Хоразм воҳаси бўйлаб қадимий Хоразм


қадимий Хоразм цивилизациясини равнақ топиши



Download 58,99 Kb.
bet3/4
Sana01.06.2022
Hajmi58,99 Kb.
#625100
1   2   3   4
Bog'liq
ХОРАЗМ ВОҲАСИ БЎЙЛАБ

3.3 қадимий Хоразм цивилизациясини равнақ топиши.
Милоддан аввалги IY- I асрлар -қадимий Хоразм цивилизациясини равнақ топиш даври. Бу пайтдаги ёдгорликлар бой ва кўп.
Бу даврга Бозорқалъа (милоддан аввалги IY-III асрлар), Чермен-ябдаги Кой-Кралган-қалъа ва кюнерли-қалъа ва б. каби ётгорликлар тегишли.
Планировкаси бўйича Жонбос-қалъа шаҳари қизиқарлидир. Иккита катта бинодан ҳар бирига ёпишган Жонбос қалъа шаҳарининг деворларида-гиштларида турли қариндошлик богланишни белгиловчи турлича белгилари бор. Шаҳарда ҳаммаси бўлиб иккита катта уй бўлиб, ҳар бирида 200тадан хона бор бўлган, яъни уй 500-700
кишига мўлжалланган. Жонбос -қалъада иккита уй ўртасидан биттагина кенг кўча ўтган. Тупроқ-қалъада ҳам худди шундоқ бўлган; шаҳар дарвозасидан ўрта чизиқ бўйлаб битта кўча ўтган, унинг икки тарафида тўртта ўзаро тор кўчалар билан ажратилган уй-массивлар симметрик жойлашган.
Шаҳарнинг икки қисмга бўлиниши, (қабиланинг икки фратрийларга бўлиниши каби) зодлар гуруҳларини кўрсатса керак.
Хоразмнинг қадим антик шаҳарларини муҳим элементи “олов-уйини” мавжудлигидир. Жонбос -қалъа ва Тупроқ-қалъада “олов-уйи” кўчанинг дарвозага қарама-қарши томонида жойлашган. Беруни ва бошқа ўрта аср муаллифлари ўчмас илоҳий олов (атеш-кеде, буют-ниран) ва жамоа егилишлар жойи тўгрисида хабар беришган. Бу “олов-хона” ларнинг қолдиқлари ҳозир ҳам тоглик тожикларда сақланиб қолган, улар масжидларда жойлашади.
Археологлар топган ҳунармандликнинг маҳсулоти (тўқ қизил ранг берилган сопол идишлар) милоддан аввалги IV-II асрларга тегишлидир.
Шимолий қора денгиз олди (Ольвия ва Керч)лардан, Ҳиндистон, Сирия ва Мисрдан олиб келинган турли хил: тўқ ранг шишадан қилинган майда, цилиндрик, шарсимион, овал; оч яшил ранг шишадан қилинган нозик ва б. мунчоқлар топишарди. Мисрдан олиб келинган сирга ва кичкина Миср худоси Бесснинг ҳайкали Бозор-қалъада топилган.
Мунчоқ турларнинг кўплиги бу даврда Хоразмликлар кенг ташқи савдо алоқалар олиб боришгани тўгрисида гувоҳлик беради.
Шаҳарлар йирик (40х40х10 см) хом гиштдан қурилган деворлар билан ўралган эдилар. Девор асослари пахсадан қилинган. Деворларнинг тепа қисмини ичкарисида бир-ёки икки этажли ўқчилар (кўп миқдордаги баланд ва ингичка тешикли) йўлаги бўлган.
Жонбос-қалъа, Кичик қирқ-қиз қалъасининг минораси бўлмаган.
Хоразмнинг жануби-гарбий қалъаларини минораси бўлган. Хоразм антик қалъаларининг деярли ҳаммасида дарвоза олди лабиринти бўлган. Лабиринтлардан ўтганлар ўқчиларнинг кўз олдида бўлган. Бу қадимий Миср, Шумер, Ассирия, Ахеменид Эронни ҳимоя тузилишининг типик анъаналари эди. Аммо Хоразмийликлар бурчаклар ҳимоясини бошқача ҳал қилишарди.
Жонбос-қалъа, Бозор-қалъа, қўргашин-қалъа, қирқ-қиз, Кичик қирқ-қиз, Аяз-қалъа, Бурли-қалъа, Тупроқ-қалъалар ҳар қайси қалъадан кўринадиган бир чизиқ бўлиб ариқларнинг охирида жойлашишган. Бу оазис ҳимоясининг ягона планидир.
Илк ўрта асрларга оазис ичида, ариқлар ва уларнинг тармоқларини бошида унча катта бўлмаган қалъа ва хабар берувчи миноралар бўлиши хос бўлган.
Милоддан аввалги III асрнинг II ярмида Оврўпа ҳали Сибир, Олтой ўлкаси, Мўгилистон, Хитой тўгрисида ҳали билмас эди. Ононликлар, шу жумладан А. Македонский ва Селевк ҳам фойдаланган жаҳон харитаси этарли яхши эмасди. Бутун дунё Ўрта ер денгизи атрофида жойлашган эди. Танаис (Дон) қора денгиз ортида Сирдарё билан бирлашади, Каспий денгизи эса Азов денгизидан ҳосил бўлган кичик кўрфаз ёки кўл деб тахмин қилинарди. Александр Македонский пайтида-Неарх ва Кратер Ҳиндистоннинг жанубий қисмини текшириб чиқиб бу ерлар тўгрисида қандайдир тушунчага эга эдилар. Македонский Аравий ярим оролини шаркий ва жанубий қисмини айланиб ўтиб ўз ватанига қайтди. Кейинчалик Селвк Индгача етиб борган ва унинг элчиси Мегасфен (милоддан аввалги 300й.) Инд водийсини тасвирлаб қолдирган. Лекин ҳали геодезик тасвирлашни билмас эдилар ва биринчи чизмаларда мамлакатларнинг катталиги ҳақиқатга тўгри келмасди. Шунинг туфайли Селевк кенг халқаро савдонинг ривожлантириш учун, Каспий ва қора денгизларни канал билан, савдо йўл тизимида Шимолий Ҳиндистонни “Тош минора”-катта савдо йўллари кесишиш жойидаги халқаро ярмаркалар ўтказиш жойи- билан бирлаштирмоқчи бўлиб хатога йўл қўйган. (Беруни “Тош минорани” Тошкент шаҳари дейди). Селевк 1 ва Антиох 1 даврларида (милоддан аввалги 290-281 й.) Каспий денгизида махсус текширув ўтказиб, Ман қишлоққача борган денгизчи Протокол денгиздан у ёгига оқим йўқлигини кўрди ва шу тариқа текширув тўхтатилди. XIX асрнинг деярли ярмигача оврўпаликларда Шарқ тўгрисида шундай тасаввур бўлган. Шу вақтларда Урал олди чўллари кенгликларида глобал ҳодисалар юз берган: гуннлар гарбга ҳаракатланарди.
Юнон-Бактрия давлати, жуда қисқа вақт мавжуд бўлганига қарамай, Марказий Осиё халқларининг иқтисодий ва маданий ҳаётида сезиларли из қолдирган. Юнон савдогарлари, рассомлари ва ҳунармандларини пайдо бўлиши юнон ва шарқ маданиятини синтези-шарқий эллинизмга олиб келди. Унинг таъсирида юнон маданияти ҳам бойиди.
Кушан давридаги Хоразм бир қатор ёдгорликлар билан намоёнда бўлган. Аяз-қалъа тураргохи – бу ҳимояланмаган девор билан ўралган ҳовлилик деҳқон уйлари. Ҳамма уйларнинг ичида учтаси ажралиб туради: Аяз-3 қалъаси, қоядаги-Аяз-2 ва Аяз-1 қалъаси: бу ерда 40 хона, йўлаклар, ичида қудуқ, атрофида қоровул миноралари. Бу шаҳар эмас қалъа. Бу пайтда қулдорчилик жамиятидан қудратли аристократия ажралиб чиқади.
Тупроқ-қалъада 1940 йили ковлашлар бошланган, 1941 йили – тўхтатилган ва 1945 йили қайта бошланган. Олимлар бу ҳукмдорнинг қасри деган фикрга келишди. Бу ерда антик бинолар яхши сақланган. VI асрда қаср бўшаб қолган ва XII асрда яна одамлар пайдо бўлишган.
Тўпроқ-қалъа планда (500х350 м) кўп квадрат минорали антик гиштлардан қурилган бақувват деворлари бўлган тўгри туртбурчакдир. Шимоли-гарбий бурчагида-ҳокимнинг уч минорали 25 метрли қасри, ундан кейин (180х180м) ҳовли, ундан тепаси беркитилган йўлаклар дарвоза ва шаҳар кўчасининг марказига олиб боради. Жануби-шарқда – олов уйи. Ҳовлини ҳисобга олмаганда қасрнинг умумий майдони 200х200 м. қасрдан шарқ томонда 200х130 м ли майдон- балки бозор- бор. қасрнинг жанубида яшаш учун уйлар қурилган (310х280м).
Миноралар (40х40 м) ҳозир тепаси текис, баландлиги 25 м.
қасрнинг шимолида уч этажда 100 яқин хона бор. Хоналарда мева данаклари ва ҳайвон суякларидан ташқари қогоз, жун ва ипак матолари, чарм оёқ кийими қолдиқлари, учта уч ёқли ўқ учлари ва 20 яқин таркибий, ёгоч ва қамишдан, бўялган ўқ ёгочлари, тилла юритилган пластиналар, шиша безакли белбоглар ва бир қанча хоразм тангалари ва улардан каттароқ III аср кушаннинг мис тангалари.
Аммо энг қимматли хазина-бу монументал нақшлар ва монументал лойдан қилинган ҳайкаллар. Нақшлар минерал бўёқлар билан ёпишқоқ моддада юпқа алебастр қатлам юритилган лой сувоқ устидан бажарилган.
Ковлаб олинган №1 ва №5 хоналарда ўрта аср пифосхуми, кушан сополи, оқ алебастр устидаги кўп рангли нақш бўлаклари, арфачининг тасвири ва б. сақланган.
Гарбий девор олдида яшил, қизил ранглардаги барглар ва мевалар, шунингдек одам қулининг панжаси топилган.
Пастки қават хоналарининг бирида бир бирини қаршисида ўтирган аёл ва эркак тасвирланган.
Ён хонада этагига узум ва шафтоли йигаётган аёл, унинг теппасида осилиб турган узум ва шохлардан қилинган айвончанинг қисми тасвирланган.
Шимоли-гарбий хоналарнинг бирида ўйчанг эгилган боши эллик билак узук тақилган қулларига тиралган эркакнинг график тасвири топилган.
Турли хоналарда турлича тасвирлар мавжуд: ҳар хил одамлар, тигрлар, қушлар, оҳулар ва б.
Топилмаларга асосланиб, кеч антик вақтга мансуб мустақил Хоразм бадиий маркази мавжудлиги тўгрисида гапириш мумкин.
Ҳайкалларнинг кўп қисми “шохлар золида”(20х20 м) топилган. Бу золнинг иккита такчасида икки одам бўйи баландликда ўтирган эркаклар, уларнинг атрофида 2-5 тадан эркак, аёл ва болалар жойлаштирилган. Ўтирган ҳайкалларнинг орқа девори тўқ кўк устидаги оқ ва қизил лилиялар солинган нақш билан безатилган. Хоразм шохларининг тожи -иккита бош кийими топилган. Биттаси Вазамар тангаларидагидек (III аср) оқ бургут кўринишида.
Ҳайкаллар шохларни тасвири бўлиши мумкин, атрофларидагилар оилали оила аъзолари, балки-булар худолар.
Тўпроқ-қалъа 305 йилгача Хоразм шохларининг қадимий тураргохи бўлган, кейинчалик пойтахт Кят шаҳарига кўчирилган. Тўпроқ-қалъада IY асрдаги тушкунлик шу сабабли бўлса керак.
Шуни айтиш керакки, агар Жонбос-қалъа терракот ҳайкалчалар музейи бўлса, Тўпроқ-қалъа – бахайбат нумизматик кабинет. Нафақат маҳаллий, балки турли мамлакатларнинг тангаларини мавжудлиги Буюк ипак йўли бўйлаб кенг савдо-иқтисодий алоқалар мавжуд бўлганлигини гувоҳидир.
III аср 2-чи ярмининг охирига келиб Кушан ҳукмдорлари ҳудудларининг сезиларли қисмини йўқотишади, мамлакатнинг тушкинлиги бошланади. Бутун Ўрта Шарқда катта сиёсий ўзгаришлар вақти бошланади.
Бу даврда Марказий Осиёга Хитой, Ҳиндистон, Римдан элчилари ва карвонлар билан биргаликда кириб келган янги омиллар таъсирида махаллий иилдизларда ўсиб чиққан янги Кушан маданияти тасдиқланди. У Юнон-Бактрия подшолиги ва Кангюя (Хоразм)ни ўрнига келди.
Ўз навбатида бу маданият Ҳиндистон (Таксила ва Матура ёдгорликлари), Шарқий Туркистон (Кучи ва Карашар ҳайкал ва фрескалари) ва Шарқий Оврўпа (алан муҳити орқали) маданиятида из қолдирган.
IY асрда Марказий Осиёда Сасанид экспансиясининг бутгул синишига олиб келган ҳодисалар содир бўлганди. Жануби-шарққа тарихда “оқ гуннлар” ёки эфталитлар, ёки кидаритлардек маълум бўлган қабилаларнинг ҳаракати бошланди.
С.П.Толстов ҳисоблашича, бу Амударё ва Сирдарёдан, ўрта асрларда Кедер ёки Кудер деб номланган вилоятдан келган массагетларни ўзгартирилган турк шаклидаги номи. 1946 йили Толстов бу ерда эфталитларнинг уларни жанубга ҳаракати бошланишидан аввалги ёдгорликлари деб қараш мумкин бўлган бир қанча ўзига хос шаҳарчаларини топган.
Шу пайтнинг энг йирик ёдгорлиги Кескен-Куюк-қалъадир. Бу нотўгри айлана шаклидаги (500х700 м), шарқдан гарбга 2 м баландликдаги девор билан ўралган кенг шаҳарча эди.
Шаҳар марказида шаҳарчадан 3 м баланд квадрат шаклидаги (210х210 м) қўргон баландлиги. қўргонда деворлари хом гиштдан (28х28 ва 40х40 см) ясалган
хоналар қурилган. Афригид вақтидаги Хоразмдагидек катталиги 33х33 ва 35х35 см бўлган гиштлар кўп.
Эфталитлар V аср монументал санъатининг ажойиб ёдгорликларини қолдирганлар.
Маълумки, Араблар бостириб келишининг бошида Согд ва Хоразмда ва Мовароуннахрнинг бошқа вилоятларида арабларга қарши ягона фронт ташкил этишга уринишлар бўлган. Ат-Табари маълум қилишича, Осиё шохчалари Хоразм яқинидаги шаҳарларнинг бирида егилишган ва бир бирига ҳужум қилмаслик, умумий ишлари тўгрисида тинч гаплашиб олишга келишганлар. Лекин бундан иш чиқмади; араблар Марказий Осиёнинг қадимий ҳудудларини бостириб олишди.
Бу вақтнинг тарихи архитектура меъморчилиги ёдгорликларида сақланиб қолган. Бу даврга хос бўлган ёдгорликларнинг “археологик заповедники” улкан вайроналар мажмуаси-“ўлик оазис”, карвон трассаси бўйлаб жанубдан шимолга 2-3 км кенгликда 17 кмга чўзилган Беркут-қалъа. Бу араб манбаларида тилга олинган, YII-YIII асрлардаги бир қатор ёдгорликлар. Уларнинг ичида Беркут-қалъа, Тешик-қалъа, Уй-қалъа, қум-Баскан-қалъа сингари майдони 1гектарга яқин бўлган катта қасрлар; бир неча юз метргача бўлган кичик қалъалар, аммо ҳаммаси қувватли деворлар билан мустаҳкамланган ва донжони- баланд тагликдаги яшаш учун қурилган минораси бор. Миноралар айлана шаклда бўлиб бурчакларда сақланган. қасрда бутун қишлоқ аҳолиси яшаган. Бу мамлакат доимо думан ҳужумидан қўрқиб яшаганлигини кўрсатади. YI асргача Хоразм-шохларининг тураргохи бўлган Тўпрок-қалъа ташландиқ бўлиб қолди ва YII асрда некропольга айланди.
Ҳунармандчилик ривожи ҳам тўхтаб, сопол буюмларининг сифати ёмонлашади.
қорақалпогистон пойтахти бўлган Тўрт кўл шаҳаридан шимоли-шарққа 26 км узоқликда аввалги Гульдурсун савхозининг ерлари бор. Бу жойлар ўрта асрларда “Хоразмнинг шимолий дарвозаси” деб аталар эди. “Шимолий дарвоза”га кетиш йўлида Ўрта аср Хоразмининг йирик қалъаларидан бири бўлган Катта Гульдурсун қалъасини вайроналари бор. Бу қалъагача йўл ҳозирги Таза-баб-яб ариққа параллел бўлиб, кейин бўлиниб икки томондан қалъани ўраб олган қадимги каналнинг қуруқ изидан ўтади.
Калъа атрофида-бир томонда аввалги совхознинг замонавий қурилмалари, иккинчи томонда ўрта аср уйларининг инсон ва вақт таъсиридаги вайроналари-қачонлардир бой ва кўп аҳолилик бўлган рустак (округ) Гульдурсун.
Гарбда, қадимий канал ортида вайроналари афсоналарга тўлган ўрта аср қасрининг девор ва миноралари.
Кўп вақтлар давомида аҳоли бу ер лаънатланган, қасрда ер ости йўли бор, уни аждарҳо қоровуллайди, Гульдурсуннинг бойлигини қидирган одам ҳалок бўлади деб ҳисоблар эди.
қорақалпоқ олими У.Кожуров С.П.Толстовга болалагида Гульдурсун ҳақида эшитган афсонасини айтиб берган. Бу афсонага кўра Гульдурсун аввал Гулистон деб аталган экан. У бой, гулзор, сувлари кўп шаҳар бўлган. Шаҳарни гўзал Гульдурсун номли қизи бўлган қари доно шох бошқарган. Кунлардан бир кун чўлдан душман-калмиклар бостириб келади. Улар дала, богларни куйдириб, шаҳарни ўраб олганлар. Шаҳар аҳолиси мардоналарча курашар эдилар. Душман уларни енга олмасди, аммо ойлар ўтиб очарчилик бошланди. Одамлар очликдан кўчаларда ўлиб ётишарди. қолганларни қурол ушлашга кучи етмас эди. Шунда подшо маслаҳатчиларини егади.
Улардан бири тирик қолган энг яхши хўкизни охирги қолган бугдой билан тўйгунича боқиб девор ташқарисига чиқариб юборишни маслаҳат беради.
Очарчиликдан қийналаётган калмиклар хўкизни сўйишганда ошқозони бугдой билан тўла эканини кўришади. Аскарлар “Улар молни шунчалик боқсалар, заҳиралари жуда кўп эканда”-деб ўйлашади ва орқаларига қайтишга қарор қилишади.
Аммо подшо қизи Гульдурсун душман подшосининг ўглига хушдор бўлиб қолганди ва уни кетишини хохламасди. Шунинг учун у йигитга: “Яна бир кун сабр қилсанг шаҳар таслим бўлади”,-деган хатни ёзиб канизагидан бериб юборади.
Эрта тонгда гулистонликлар калмиклар шаҳарни янада зичроқ ўраб олганларини кўришади ва таслим бўлишдан бошқа илож топишолмайди. Душман шаҳарни ёқиб вайронага айлантиради, аҳолини бир қисми ўлдирилади, қолганини қул қилиб олиб кетишади.
Сотқин Гульдурсунни калмик-шахзода ҳузурига олиб келишади. У “Агар душманга бўлган севгиси туфайли ўз ватани, отасини сотган бўлса, бошқа бировни севиб қолса мени нима қилиши мумкин?”,-деб ўйлаб, Гульдурсун бошқа ҳеч кимга нисбатан сотқинлик қилмаслиги учун, уни ёввойи тойларнинг думига боглашни буюради.
Ёввойи тойлар Гульдурсун танасини майда қисмларга бўлиб далаларга тарқатиб юборишди. Сотқин қизнинг лаънатланган қонидан бу ерлар бўшаб қолди.
Бу афсонада тарихий ҳақиқат қисми бор, лекин вақт ва бошқа нарсалар аник эмас. Калмиклар ўрнида VIII асрда ўз йўлида ҳамма ёқни вайрон қилиб келган мўгуллар бўлган. Калмиклар эса XVII-XIII асрларда келиб Гульдурсун қалъасини вайронасини кўришган.
Гульдурсун қалъасининг ичида жанг излари сақланган: синган ва ёнган рўзгор буюмлари, жанговар иншоотлар ва қурол-ярогларнинг қолдиқлари.
Туркманистоннинг Ташауз вилояти Тахтин туманини маданий қатлам чегарасида-ўрта асрнинг Замахшара шаҳарини улкан вайроналари. Бу “Хоразмнинг Гарбий дарвозалари” эди.
Замахшара Хоразмнинг илмий ва маданий шаҳарларидан бири эди. 1075 йили бу ерда Хоразмнинг ажойиб олим, адабиётчи ва шоири бўлган Абулқосим Маҳмуд ибн-Умар аз-Замахшари тугилган ва яшаган. У таълим олиш учун аввал Хоразм кейин Бухорога кўчиб ўтган.
Амударёнинг ўнг қиргогидаги вайроналарнинг кўпи-улар тўгрисида қозоқ ва қорақалпоқ халқларининг ичида кўп афсоналар сақланиб қолган III-I асрларнинг қасрлари. қорақалпогистоннинг шимоли-шарқида шох Барак тўгрисидаги афсоналар билан боглиқ бўлган бир қатор вайроналар мажмуаси жойлашган.
Айтишларича, яхшироқ сақланиб қолган қасрда шох Барак, бошқасида эса унинг овчи қуши-катта бургут яшаган. Бир куни бургутни онаси-Улкан Ангка қуши келган. Барак-хон шу куни овга отланган эди, аммо унинг атрофидагилар бундай қилмасликка маслаҳат беришган. Шох ўжар ва золим бўлганди ва уларнинг сўзларига қулоқ солмаган. Бундан ҳақоратланган бургут хонни оти билан биргаликда осмонга кўтариб у ердан ташлаб юборган. Барак қасрда дафн этилган, бу жойларни ташландиқ бўлиб қолган. Карвонлар бу лаънатланган жойни айланиб ўтишган. Афсонавий Ангка қуш номи билан сақланиб қолган кеч антик қалъа Ангка-қалъа номи боглиқдир.
Тахта-Купир шаҳаридан шарққа 20 км узоқликда ҳозир қургонча номи билан танилган шаҳар вайроналари бор. Бу қорақалпоқ ва қозоқ халқларининг машҳур қаҳрамони Кобланда-ботир яшаган III-I аср кеч антик шаҳаридир.
Амударёнинг ўрта оқимини ўнг қиргогида Хоразм шохининг қизи ва уни севган йигит тўгрисидаги афсона билан боглиқ бўлган иккита тош қалъа-қиз-қалъа ва Йигит-қалъа жойлашган.
Халқда қирқ-қиз номи билан маълум бўлган I-Y асрлар вайроналари билан боглиқ бўлган жуда кўп афсоналар мавжуд.
қирқ-қиздан гарб томонда қадимий Хоразмнинг ёдгорлиги, милодий биринчи асрларнинг қалъаси-Аяз-қалъа бор. Бу қалъани қирқ-қиз қалъасида 40та канизаги билан яшаган шох қизига уйланган Аяз номли қул исми билан боглашади. Сирдарёнинг паст оқимларидаги афсоналар мард ва доно қул-баходир Аяз номини Орол денгизини, Амударёнинг Устюрт оқими ва қадимий Хоразмни пайдо бўлиши билан боглашади.
Айтишларича, қадим замонларда Орол бўлмаган, Сирдарё ва Амударёлар бир бўлиб Лаузан, Куня-Ургенч ва Айбугир орқали Каспий денгизига оққанлар. Орол денгизининг ўрнида адаг халқи яшаган. Уларни золим ва хиёнаткор шох Фасил-хон бошқарган. Узбой атрофи ҳудудида бойсун халқи яшаган. Уларни ўзининг донолиги ва инсофлилиги туфайли давлат ҳукмдори бўлиб қолган аввалги қул Аяз-хон бошқарган.
Бир авлиё қизининг номусига теккани учун қаргашига дучор бўлган Фасил-хон подшолигини сув босган. Ўша ерда Орол денгизи пайдо бўлган ва унга иккита дарё суви оқиб тушган. Байсин халқи Аяз-хон бошчилигида Хоразмга кўчиб ўтишиб Ургенч хонлигини ташкил қилишган. Адагайликларнинг шаҳарлари сув остида қолиб кентган.
Мўгуллар олиб келган фалокат савдо алоқаларини анчагача тўхтатиб қўйди. Шарқнинг савдо-иқтисодий ва маданий марказлари вайроналарга айланди. Чингиз-хон Мургаб ва Мерв шаҳарини сув билан таъминлайдиган ирригация тизимини бузиб ташлашни буюрди. Ўлкани қум босди. Аҳоли бу ўлкани ташлаб кетди.
Бир қанча вақт Ургенч ҳам вайрона бўлиб ётди ва кейин эски жойида тикланиб, Олтин Орданинг энг катта шаҳарларидан бири бўлиб қолди.
Аста секин мўгул ҳокимлари Мовароунаҳрнинг ҳукмдор синфлари орасида алоқа боглана бошлади. Мўгуллар савдодан максимал фойда олиш ниятида эдилар.
XIII асрда Шарқ мамлакатлари билан савдо қилишга Оврўпа қизиқиб қолди. Папа Инокентий IY Чингиз-хоннинг олдига француз монахи Плано Карпинини юборди. У қадимий Жануби-Россия чўллари орқали Хоразмнинг шимоли-гарбий ерларидан қора қумга етиб келди.
1333 йили Марказий Осиё аҳолиси билан венецияликлар алоқа боглашди. Улар кўчманчи ўзбеклар хони билан савдо ва шимолий йўлдан Хитойга товар олиб ўтишга рухсат тўгрисида келишув тузишди.
XIV асрнинг 60-чи йилларини бошида Олтин Ордадаги келишмовчиликлардан фойдаланиб, Хоразм кунграт қабиласидан мустақил Суфи сулоласи бошчилигида ажраб чиқади сунг Шимолий билан Жанубий Хоразмни бирлаштира бошлайди.
1378 йил Темур асосий шимолий савдо йултдаги Сарой ва Ургенч шаҳарларини босиб олиб савдо назоратини ўзи бошкаради. Шундай афсона бор. Темур Буюк ипак йўлининг шимолий трассасини қўлга киритиб, Ургенчда отда айланиб юриб-Кубра мақбарасининг олдида тўхтайди ва бу кимнинг мақбараси деб сурайди. Унга авлиё сўфининг мардлиги ҳақида сўзлаб беришади. Темур меъморчиликдан хабари бор эди, у
мақбара эшигидан кўзини ололмайди ва уни Самарқандга олиб бориб севимли рафиқасининг мақбарасига ўрнатишни буюради.
Ал-Кубра мақбарасининг эшиги Самарқандга олиб борилади. Лекин у йўқ бўлиб қолади. Давлат арбобларини қўрқув босади. Эшикни қидириб, вайронага айланган Ургенчда ўз жойида топишади. Бу хабарни ҳукмдорга айтишганида, Темур буйругини бажармаганни қатл қилиш ва эшикни кайта Самарқандга олиб келишни буюради. Ургенчга юборилган аскарлар эшикни олиб келиб иккинчи марта Темурнинг севимли рафиқасининг мақбарасига ўрнатишади. Бу тўгрисида Темурга айтишади. Эшикни қўриқлашларига қарамай, у яна ўз жойига қайтади. Ҳамма саросимга тушади ва Темурга қандай айтишни билмайдилар. Бу вазифани бош вазир ўз бўйнига олади. У эшикдан эмайлаб киради ва амирдан бир қошиқ қонидан кечишни сўрайди. Эшик яна ўз жойига қайтганини билган Темурнинг жаҳли чиқади, у оқсоқол ва донишмандларини йигади. Улар, Ургенчли моҳир усталарнинг ҳаммаси Самарқанд ва Шахрисабзга олиб кетилган, мақбара эса эшиксиз қола олмайди, Оллохнинг қаҳрига дучор бўлмаслик учун, эшикка тегиш керак эмас деб хулоса чикаришади.
Темурга бу маъқул келади. У Ургенчга энг яхши усталарни юбориб, эшикдан нусха олиб Самарқандга қўйишни буюради. Бундан ташқари вайрон қилинган шаҳарни тиклаш ва асирларни чиқариб юборишни буюрди.
Нусха олинганлиги аниқ эмас, лекин ал-Кубра мақбарасининг эшиги чиройи билан ҳаммани ҳайратга солиб ҳали ҳам жойида турибди.
Шу пайтдан бошлаб Хитойдан Ҳиндистонга кетаётган савдо карвонлари жанубий йўл бўйлаб, Тимур ерларидан Амударё ёнидан қуруқ йўл трассалари бўйича боради. Каспий денгизига етганида савдогарлар молларини кемаларга ортиб Астрабодга ва ундан кейин Гарбга сузишади.
Италия савдогарларининг Ҳиндистон ва Форс билан савдо қилишга бўлган қизиқишлари XIII асрда Каспий бўйлаб денгиз сузишларини жадаллашиши ва навигация хариталарини тузишга олиб келди. Лезиндаги масжидда сақланаётган XY аср Италия харитасида Балхан, Кара-Богаз-гол тоглари, Балхан кўрфази ва б.лар белгиланган. Бу Темур ва Темурийлар даврида бу ерда италиялик-денгизчилар тез-тез бўлиб туришган ва Каспийни яхши билишган эди. Ёгочўймакорлиги бўйича Хива мактабининг ажойиб ижодининг бири авлиё Наджм-ад-Дин ал-Кубра мақбарасининг эшигидир. Авлиё Суфи ал-Кубра Хивакда тугилган, Миср, Тебриз, Хамаданда ўқиган. Гурганджда (Ургенчда) ўша пайтларги Нақшбендия суфийлик ордени билан рақобатлик қилган суфилик Кубравийя биродарлигига асос солган. Лекин Куббанинг ўзи кўп яшамаган. У XIII аср бошида Чингиз-хон қўшинлари томонидан Гурганджни олиш пайтида вафот этган ва ўша ерда дафн этилган.
XVI асрда Хива ва Бухорода Иван Грозний ва Англиянинг элчиси Дженкинсон бўлган. У Вазир шаҳарини “Селизюр” деб қуйидагиларни ёзган: “лойдан ёмон қурилган хон саройи, бетартиб қурилган, ярми бузилиб кетган лой уйлар”. “Бу шаҳар охирги етти йил ичида ўзаро урушлар натижасида 4 марта вайрон бўлган, шунинг учун савдогарлар кам, борлари ҳам камбагал; бутун шаҳарда мен фақат тўрт бўлак саржа сота олдим”.
XV-XVI асрларда халқаро аҳвол ўзгарди: 1453 йили турк-османлар Константинополни қўлга киритишди ва оврўпаликларнинг шарқ мамлакатлари билан ўрнатилган мустаҳкам савдо-иқтисодий алоқаларини тўхтатиб, васитачи вазифасини ўзларига олишди. Аммо бу вақтга келиб португалликлар Африка ва Аравия ярим оролининг атрофидаги Ҳиндистонга денгиз йўлини очишган эди. Бу йўл кам хатарли бўлгани учун Жануби-рус чўллари ва Каспий, шунингдек тог довонлари орқали Шарққа бўлган йўл уларни қизиқтирмай қолди.
Шундан кейин Хива ва Самарқанднинг ҳукмдорлари 1557-1558 йиллари Москвага шох Иван I га доимий савдо қилиш тўгрисидаги шартномага қўл қўйиш учун ўз элчиларини юборишди. XYI аср давомида Россия ҳокимлари Хива ва Бухорога Осиё шаҳарлари, Хитой, Мўгилистон ва Ҳиндистон Москвадан қанча узоқликда жойлашгани, йўллари, дарёлари, аҳолиси тўгрисида, у ерда нима ўсиши ва нима билан савдо қилишни билиш учун рус одамларини бир неча бор юборишган.
Бунинг натижасида бир бирлари тўгрисидаги билимлари ошиб, хариталар тузилган, 1600 йилда эса Марказий Осиё ва Урал орти вилоятлари билан мунтазам ”почта” ташкил қилинган. Каспий бўйлаб савдо тикланган.
XYII асрда мустақил Хива хонлиги ташкил қилинган, унинг пойтахти Хоразм вилоятининг гарбида Полвон каналида жойлашган Хива эди.
Бу кўп асрли даврда Мовароуннахр маданиятида катта ўзгаришлар юз берди. Уч асосий марказ: Бухоро, Ургенч ва Самарқанд рақиблашиб, баъзан биргаликда равнақ топиб, жаҳон илм ва маданиятига кирган янги талантларни дунёга келтириб, навбатма-навбат биринчиликни олишди; баъзан бутун яратилган нарсаларни ўзаро урушлар ва қўшниларни бостириб кириши йўққа чиқарарди.
Тинч йилларда ҳунармандлик ва савдо жуда ривожланди. Ҳар бир янги ҳоким Буюк ипак йўли бўйича савдонинг ривожланишини қўллаб-қувватлади ва унинг устида назоратни ўз қўлига киритишга ҳаракат қилди.
Буюк ипак йўли трассаларидаги эски шаҳарларнинг тикланиши камайиб, янги шаҳарлар пайдо бўлди.
Баъзи маданият ёдгорликлари ўтган йилларнинг фожиаси, мамлакат иқтисодиётининг равнақини бизгача олиб келганлар.
XIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб архитектура иншоотларининг қурилишига янгиликлар киритилади. Шахсни улуглайдиган ҳайкаллар, мемориал иншоотлар яратилади. Хона деворлари янги “кундаль” усулида безалади. XY аср охирларида бино олди қисмини безатиш камтаринроқ бўлади. XYI аср охирига келиб бутун Марказий Осиёда монументал архитектурада ўзгаришлар рўй беради: асосий диққат у ёки бу ҳокимни улугловчи уникал иншоот қурилишига жалб этилади. Аввалдагилардан манзаралироқ бино, ансамбллар маркази-ўқ фазовий композициялари ишлаб чиқарилади.
XYI аср меморчилигига кўпроқ “абдуллахон” майоликаси мос келади.
Бу давр шаҳарарида кўпроқ фуқароли қурилишлар ривожланади: ҳаммом, бозор бинолари-тимлар, савдо гумбазлари-таклар. Карвон йўлларида гумбаз билан беркитилган сув омборлари-сардобалар қурилади.
Моддий имкониятнинг камлиги ва қурилишни кўплиги меъморчиликни тежамкорликка олиб келади. Лой сувоқ устига бадиий ишлов беришнинг янги турлари пайдо бўлади-“қирма” ва “часпак”.
Хивада сақланиб қолган архитектура ёдгорликларидан 1616 йили қурилган Араб Мухамед мадрасаси, Абдулгази ўгли Ануш-хон (1663-1687) қурган масжид ва ҳаммомни айтиш мумкин.
XIX асрдаги ташқи савдони ўсиши маҳаллий ишлаб чиқишга таъсир кўрсатди. Оренбург ва Астрахань орқали Россияга катта карвонлар борарди. Хива Бухоро ва Эрон билан савдо қилар эди. Хитой моллари қўқон хонлиги орқали келарди.
XIX асрнинг биринчи ярмида Хиванинг халқаро ҳолати 1830 йили хонлик ҳудудига киришга ҳаракат қилган чор Россияси билан алоқасини кескинлашиши билан мураккаблашади.
Хива хонлиги мустақиллигини йўқотиб, чор Россиясининг қарам давлати бўлиб қолади. Хонликка рус савдо капитали ва чоризмнинг сиёсий бостириб кириш жараёни тугатилади.
Бу пайтга келиб халқаро майдонда катта сиёсий ўзгаришлар рўй берди: Ҳиндистон Англия мустамлакасига айланди, инглислар Бухоро ва Гарбий Хитойнинг жанубий ерларига давогар бўлиб, Афгонистон ва Эронда ўз ҳолатларини мустаҳкамлашди. Хитой Япония, Олмония, Франция, Англия ва Россиянинг таъсир соҳаларига бўлиниб қолди, АқШ ҳам уларга даъвогар эди. Оврўпада капиталистик муносабатларнинг ривожланиши қарам давлатлар ва метрополия орасидаги ўзаро муносабатларнинг янги шаклларини пайдо қилди.
Шаҳар, қўргон, бозор майдонлари ўзининг эски феодал қиёфасида қотиб қолди. Хива ва Бухоро каби шаҳарларда маҳаллий ҳунармандлар ишлаб чиққан маҳсулот билан рақобатлашган фабрикада ишлаб чиқилган маҳсулотлар жойлашган кенг тимлар қурилган эди.
Хиваликларнинг мустақилликларини тиклашга бўлган интилишлари муваффақиятсизликка дучор эди. Рус протекторати Россия билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдамлашарди. 80-чи йилларда Каспий орти темир йўлини ўтказилиши Хива хонлигининг савдо фаолиятини жонлашишига ёрдам берди. Оренбург ва Троицкга катта савдо карвонлар юборишнинг ўрнига, Хива карвонлари Асхабад (Ашгабад) ва Устюрт орқали Каспий денгизидаги кўрфазга, ундан кейин маҳсулот денгиз орқали Астраханга борарди. Шу билан бир қаторда Хива савдогарлари ўз юкларини Амударё бўйлаб Чарджуйгача (Чарджоу) олиб бориб темир йўлга ортишарди. Бу хиваликларга қулай эди. XIX асрнинг 90-чи йилларида 80-чи йилларга қараганда темир йўл бўйлаб олиб кириладиган ва олиб чиқариладиган молларнинг қиймати 3 марта ошди. Лекин сиёсий муносабатлар ва халқаро ҳолатларга кўра хонлик савдони асосан Россия ва унинг мустамлакаси бўлмиш Туркестон генерал-губернаторлиги ва қўшни Бухоро эмирати билан олиб борарди.
Буюк ипак йўли ўз аҳамиятини фақат сиёсий халқаро аҳволлар таъсиридагина эмас, балки янги техник кашфиётлар, бозор коньюктурасини ўзгариши натижасида йўқотди. Янги Америка пахта навларини ўстириш натижасида пахта миқдори ошди, Хивада механик двигателли парли пахта тозалаш заводлари пайдо бўлди. Пахта асосан Россияга, беда уруги АқШга (угитга), Питняк (Куграт яқинидаги) туманида олинадиган туз қозоқ ва Туркман чўлларига олиб чиқиларди.
XIX аср бошида Хива хонлигида, бошқа ўзбек хонликларидек, фан ва адабиётнин ривожланиши кузатилади.

Download 58,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish