Хомиладорлик даврида SARS-CoV натижалари [32–35]
Онанинг ёши
|
Хомиладорлик даври
|
Онанинг натижаси
|
Боланинг натижаси
|
39
|
5 мес.
|
Соғлом
|
Табиий аборт
|
33
|
32 нед.
|
Соғлом
|
Соғлом бола
|
32
|
32 нед.
|
Ўлим
|
Соғлом бола
|
34
|
34 нед.
|
Соғлом
|
Ўлим
|
32
|
38 нед.
|
Ўлим
|
Соғлом бола
|
31
|
24 нед.
|
Ўлим
|
Ўлим
|
27
|
22 нед.
|
Соғлом
|
Соғлом бола
|
30
|
23 нед.
|
Соғлом
|
Соғлом бола
|
Агар хомиладор аёлларда коронавирус инфекцияси аломатлари пайдо бўлса, беморни ихтисослаштирилган акушерлик муассасига ётқизилиши таъминланиши керак.
Хитойлик таъдқиқотчиларнинг фикрига кўра, маълум миқдордаги холатларга асосланиб, хомиладор аёл ва туғруқ пайтида аёл COVID-19 билан зарарлангани маълум бўлса, бу холатда эрта тўғруқ вужудга келиши мумкин. (Zhu H, Wang L, Fang C va boshq. 2019-nCoV pnevmoniya bilan kasallangan onalarga tug'ilgan yangi tug'ilgan chaqaloqlarning 10 ta klinik tahlillari. Transl Pediatr 2020; 9 (1): 51-60. Doi: http://dx.doi.org /10.21037/tp.2020.02.06).
Хомиланинг ўсиши ва бузилиши онанинг COVID-19 инфекцияси билан касалланганлиги билан узвий боғлиқ эканлиги тўғрисида хеч қандай далиллар мавжуд эмас. Шу билан бирга, хомиладор аёлга COVID-19 ташхиси қўйилган тақдирда хомиланинг биринчи 3 ойлик даврида турли хил аномал холатлар вужудга келиши аниқланди.
Хомиладор аёл COVID-19 таъсирида хомилада дистресс синдроми, тромбоцитопения ва янги туғилган чақалоқлардаги жигар фаолияти бузилиши билан боғлиқлиги кўрсатилган. (Grem A. Onalar va bolalarning potentsial natijalari Coronavirus 2019-nCoV (SARSCoV- 2) dan homilador ayollarni yuqtirish: f darslari rom SARS, MERS va boshqa odamlarning koronavirus infektsiyalari. Viruslar 2020: 1-16)
Хозирги кунда COVID-19 билан касалланган хомиладор аёлларда биринчи 3 ойлик даврда табиий аборт ва муддатидан олдин туғилиш холлари кўпайганлиги амалиётда кўп кузатилмоқда Касаллик ўртача оғир оғир холлари хомиланинг 12 хафтасигача давом этади. COVID-19 инфекцияси гиёхванд моддаларларнинг эмбриотоксик таъсири билан боғлиқ бўлса, перинатал асоратларнинг юқори хавфи туфайли даволаниш давомида хомиладорликни тўхтатиш керак. Агар бемор хомиладорликни тугатишни рад этса, хомиланинг хромасома аномалияларини аниқлаш учун хорионлик ёки плацентадан 12-14 хафтасига қадар биопсия, хомиланинг 16 хафталигида амниоцинтез амалга оширилади. (Rossiya Federatsiyasi Sog'liqni saqlash vazirligining vaqtinchalik klinik ko'rsatmalari "Oldini olish, diagnostika va davolash yangi koronavirus infektsiyasi (COVID-19). 5-versiya (04.08.2020).
20 хафтагача бўлган хомиладорлик вақтида оғир ахволдаги беморлар бўлимига ўтказилмаслиги мумкин, чунки ушбу хомиладорлик даврида қон босими бироз ошиб боради.
20-23 хафталик хомиладорлик даврида онанинг хаётини сақлабқолиш учун оғир ахволдаги беморлар бўлимига ўтказилиши хомилани хаёти сақлаб қолиш учун амалга оширилади.
24 хафтадан кўпроқ муддатда она ва хомилани сақлаб қолиш чоралари кўрилади. (Rossiya Federatsiyasi Sog'liqni saqlash vazirligining «Yangi koronavirus infektsiyasining oldini olish, diagnostikasi va davolash (СOVID-19) ning vaqtinchalik klinik ko'rsatmalari. 5-versiya (04.08.2020)
Хомиладорлик ва туғруқ пайтида хомилага COVID-19 инфекциясининг юқиш хавфи хали аниқланмаган.
Маълумотларнинг кам эканлигини хисобга олган холда, янги туғилган чақалоқлар учун COVID-19 инфекциясини тахминий ташхислаш мезонлари қуйидагилардан иборат:
Ўзгарувчан тана харорати, нафас қисилиши, кам фаоллик, нотўғри овқатланиш, иштаха пасайиши.
Анормалликларни кўрсатадиган кўкрак қафаси рентгенограммасидаги ўзгаришлар, шу жумладан ўпкада бир томонлама ёки икки томонлама ўзгаришлар.
COVID-19 ёки пневмония тасдиқланган беморлар билан алоқада бўлган.
2020 йил феврал ойида лаборатория томонидан COVID-19 тасдиқланган 9 та хомиладор аёлларда натижалар ўз тасдиқини топмади. (Zhu H, Wang L, Fang C va boshq. 2019-nCoV pnevmoniya bilan kasallangan onalarga tug'ilgan yangi tug'ilgan chaqaloqlarning 10 ta klinik tahlillari. Transl Pediatr 2020; 9 (1): 51-60. Doi: http://dx.doi.org /10.21037/tp.2020.02.06).
Шу сабабли янги туғилган чақалоқларда COVID-19 инфекциясининг барча холатларида туғилгандан кейин деб хисобланади. Хомиланинг интраутерин инфекциясихафида хеч қандай маълумот ёқлиги сабабли, хомилада вируснинг ривожланиши хақида аниқ бир маълумот мавжуд эмас. (Morris E., O'Brien P., G. Goodyear va boshq. Coronavirus (COVID-19) Homiladorlik davrida infektsiya. Versiya 1: 03/09/2020 da bosilgan. S.23.)
Шу маълумотлардан фойдаланган холатда хозирги кунда дунё миқёсидаги пандемияга сабаб бўлган COVID-19 инфекциясининг хомиладор аёлларда ва COVID-19 билан касалланган хомиладор аёллардан туғилган чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларнинг организмидаги патологик ўзгаришлар, инфекциянинг органлар системасини қай даражада зарарлаши тўғрисида ретроспектив ва антопометрик кузатишлардан олинган натижалар тахлил қилинади. Чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларнинг таянч харакатланиш системаси ва айнан оёқларда катта ва кичик болдирлардаги ўзгаришларга алохида ахамият берилиб, уларда юз берадиган патологик ўзгаришлар, вужудга келувчи турли хил аномалияларга аниқлик киритилиб, амалиётда қўлланилиши учун кенг маълумотлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |