадор образ ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Бундан ташқари, сиз учун аҳамиятли ва жозибали маълумотлар оқимида эсланаётган материал ҳам яхши эсга туширилади.
Тормозланиш қонуни
- Ҳар қандай муайян маълумот ўзидан олдинги маълумотни тормозлайди. Шунинг учун унинг ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда сақлашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўришингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |